♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси
Download 6.46 Mb. Pdf ko'rish
|
saidnosirova z oybegim mening
31
З а р и ф а С а и д н о с и р о в а лангина эмас, балки азбаройи адабиётни севганидан Ҳамза билан ҳам яқин дўст эди. У ҳатто Ҳамза қаламига мансуб бир неча шеърий тўпламларнинг ношири ҳам бўлган. Ҳамза Қўқонда доимо хавф остида яшаганидан 1917 йилда Тошкентга келган. Аммо душманлар бу ер да хам унинг изини пойлаганлар. Ш у сабабдан дадам бу истеъдод- ли шоирни сақлаб қолм оқ зарурлигини туш униб, уни Тур- кистонга, бизнинг уйга, замоннинг нотинч кунлари ўтиб кетгунга кадар хуфя истиқомат этиш учун таклиф қилган ва уни ўзи билан олиб келган. Афтидан, дадам Ҳамзадан ўзининг ижодий ишларидан бўш вақтларида бизнинг муси- қий тарбиямиз билан хам машғул бўлишни илтимос қил- ган. Ташқаридан кимдир кириб, Тошкентдан келган меҳмон бизларни кўрм ак истаганини айтгач, Зулфия икковимиз Ҳамза аканинг хузурига чикдик. Катта за л дан иборат мех- монхона ўртасидаги оёқлари йўғон, куббали, катта стол ёнида Ҳамза а ка ўтирар эди. Биз шаҳаримиз урф-одатига кўра, унга эгилиб салом бердик. Уялибгина айтган «Асса- лом» деган сўзимиз эшитилар-эшитилмас эди. Аммо у са- ломимизга алик олиб, ўрнидан турди. Хамза ака баланд бўйли, ингичка қоматли, рангпар йи- гит экан. Й ирик, хаёлчан кўзлари ун и н г шоирлиги, ички дунёсининг кенглиги, руҳининг нозиклиги, камолотга етган истеъдоди, ю ксак завқи ва ақлини тасвир этарди. У нинг сиймосидаги ёқимли вазминлик ва мулойимлик хар бир кимсани ўзига тортар, ш унинг учун хам хар бир одам их- тиёрсиз равишда унга муҳаббат ва ҳурмат ҳис этар эди. Биз, Зулфия икковимиз, биринчи кунданоқ Ҳамза ака- ни суйиб кол дик. Ҳар кун и кечкурун ташқарига ошиқамиз. Ханифа она эса ўн етти ёшда, бўйи етган, паранжида; унга ташкарига чикм ок, бегона йигитга кўр и н м оқ мумкин эмас. Шарифа олти яшар, эндигина ўқиш -ёзиш ни ўргана бошла ган бўлса керак. Зулфия ўн иккида, менга эса т ў ққ и з ёш тўлган. Биз икковимиз Ҳамза акага жуда тез калин ошно бўлиб кол дик. Ҳамза ака саҳарга кадар ўз ижоди ила машғул бўлгани учун кеч туради. Нонуштадан пешинга, кейин кечки овкат га кадар ёзади, босим ва муттасил ишлайди. Кечки о в кат- дан сўнг биз унинг хузурига чикамиз. Биз билан шуғулла- 32 О й б е ги м м е н и н г ниш унга бир эрмак, бир қадар дам олиш, ижодий танаф фус бўлган бўлса ажаб эмас. Биринчи кун танишганимиз ҳамон Ҳамза ака бизга шеър ёзишдан сабоқ беришга киришди. Стол устида бир даста о қ қоғоз тайёрланган. Ҳамза ака бир варақ қоғоз олди-да, наср билан, бир неча сатр ёзди ва уни менга узатиб, ёзилган жумлалардаги сўзларнинг жой- ларини ўзгартириш , қофия топиш ва бу сўзларни тўрт сатрли шеър шаклчга келтириш кераклигини айтди. Козон да бўлса, чўмичга чикади, деган дек, тайёр ёзув- дан тўрт сатр шеър ясамоқ қийин эмас эди. Билмадим, неча дақи қа сарф килдим, бош котирдимми, йўкм и, куйи- даги тўрт сатрни ёздим: М а к т а б — б и з н и н г ж о й и м и з , О л т и н - к у м у ш со й и м и з . А г а р и л м ў қ и с а к , — Б у т у н д у н ё — о й и м и з . Хотирамга бир умрга битилиб кол га н бу сатрлар, Ҳамза ака билан биринчи учрашувдек, хамон ёдимда. Дадам Ҳамза акани яхшилаб мехмон килиш ни ойимга буюрган. О йим нинг меҳмонга хурмати жуда зўр. Эрталаб иссик нон, патир, янги пиширилган сариёғ, каймок, мураб- болар билан патнис ясаб чикаради. Пешинда шўрвами, маставами, кечкурун эса к у ю к овкат... Бутун оила уни севамиз, хурматини, мехмоннавозликни бажо келтиришга тиришамиз. Кунлар ўта бошлади. Тунлар у зайди. Энди, биз кичик- ки ч и к шеърлардан достонларга ўтдик. Ҳамза ака эртакнинг кони, булоғи экан. У н и н г эртаклари «М инг бир кеча»даги Ш ахризоданинг эртаклари сингари битмас ва туганмас. Хар кеча бир эртак сўзлаб беради ва эртага шундан достон ясаб чикм окни бу юради. Бу менга сира кийин эмас эди. Ш еърият учун ю ксак бадиийлик зарурлигини тушунмасам хам «келди», «кетди» сўзларидан кофия ясаш ва ҳижоларни бармок билан санаб, «фоилотун, фоилотун, фоилун» ўлчо- вига сол ишга хеч кийналмас эдим. Бир он мушкулотда қолсам, дархол Ханифа опам ёрдамга келарди. Жуда ўткир эди у, шеъриятга хаваси зўр эди. Уйда ўтириб, дафтар- дафтар шеър ёзар эди. 2 — 1157 Download 6.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling