♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

244


О й б е ги м м е н и н г
қилинмаган, ҳеч ким эшитмаган янги асар бўлганиданми, 
ўтирганлар жуда қизиқиб, мамнун холда тингладилар.
Зулфияхон ҳам ўз шеърларини ўкиди. Яна кимдир мин- 
барга чиққанида, тўсатдан ч и р о м а р ўчиб колди.
Не қил м оқ керак? Зал тўла одам, лекин ҳаммаёқ қорон-
ғи!
Кимдир:
— Шариф бобе га сўз! Нурхонга сўз! — деб қичқирди.
К ўпчи ли к бу таклифга қўшилди.
М инбарга Н урхон исмли кекса шоир чикди. Қоронғида 
ёддан ўз шеърларини ўкий кетди:
Д у с т л а р , қ а й с а р а м и р қ о ч д и ,
Т а хт и м а р м а р а м и р к,очди,
С ўзи з а ҳ а р а м и р қо ч д и ,
Д у м с и з а ж д а р а м и р қо ч д и ,
О л и м х а т а р а м и р қо чд и ...
Нурхон қоронғи залда ўз шеърларини шундай завқ би­
лан ўқирд ики, Ойбек хам, мен хам берилиб тингладик. 
Қаранг, хал қ орасида қандай ижодкорлар, кандай шоирлар 
бор! У олов дай ёниб, кайнаб ўкиди шеърларини! Залдаги- 
лар хам хузур килганларидан гур-гур кулдилар. Ойбек хис- 
сиётини яширолмай, «Офарин, офарин!» дея хурсандлиги- 
ни изхор килди. Зал эса «Тағин-тағин!» деб сўради шоир- 
дан. У кетма-кет шеър ўки р экан, чироклар хам чараклаб 
ёниб кетди...
Эртасига биз Шариф Н урхонни меҳмонхонага чакир- 
дик. У ўзининг болалигини, киш л ок ҳаётини, тоғаси билан 
Бухорога келиб, арк олдидаги майдонда Айнийни таёк би­
лан жазолаганларини ўз кўзи билан кўрганини, шунда юраги 
эзилиб, товушеиз йиғлаганини сўзлаб берди.
У ханузга кадар Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси эмас 
экан. Биз Тош кентга кайтғанимизда, О йбек Яшин акага 
Н урхоннинг яхши халк шоири эканлигини гапирди. Кейин 
эшитсам, у Ёзувчилар уюшмасига аъзо килиб кабул эти- 
либди, суюндим.
Бухородаги учрашувларимиз тугагач, дўстлар бизни На­
воий шахрига олиб бордилар. Бу эртаклардагидай кўркам 
шаҳар бизда катта таассурот колдирди.
Карши да Шарифа билан Бекмурод бизни мамнуният
245


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
ила қаршиладилар. И кки-уч кун меҳмон бўлиб, май байра­
ми арафасида Тошкентга қайтдик.
Бу, О йбекнинг сўнгги сафари, ёр-дўстлари ва китобхон- 
лари билан сўнгги учрашуви эди.
* * *
1968 йил 1 июлда Ойбек вафот этди. М ен ҳаётимнинг 
бирдан-бир маъноси бўлган улуғ инсондан жудо бўлдим. 
Болаларим бир умрга отасиз қолдилар.
М ен ҳозир О йбекнинг ўлимолди кунларини ёзишга қан- 
чалик шайланмай, қўлим қалтираб, нафасим тиқилиб қол- 
мокда. Қулоғимда ҳали хам: унинг «Ўляпман, Зарифа, мен- 
дан рози бўл!» деган сўзлари жаранглаб турибди... Балки 
О йбекнинг сўнгги кунларини кейинроқ, мусибат алами бир 
оз хира тортгандан кейин ёзарман...
У кунларни эслаш ниҳоят оғир. Ёзсам-ёзмасам, бари- 
бир, О йбекнинг сўнгги нафас олишлари ҳар кун, ҳар соат, 
ҳар дакиқа кўз олдимдан ўтади. М ен хамиша болаларга: 
«Ойбекдек ажойиб отангиз бор... Демак, бизнинг заррадек 
ғамимиз йўқ. Биз бахтлимиз!» дер эдим. М ана энди кўнгил- 
ларимизга мангу қайғу чўкди...
Ойбек жуда келишган, кўркам, салобатли инсон эди. 
Ю з ва кўзларининг ифодасидан руҳан бойлиги, ички дунё- 
сининг кенглиги, ақл-заковати, гўзаллиги ва софлиги кўри- 
ниб турарди. Буни рассомлар ҳам, ҳайкалтарошлар хам 
тўла ифода эта олмадилар. Бу мукаммал чеҳра фақат ме­
нинг юрагимда қолган...
О йбекнинг кошлари асло чимирилмас эди. Ж аҳли чиқ- 
қанини фақат унинг кўзларидан билардик. У ишлаб ўтир- 
ганда, пешонасида мияга қараб кетган т и к бир томири 
ўклоғидек қабариб турарди. Ш у пайтда у. атрофда рўй 
бераётган ҳамма нарсани тамом унутарди; у фикрларини 
шундай теран ишлата биларди. У н и н г ўзи ҳам ҳамиша: 
«Юрак қоним билан ёзаман», — дерди.
Ҳақиқатан, ун и н г юрак қонлари фикрини суғорар эди. 
У н и н г ижод жараёни шундай нашъали ва ўзига хос эди.
...Навоийнинг 550 йиллиги нишонланган кунларда Ой­
бек бир неча кун ва тунни бедор ўтказиб, юбилей тадбир- 
ларининг тўла амалга ошиши учун сидқидилдан, чарчоқ 
нималигини билмай ишлаган. Ю билейга таклиф этилган

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling