Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИЕИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАР ИНСТИТУТИ
ШАҲРИЕР САФАРОВ
ПРАГМАЛИНГВИСТИКА
Самарҳанд давлат чет тиллар 
институти Илмий Кенгаши 
томонидан нашрга тавсия 
этилган.
Тошкент - 2008
www.ziyouz.com kutubxonasi


Сафаров Ш. Ирагмалингвистика. Монография.
- Тошкент. «_________» нашриёти, 2008 йил, 318 бет.
Аннотация. 
Мазкур 
монография 
тилшунослик 
фанининг нисбатан янги соҳаси бўлган прагмалингвистика 
фанининг 
бугунга 
цадар 
эришган 
ютуцларини 
умумлаштириш, унинг истицболи ҳацидаги назарий 
царашларни илмий таҳлил этишга багишланган. Бу 
тадцицот прагмалингвистиканинг «зурриёдлари» бўлмиш 
этнопрагматика, социопрагматика, циёсий прагматика ва 
бошца цатор илмий йўналишларнинг мазмун-моҳияти ва 
амалий аҳамияти тўгрисида кенг кўламдаги илмий 
материаллар жамланган дастлабки тажрибалардандир.
Монография тилшунослик назарияси билан цизицувчи 
аспирантлар, 
магистрантлар 
ва 
тилшунос 
мутахассисларга мўлжалланган.
Масъул муҳаррир: 
филология фанлари
доктори, профессор 
Д.У.Ашурова
Тақризчилар: 
филология фанлари доктори,
профессор Н.Қ.Турниёзов; 
филология фанлари доктори, 
профессор Е.А. Малиновский
© Тошкент, «
» нашриёти, 2008 йил
www.ziyouz.com kutubxonasi


СЎЗ БОШИ
Ўтган асрнинг 80-йилларида умумий ва роман 
тилшунослиги бўйича йирик мутахассис, Москва давлат 
университети 
профессори 
Р.А.Будагов 
янгидан 
куч 
олаётган 
«матн 
лингвистикаси»ни 
ҳеч 
қандай 
тилшуносликка алоқаси йўқ, истиқболсиз соҳа эканлигини 
исботлашга чинакамига киришди. Унинг фикрича, «қаттиқ 
меҳнат эвазига мустақил фан сифатида ажралиб чиққан 
тилшуносликнинг» яна қайтадан тил тизимига оид 
бўлмаган ҳодисалар билан қизиқиши уни бошқа фанлар 
билан қоришиб кетишига сабаб бўлиши мумкин экан 
(Будагов 1980: 85-86). Билмадим, ўз гумонини мақоланинг 
сарлавҳасидаёқ баён этган («Матн тилшунослиги қай 
даражада 
тилшунослик?») 
Рубен 
Александрович 
прагмалингвистика ҳақида нима деган бўлар эди? Лекин 
унинг матн лингвистикасини чилпарчин қилиш мақсадида 
келтирган изоҳлари олимнинг прагмалингвистик гояларни 
пучга чиқаришга тайёрлигининг мантиқий далилидир. Бу 
вазифани Р.А.Будаговнинг «материалистик тилшунослик» 
таргиботи борасидаги содиқ сафдоши МДУнинг яна бир 
профессори 
О.С.Ахманова 
ўз 
шогирдлари 
билан 
бажаришга уриниб кўрганлигини ҳам фанга маълум 
(Александрова 1985: 72-73).
Агарда тилшуносликнинг мустақиллигини унинг 
софлиги, яъни соф лисоний ҳодисалар тадқиқи билан 
машгул 
бўлиши 
мазмунида 
тушунсак, 
унда 
тилшуносликни фақатгина тил қурилмаси тузилишининг 
тавсифи билан шугулланувчи фан сифатида эътироф 
этишга мажбур бўламиз. Аммо бундай мажбуриятни ким 
бизга 
зўрламокда?! 
Инсоннинг 
воқеликни 
билишга 
эҳтиёжи ўсиб боради. Лисон ҳам воқелик, у воцеликдаги 
мавжуд ҳодиса. Шундай экан, тил қурилмаси не сабабдан 
у ёки бу тузилишни олишини ёки ушбу қурилма
3
www.ziyouz.com kutubxonasi


механизмларини ҳаракатга келтирувчи энергия - кучнинг 
манбаи қаерда эканлигини, умуман лисоний қурилманинг 
қандай ва нима мақсадда «ишлатилишини» билишга 
қизиқмаймизми?!
Сўзсиз, дунёни билиш фаолияти тасниф ва тавсифсиз 
кечмайди. 

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling