♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

155


З а р и ф а С а и д н о с и р о в а
устида иш олиб бордилар. М ен Омонбекни олдим, Бекжон- 
ни энагаси билан ойимга колдириб, Чимёнда бир ҳафта 
туриб кайтдим. Ҳар кайси таржимон шоир учун биттадан 
ўтов тикилган эди.
Чимён-да гўзал бир маскан. О вкат лаззатли, ким из кўп. 
Ойбек таржимадан ҳориган пайтларида кўпгина шеър ёзди. 
«Чимён дафтари»га кирган шеърларнинг бари шунда ёзил- 
ган. Чимённинг кўркам табиати, П уш кин шеърияти билан 
мулокот Ойбек ижодида янги бир боскичнинг бошланиши- 
га им кон туғдирди.
«Чимёнда булоқлар кўп экан, сиз хам бир шеърият 
булоғини топибсиз», — деб кулдирардим мен уни, Чимёнда 
битилган гўзал шеърларини ўкиб.
Ойбек Чимёнда ишлаётган кезларда ун и н г дадаси би­
лан маслаҳатлашиб, кўрғондаги уй ва айвон устига катта 
шийпон курдирдик. Ш и й понни нг тарҳини ўзим чиздим. Уч 
томони девор билан ўралган шийпонга болаларнинг ва ўзи- 
мизнинг караватларимиз кўйилди. Боғ ва кўрғон томонлар 
очи к колдирилиб, у ерга оғоч панжаралар ўрнатилди. Ш и й ­
поннинг бир томонига эса зина ишланди. «Ойбек кел ганда, 
шийпонни кўриб ҳайратлансин, мамнун бўлсин», деб да- 
дамни роса шоширдим.
Ш ийпонга тўгарак стол, ки ч и к диван, и кки кресло, икки
ўриндик кўйдик. Булар ҳаммаси новдалардан тўкилган ёзги 
мебель эди. М ен ўринга ётгандан сўн г хам О йбек шундок- 
қина ёнимда тонг отгунга кадар ишлар эди.
Ш ийпон жуда кўркам... Боғ томондаги дарахт новдала- 
ри шийпонга шундоқкина тўкилиб туради. Улар гуллаган- 
да, мевалари пишганда эса кўркини кўриб, кўзингиз тўймай- 
ди. Айникса, кечалари, ойдиндаги манзаранинг гўзаллиги 
кўнгилларимизни ором ва нашъа билан тўлдиради.
Зина таги эса кичкинагина ҳуж ра бўлди. У нга каттагина 
бир хум жойладик. Ҳар хил чарослардан мусаллас солар- 
дик. Ишдан чарчаганимизда, узумни эзиш, мусалласни су- 
зиш эрмагимиз эди. Ойбек тайёр бўлган мусалласни ту- 
тиб, «Дада, кани, ичиб кўринг», дер, дадаси эса кулиб 
шимирар эди. Бу манзарани кўрган Ойбек котиб-котиб 
куларди. (М ен ёш мусалласни кўпириб турган чоғида ичиш- 
ни севардим.)
Ҳар куни эрталаб шийпондан тушамиз. Совун ва сулги
156


О й б е ги м м е н и н г
кўтариб, боққа чиқамиз. Ш аркираб оқиб турган муздай, 
т и н и қ сувда ювинамиз. С ўнг Ойбек шафтоли қоқади, мен 
тераман. Сув бўйида чўкқайиб ўтирамиз-да, тўйиб еймиз. 
Кейин қўрғонда чой ичамиз. Боғни бир айланамиз-да, и к­
ковимиз баробар ў''ириб, таржимага тушамиз. Баъзан О й­
бек шеъриятга берилади. Унга ҳавасим келганда, мен ҳам 
недир ёзган бўламан. Ўчириб, тузатиб ўтирмайман. Ёзган­
ларимни Ойбекка ҳам кўрсатмайман. Туйғулар шошиб кел­
ганда, уларни тўсиш , бўғиш га кўнглим бўлмайди.
М ана, шундай лаҳзаларда ёзганларимдан бир шингили:
Қ а л б и м бир б у р ч и н и ш еър забт эт м и ш ,
А м м о у д е нги зда й че кси з, т ў л қи н д о р .
Ё зс а м , ё зм а с а м -д а , м а й л и , б а хт э м и ш ,
Қ а л б г а э м бўлса у
с ў н м а с қ у ё ш бор.
О см о н о й н а с и д а п а р ч а о қ бул ут  
С и р п а л с а с е вин и б т о ш у р м а н б и р да н .
Б у з ў р м у ҳ а б б а т к и , б ў л м а й д и ю л и б 
Т а ш л а м о қ г у н о ҳ д и р , а й р и л м а с д и л да н .
Б и р н у р д у ч келса гоҳ я п р о қ л а р у зр а , 
К ў н г л и м д а m o iu a d u се вин ч т ў л қи н и .
Й и л л а р ўгпар, а м м о ў ч м а с xo m u p a  
К ў н г л и м д а у н у р н и н г с ў н м а с ё л қи н и .
Биз ишлаб ўтирар эканмиз, дадамиз бозорга йўл олади. 
Гўш тни кўпинча Эски шаҳар бозоридан, баъзан Юнусобод- 
дан харж қилади.
Тошкентда трамвайдан бошка транспорт йўқ. Биз трам­
вай изи тушмаган кўчаларни пиёда босамиз. Б иқ-биқ, қай- 
н о қ жазирама тупроқ. Июнь ва сентябрь ойларида боғдан 
дарсга қатнаш имиз керак. М ен эмизукли чақалоғимни эна­
гаси га кўтартириб, Ишчилар шаҳарчасига, ойимникига бо- 
раман. Эмизиб, колдириб кетаман. Ишдан қайтганимда, 
яна бир бор эмизиб, сўн г боққа, йўлга тушамиз...
* * *
1936 йилнинг август ойида дадамдан тўсатдан теле­
грамма келди. Дадам озод бўлиб, йўлга чи ққа н экан. Буни

Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling