♦шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


Download 6.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/129
Sana25.08.2023
Hajmi6.46 Mb.
#1670115
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   129
Bog'liq
saidnosirova z oybegim mening

Ю н г р ў м о л ҳе ч қ а й д а й ў қ ...
С алом н а э к а н и н и б и л м а с а -д а , О м о н га с а л о м л а р и м !
Х а й р .
О й бе к.
1 2 / X 3 2 й.>.
Ш у хатни олганимдан кейин кўп ўтмай, бир кун и , тун 
чоғида Ойбек кириб келди.
Биз ойимнинг катта уйида Омонни ўртага ётқизиб, и кки
томонда ойим икковимиз ётардик. Ойбек қ о қ ярим тунда 
келиши биланоқ роҳат уйкусида пишиллаб ухлаб ётган 
Омоннинг пешонасидан ўпиб-ўпиб, менинг кўрпамга су­
ки лди...
* * *
1932— 1933 йиллар жуда оғир келди. Русияда қуруқчи- 
лик сабабидан буғдой битмади; бу очарчилик, дегани эди.
Бир куни уйда ёлғиз ўзим ўтирар эдим. Кўкракда сут 
борми-йўқми, билмайман. Омон тиззамда, уни эмизар экан­
ман, эшикдан шошилиб кайнотам кириб келди:
— Болам, бир бурда нонингиз борми? — ўтиришга 
улгурмасдан остонада туриб сўради, у.
М ен «йўқ» дея олмадим. Урнимдан турдим-да, шкаф- 
нинг ост-устини очиб изладим. (Бир бурда ка т т и к нон хам 
топилмади. Ҳозир қозонларда, товоқларда қолган ошни, 
кути -қути ётган қа тти қ нонларни кўрганимда, шу воқеа 
ёдимга тушади-да, юрагим эзилиб кетади.)
Ўша замонлар кўчаларда ким кўп — гадойлар ва ғариб- 
лар кўп. Йўл бўйи очликдан шишган одамлар йўлиқарди...
Тезлик билан «ёпиқ дўкон»лар ташкил қилинди. О й­
бекни ҳам, мени ҳам олимлар ва ёзувчилар учун очилган 
«ёпиқ дўкон»ларга боғладилар. Тирикчилик бир мунча тар- 
тибга тушди.
М ен ҳар куни дўконга бориб, бирор нарса кўтариб 
келаман. Олимлар дўконига эса сингилларим боради.
Эрта баҳор чоғи... Қ у р у қч и л и к йилларининг энг оғир 
вақти... М ен Гоголь кўчасидан борар эканман, бир чол
152


О йбе гим м е н и н г
6 яшар ўғил бола билан ариқ бўйида ердан недир терар 
эди. М ен бу манзарадан таажжубланиб, тўхтадим:
— Ота, нима қиляпсиз? — сўрадим чолдан.
Чол бўйини ростлади. У н и н г башараси жахлдан оппоқ 
окариб кетган эди.
Илдиз теряпмиз, илдиз!.. Еймиз! — деса бўладими, у?
М ен уялиб кетдим. Бошимни қуйи солароқ, гўё биров
мени қувлагандай, югура кетдим.
Дўконда шу куни тўрт кило муштдай-муштдай рафинад 
канд бердилар. М ен уни катта рўмолга тугиб олиб, яна шу 
йўлдан қайтар эдим, чол билан бола тупроқни эндигина 
туртиб чиқаётган кўкатлар илдизини ҳануз суғурар эди­
лар. М ен тўхтаб, болани чақирдим. Ёнимга югура келган 
боланинг этагига беш-олти мушт қандни тўкдим. Чол қўлла- 
рини ёйиб, ихлос билан дуо килди. Боягина бефаҳмлигим- 
дан, андишадан, эзилган бўлсам, энди пичагина енгиллан- 
дим. Л еки н , барибир, инсон хаётининг мунчалик оғир муш- 
килотларга тўла дамларини ўйлаб, паришон борардим.
Бир кун ёзувчилар дўконида Абдулла Қодирийни учрат- 
дим.
— Зарифахон, асал бермокдалар. Аммо менга даркори 
й ў қ — боғимда асалари сақлайман. Сиз олинг! — деди у.
Абдулла Қодирий 20-йиллардаёк халқ ўртасида машхур 
бўлган ёзувчи эди. У Ойбекни астойдил ҳурмат қилар, шу 
туфайли ўз насибасини бизга инъом этмоқчи бўлган эди, 
ўшанда. Уша куни унинг ҳиссасини олдимми, йўқм и —
ёдимда йўқ.
Абдулла Қодирийнинг кўркам гина, шинам боғчаси бор 
эди. Биз Ойбек икковимиз майда-чуйда нарсаларни харид 
килиш учун бозорга тушганимизда, бир дафъа ун и н г челак 
тўла шафтолини сотгали олиб турганини кўрдик. У жисмо- 
ний меҳнат ила кўп машғул бўлар, боғига ўзи карар, ўз 
меҳнат кучи ила етиштирган ҳосилни бозорга элтиши-да 
унга ярашар эди.
Кўринишдан у хийла қўрс ва тў н г одам эди. Л екин 
кўнглига ёққан кишилар билан хушмуомалада бўлар, улар­
га илтифот кўрсатаэ эди...
Кунларнинг бирида ойим билан бозорга тушдим. Икир- 
чикир нарсаларни харид килгач, бир жойда тўхтаб, офтоб 
кўринадиган даражада ю пқа, тўппидайгина бир нонни 12
/53



Download 6.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   129




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling