Шахс ривожланиши ҳақида тушунча. Индивид, шахс, индивидуаллик. Шахс тушунчаси инсонга тааллуқли бўлиб, психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамиятнинг аъзосини ифодалашга хизмат қилади. Одам шахс бўлиши учун психик жиҳатдан ривожланиши, ўзини яхлит инсон сифатида ҳис этиши, ўз хусусиятлари ва сифатлари билан бошқалардан фарқ қилмоғи керак. Шахс ривожланиши ҳақида тушунча. Индивид, шахс, индивидуаллик. Шахс тушунчаси инсонга тааллуқли бўлиб, психологик жиҳатдан тараққий этган, шахсий хусусиятлари ва хатти-ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турувчи, муайян хулқ-атвор ва дунёқарашга эга бўлган жамиятнинг аъзосини ифодалашга хизмат қилади. Одам шахс бўлиши учун психик жиҳатдан ривожланиши, ўзини яхлит инсон сифатида ҳис этиши, ўз хусусиятлари ва сифатлари билан бошқалардан фарқ қилмоғи керак. “Индивид” нима? Бола маълум ёшга қадар “индивид” саналади. Индивид (лотинча “individium” сўзидан олинган бўлиб, «бўлинмас», «алоҳида шахс», «ягона» маъноларини англатади) хатти-ҳаракатларини шартли рефлекс ёрдамидагина ташкил эта олувчи биологик мавжудотдир. Индивидуаллик эса шахснинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, унинг намоён бўлиши тарбия жараёнини амалга оширишда бола шахсини пухта ўрганиш, унинг яшаш шароитларидан етарли даражада хабардор бўлиш ва уларнинг ҳисобга олинишини тақозо этади. Индивидуаллик эса шахснинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, унинг намоён бўлиши тарбия жараёнини амалга оширишда бола шахсини пухта ўрганиш, унинг яшаш шароитларидан етарли даражада хабардор бўлиш ва уларнинг ҳисобга олинишини тақозо этади. Индивидуал ёндашув ўқувчиларнинг ақлий қобилиятлари, билишга бўлган қизиқиш ҳамда истеъдодини намоён этишда муҳим аҳамиятга эга. Бола ҳаракатлари онгли, ижтимоий муносабатлар жараёнидаги иштироки натижасида шакллана боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |