Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

прагмамшгвистикадир.
Прагмалингвистика, ҳеч қандай гумонсиз «тетапоя» 
давридан ўтди, ушбу соҳа ўз тадқиқ объектини (нутқий 
мулоқот тизими) ва таҳлил методларини асосан аниқлаб 
олди. Прагматик таҳлил тамойилларини белгиловчи асосий 
методологик гоя ҳам аниқ: бу - фаолият иазариясидир.
6
www.ziyouz.com kutubxonasi


Аммо прагмалингвистика ҳамон «навқиронлик» даврида. 
Навқиронлик эса - истиқболли режаларга тўлиқликдир, 
ҳозирча ҳал этилиши лозим бўлган муаммолардан тап 
тортмасликдир. Дарҳақиқат, баркамолликка интилаётган 
прагматика фани лисоннинг инсон, жамият хизматида 
бўлишидаги вазифасининг қандай амалга оширилиши 
борасида изланишларни давом эттиришга мажбур. Бу 
изланишлар лисоний билим соҳасидаги ушбу йўналишнинг 
янги назарий гоялар билан бойитилишини талаб этади.
Қўлингиздаги 
рисолани 
ёзишдан 
мақсад 
ҳам 
ҳурматли китобхон, сизни прагмалингвистик таҳлил 
асослари билан таништириш, ҳозирги пайтда мавжуд 
бўлган муаммовий масалалар ҳақида фикр билдириш, 
прагматиканинг бошқа семиотик ҳодисалар қаторидаги 
ўрнини 
аницлаш 
ва 
унинг 
лисоний 
фаолиятда 
устуворлигини асослаш 
каби вазифалар ижросидир. 
Хуллас, бўлгуси прагмалингвист ушбу соҳанинг назарий 
гоялари, таҳлил услублари, методологик тамойиллари 
ҳақида билимга эга бўлмоги керак. Фақат шундагина у тил 
тизими 
ва 
лисоний 
мулоқот 
ҳақидаги 
фан 
-
тилшуносликнинг бошқа фанлар доирасидаги ўрнини сеза 
олади ҳамда унинг мазмун-мундарижасини воқеликни 
илмий тасаввур этиш имконини таъминловчи фалсафий -
методологик гоялар ташкил қилишини идрок эта олади. 
Бунинг учун эса, ўз навбатида, лисон ҳақидаги фаннинг 
илмий таҳлил объекти, предмети бошқача тус олаётганлиги 
ҳамда шу аснода унинг бошқа илм соҳалари даврасидаги 
мавқеи ҳам ўзгараётганлигини ҳис этмоқ даркор. Бироқ 
ҳар қандай назария, у қанчалик илмий-гоявий асосланган 
бўлмасин, 
амалиётдаги 
исботга 
муҳтож, 
таҳлил 
объектининг моҳиятини тўлиқ тавсифлаш учун назария 
фактларга, воқеликдаги ҳодисаларга мурожаат қилади. 
«Фауст»даги мисраларни эслайлик:
7
www.ziyouz.com kutubxonasi


Сгаи, 1еигег Ғеипс1, /5/ а11е Ткеопе,
1)оск §гип (1ен ЬеЪет %оШпег Ваит.
Мазмуни: «Назария, дўстим, цуруҳдир (ялонгочдир), 
ҳаёт дарахти эса ям-яшил».
Ҳа, 
прагмалингвистик 
таҳлил 
назариясининг 
ялонгочлаш хавфидан қўрқиб, китобхонни ушбу таҳлил 
амалиёти 
билан ҳам таништириш 
мақсадини 
ҳам 
кўзламоқдаман. Буни, айниқса, нутқ актлари гуруҳларини 
фарқлаш, мулоқот тизими бирликларини ажратиш ҳамда 
дейксис ҳодисаси тавсифига оид қисмларда сезиш мумкин.
Бироқ ҳеч қандай илмий таҳлил тўлиқ бўла 
олмаганидек, бирор бир ҳодисанинг илмий баёни ҳам бир 
маъноли бўла олмайди ёки бир хил оҳангда кечмайди. 
Зеро, воқеликнинг ўзини ҳам бир мазмунда англаш қийин 
масаладир. Якка маъноли воқеликни фақатгина уни 
идеаллаштириш йўли билангина тасаввур қилиш мумкин. 
Машҳур мантиқшунос Рудольф Карнап 
(1891-1970) 
айтганидек, мантиқий ва соф математик қонунлар албатта, 
умумийдир, лекин улар воқелик ҳақида ҳеч қандай 
маълумот бериш қобилиятига эга эмасдирлар. Бу қонунлар 
«алоҳида тушунчалар ўртасидаги муносабатларнигина 
ифодалайдилар... уч плюс бирнинг ҳар қандай воқеликда 
ҳам тўрт бўлишига ишончимиз комил. Лекин бу тасдиқ 
биз яшаётган воқелик ҳақида бирор нарсани (маълумотни -
Ш.С.) бера олмайди» (Карнап 1971: 47-49).
Ҳар қандай илмий таҳлил ўрганилаётган объект 
ҳақида, 
унинг 
маълум 
воқеликда 
мавжуд 
бўлган 
хусусиятлари ҳақида аниқ маълумот бермоги даркор. 
Тўпланган маълумотлар асосида илмий ва амалий 
аҳамиятга 
молик 
бўлган 
хулосалар 
шаклланади. 
Хулосаларда объектнинг туб, ҳақиқий моҳияти ва уни 
билиш жараёнида аниқланган хусусиятлар акс этади. 
Демак, ҳақиқий моҳиятни билиш измидаги тадқиқотчи
8
www.ziyouz.com kutubxonasi


гносеологик ҳодисалар онтологик қийматига таянади. 
Худди шу сабабга кўра ушбу рисолада прагмалингвистик 
ҳодисалар таҳлилида «эркин фикрлилик» тамойилига амал 
қилиш мақсадини кўзламоқдаман. Илмий тафаккурдаги 
бундай эркинлик, таҳлил этилаётган объектнинг онтологик 
моҳиятини 
назардан 
қочирмасдан 
туриб, 
муҳокама 
қилинаётган 
муаммо 
ечимига 
турлича 
ёндашиш, 
қўлланилаётган усулларнинг турли-туман бўлишига имкон 
беради. Қисқаси, бундай полиинтенцияли (кўп мақсадли) 
тадқиқ объект моҳиятини ёритувчи хусусиятларнинг 
кўпқиррали эканлигини англашга ёрдам беради. Энг 
асосийси, билдирилаётган фикрда мулоҳазали бўлиш ва 
ўзгалар фикрига ҳам ўрин қолдириш ўқувчини баҳсга 
тортиш имконини яратади.
Суҳбатдош китобхонни топиш ҳар қандай муаллиф 
учун шараф бўлса керак. Бундай истак Заҳириддин 
Муҳаммад 
Бобурни 
ҳам 
ижодга 
ундаганлигининг 
гувоҳимиз:

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling