Кадрлар тайёрлаш миллий моделида шахс кадрлар тайёрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги хизматларининг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи сифатида таърифланади. Шахс тарбиясига таъсир этувчи омиллар. Фанда одамнинг шахс сифатида ривожланишига биологик ва ижтимоий омилларнинг таъсири ўртасидаги муносабатни белгилашга оид мунозара кўпдан буён давом этмоқда. Инсоннинг шахс сифатида ривожланишида ижтимоий ҳодисаларнинг таъсири кучли бўладими? Ёки табиий омиллар етакчи ўрин тутадими? Балки тарбиянинг таъсири юқоридир? Улар ўртасидаги ўзаро муносабати қандай? Фанда биологик йўналиш деб номланган нуқтаи назар етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, унинг вакиллари Аристотел, Платонлар табиий-биологик омилларни юқори қўяди. Улар туғма имкониятлар, тақдир, толе ҳар кимнинг ҳаётдаги ўрнини белгилаб берган, дейдилар. Прогматизм оқими ва унинг вакиллари Д.Дъюл, А.Комбе ҳам шахс ривожланишини биологик нуқтаи назарда асослайдилар. Улар ривожланишни фаҳат миқдорий ўзгаришдан иборат, деб қарайдилар. Наслнинг ролини абсолютлаштириб, уни инсон тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб биладилар. Прогматизм оқими ва унинг вакиллари Д.Дъюл, А.Комбе ҳам шахс ривожланишини биологик нуқтаи назарда асослайдилар. Улар ривожланишни фаҳат миқдорий ўзгаришдан иборат, деб қарайдилар. Наслнинг ролини абсолютлаштириб, уни инсон тақдирида ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб биладилар. Биологик оқимга қарши фалсафий оқим вакиллари ривожланиши ижтимоий омил омил билан белгилайдилар. Бу оқим вакиллари бола шахсининг жисмоний, психик ривожланиши у яшайдиган муҳитга боғлиқ деб кўрсатадилар. Муҳит деганда одам яшайдиган шароитдаги барча ташқи таъсир тушунилади. Шу нуқтаи назардан тарбия туфайли болани ўзи яшайдиган ижтимоий шароитга мослаштириш мумкин, деган хулоса келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |