Шахс Маъруза№1 Тайёрлади: доцент С.Тўйчиева - Индивид – алоҳида олинган одам бўлиб, у ўз ичига биологик, физиологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни жамлайди.
- Инсон индивид бўлиб туғилиб, шахс бўлиб шаклланади.
- Индивид бўлиб туғилган инсонни шахсга айланиши учун нималар зарур?
- Бунинг учун қуйидаги шартлар зарур:
- 1. Ижтимоийлик. Инсон шахс сифатида авваломбор ижтимоий шарт-шароитда, яъни инсонлар жамиятида шаклланади.
- 2. Онгга эга бўлиш (атрофдаги билимларни эгаллаш, фаолият мақсадини шакллантириш, муносабатларга ҳис-туйғуларни киритиш).
- 3. Фаоллик, иш фаолиятида олдинга қўйилган мақсадга эришишга йўналганлик.
- 4. Инсоний фаолликка ундовчи нарса эҳтиёждир.
Шахс тушунчасига изоҳ - «Шахс – ижтимоий муносабатларининг субъекти ва объектидир»
- (А.Г. Ковалёв)
- «Шахс индивидлараро муносабатларнинг субъекти сифатида»
- (А.В. Петровский)
- «Шахс – жамиятда ўз ўрнини англовчи фаолиятга қодир аъзосидир»
- (К.К. Платонов)
- «Шахс – фаолият субъектидир»
- (А.Н. Леонтьев)
- «Шахс – ташқи хатти-ҳаракатларни ўзгартирувчи ички шароитлар йиғиндисидир»
- (С.Л. Рубинштейн)
- Жуда кўплаб таъриф ва тушунчалар орасида америкалик психолог Г. Оллпорт (1897-1967 йиллар)нинг таърифи эътиборга моликдир: «Шахс – бу ҳаёт жараёнида шаклланувчи индивидуал ўзига хос психофизиологик тизимлар – шахс хусусиятлари йиғиндиси бўлиб, у асосида ушбу инсонга хос тафаккур ва ҳулқ-атвор юзага келади».
- Шундай қилиб, шахс – бу жамият аъзоси бўлиб, у индивиднинг психофизиологик тизимининг динамик ташкил этувчиси бўлиб, бу унинг хатти-ҳаракати ва тафаккурини белгилаб беради.
ИНДИВИДУАЛЛИК - Индивидуаллик – бу инсоннинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари бўлиб, улар асосида инсонлар бир-бирларидан фарқ қиладилар.
- «Индивидуаллик – бу ўзига хосликка эга бўлган шахсдир»
- Бу шахсни атрофдагилардан фарқлаб турадиган нарса бўлиб, унга: билиш жараёнлари, ақлининг, ҳис-туйғунинг, ирода, характери, темпераменти, қобилияти ва бошқа хусусиятларни ўзига хосли иш фаолиятида намоён бўлиши киради. У инсонни ижодий қобилиятлари, уни ижтимоий фаоллиги, оригиналлиги ва ҳ.к.ни намоён қилишга имкон беради.
-
- Ковалёв А.Г. “Психология личности”. М.: 1970, стр. 20.
Do'stlaringiz bilan baham: |