♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

240


О йбе гим м е н и н г
йўлнинг и кки томони кў м -кў к ўт... гул... Ҳаво ҳам хушбўй. 
тотли...
Тоғ йўллари борган сари кўтарилиб борди. Ахийри, 
бир жойда тўхташ га мажбур бўлдик: тоғдан тошлар тўки- 
либ, йўл тўсилган эди. Оркага жиндай кайтиб, тоғ орали- 
ғида, ки ч и к бир саҳнда тўхтадик. Рашид билан қо зо қ у 
ёғига пиёда кетишди. Биз Ойбек икковимиз қолдик. Жим- 
ж итлик... Чўлда биздан бошқа ҳеч ким йўқ... Соатлар ўтмок- 
да... Қорнимиз очиққан... Машинада иккитагина нон бор... 
М ен нонларни ки ч и к-ки ч и к бўлакларга бўлиб. бир бўлаги- 
ни Рашидга сақладим. Қолганини маза килиб ошадик... 
Табиий, ташна бўлдик... Ш у чокда барзангидай бир сап- 
сариқ йигит отда ўтиб қолди. Ўзи немис экан, лекин қозоқ 
тилида мукаммал сўзлайди. Саломлашдик, сўзлашдик. Қа- 
ерда сув борлигини сўрадик. У «Анов тош нинг ортида 
бул ок бор», — деди-да, кетди.
М ен машинадан кастрюль олиб, чуқурл и кка туш иб кет- 
дим. Ойбек машина олдида қолди. Ўрмалаб, пастга тушиб 
борардим, орқамга карасам, машина ҳам, Ойбек ҳам кўрин- 
майди, бутун бир жаҳонда ёлғиз ўзим... Ваҳимадан юрагим 
гурсиллаб кетди, дарҳол орқага қайтдим. Ойбек кўрингач, 
нафасимни босдим. Ш ундан кейин Ойбек ж арликнинг че- 
тига келиб, мени кузатадиган бўлди. Энди унга мен ҳам, 
машина ҳам кўринади...
М ен булоқни топиб, кастрюлга муздай, т и н и қ сувни 
тўлатиб олдим. Сув шундай тотли эдики... тўйиб-тўйиб 
ичдик. Бирдан, аллақайдан қоп-қора булутлар бостириб 
келди. Кўп ўтмай, нақ бошимизда осмон ёрилгандай момо- 
қалдироклар кетма-кет қарсиллади, узлуксиз чақмоклар оти- 
либ, ёмғир қуйиб берди. Биз машинанинг деразаларини 
ёпиб, бир-биримизга ёпишиб олдик. Тоғларнинг гулларга 
тўла қ о қ ўртасида табиатнинг ваҳимали ҳодисаларини ку ­
затиб, ёлғиз 
и к к о б и м и з н и н г
ўтириш имиз завқли ва нашъа- 
ли эди, албатта... Яна соатлар ўтди... Ёмғир энди тинган- 
дай бўлган эди, Рашид билан қо зо қ ошнамиз кўринди. 
Қ о зо қ отда, тиззасида бир чирпит қимиз... Рашид отда 
юришни билмаганлигидан қўр ккан м и , оёқ кийим ини ечиб
бошқа бир отнинг эгарига ташлаган, ўзи пиёда, енглари 
шимарилган ҳолда кимиз тўла шишани кўтариб, кулиб ке- 
лар эди.
241


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
Қозок ошнамиз бир отни етаклаб, иккинчисига миниб, 
оғайнилари олди га кетди. Рашид қозоклар уни яхши меҳ- 
мон қилганини, корни тўқл игини айтди. Биз унга колди- 
рилган нонни хам еб, тўйиб-тўйиб қимизни ичдик. Бу хам 
бир тотли саргузашт эди... М ен уни тез-тез эслаб тураман.
О йбекнинг бир неча шеърларида ёз ёмғири тасвири 
учрайди. Масалан, мана бу шеърида:
О см онга ё п и р и л га н к,ора б ул у т л а р ,
Д а ҳ ш а т -л а қ у ю л у р қ а м ч и л а б ёмеир.
Я лт эт иб у ч а д и олов қ и л и ч л а р ,
Борлик, к,алдирайди
ҳ а й б а т л и у р -с у р ...
Ёки бу шеърни ўқиб кўринг:
П а р ч а булут т ў к и л и б ке т д и :
Д у в қ у й и л д и м а р в а р и д -ё м е и р ...
М ана бу шеърдаги тасвир-чи!
Ш у ъ л а л а р к,ую лур т оедан ш а л о л а ,
К о я л а р я с л а н г а н
қ а д и м , буриш ик,.
Б у л у т д а н с о я л а р у р м а л а р к,ирда,
А р ч а л а р , бо до м ла р г ў за л , қориш ик,...
М ен бу сатрларни ўқир эканман, ўша ёмғирли ёз ман- 
зараси кў з олдим да жонланади. Балки Ойбек хам ўша кун- 
нинг тотли нашидасини шу тарзда ўзининг кўплаб шеърла- 
рига тўккандир...
* * *
1968 йилнинг бошлари эди. Бир кун и Иззат Султон 
уйимизга бир журнални кўтариб келди. Ж урналнинг номи 
хотирамда йўқ. Ҳар холда бундан кўп йиллар мукаддам чоп 
этилган рус тилидаги журнал эди у. Адашмасам, унда ака­
демик Семёновнинг бир мақоласи босилган ва бу мақолада 
Навоий ва Гули хаки да ги халк афсонаси келтирилган эди.
Иззат Султон журнални кўрсатиб, деди:
— Ойбек ака, атайин шу журнални сизга олиб келди м. 
Унда гўзал бир афсона бор. Навоий ва ун и н г севгилиси 
Гули тўғрисида. Яхши бўларди, шу афсона асосида бир 
достон ёзсангиз... Афсуски, бундай достонни ёзиш менинг 
қўлимдан келмайди. Бу сизнинг мавзуингиз...

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling