Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


Нутқ лисоний (нутқий) фаолият I тил


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

Нутқ лисоний (нутқий) фаолият I тил
22
www.ziyouz.com kutubxonasi


унутмаслик керак (Ўша асар: 273). Иккинчидан, бу тезис, 
охирги бобнинг сўнгги қаторларидан ўрин олганлиги 
сабабли бўлса керак, 
ўқувчилар томонидан худди 
«Курс»нинг хулосавий тезисидек қабул қилиниб келди. 
Ҳолбуки, бу ерда ифодаланаётган фикр фақатгина тил 
тизими тараққиётига ушбу тил соҳиби бўлган миллат -
элатнинг таъсири ҳақидадир. Соссюр тил тизимининг 
тарихий- 
қиёсий 
тадқиқи 
билан 
шугулланиш 
режасидагиларни фонологик ва грамматик ўзгаришлар 
манбасини дастлаб сарҳаддош соҳалардан (масалан, 
миллат «даҳоси»дан) излашдан кўра тизимнинг ўз 
қонуниятларига 
таяниш 
самаралироқ 
эканлигидан 
огоҳлантирмоқчи бўлган бўлса ажаб эмас. Бундан ташқари, 
эндиликда кўпчиликнинг қаҳрини қўзгатган «Курс»ни 
якунловчи тезис Соссюр томонидан айтилмаганлиги, уни 
А.Сеше 
ва Ш.Балли 
собиқ талабалар 
ёзувларидан 
(конспектлар) 
рисола 
матнини 
тайёрлаётиб, 
қўшиб 
қўйганликлари маълум бўлди.
Энди Р.А.Будагов келтирган тилнинг тушунчани 
ифодалашга мослашган механизм эмаслиги ҳақидаги 
биринчи тезисга қайтсак, бу ерда фикр нима ҳақида ва 
нималарга боглиқ ҳолда билдирилаётганлигига эътибор 
бермоқ 
лозим. 
Ушбу 
фикрни 
Соссюр 
диахрон 
тилшуносликнинг 
таҳлил 
услуби 
мақсади 
ҳақида 
гапираётганда айтган. Маълумки, англо - саксон даврида 
/о 1 «оёқ» сўзининг кўплик шакли даставвал /о И 
кўринишида бўлган ҳолда кейинчалик, иш1аи1: фонетик 
ҳодисаси 
(кейинги 
бўгиндаги 
унлининг 
олдинги 
бўгиндагисига таъсири) натижасида /е И ва ниҳоят ургусиз 
/ нинг тушиб қолиши кўпликнинг /е 1 шаклини юзага 
келтирган (ҳозирги инглиз тилидаги /оо! «оёц»- /ее! 
«оёцлар»). Соссюрнинг таъбирича, /о '1: /е'1 қаторининг 
ҳосил бўлишида бир турдаги тизимдан иккинчисига ўтиш 
ҳолати юзага келмайди, чунки «ўзгариш бутун бир
23
www.ziyouz.com kutubxonasi


тартиблашган яхлитликка оид эмас, балки фақатгина унинг 
алоҳида бўлакларига таъсир ўтказади» (Соссюр 1977: 117). 
Шу сабабли тил тизимидаги ўзгаришлар тасодифии 
хусусиятга эга бўлиши мумкин. Тасодифий ҳолат билан 
маъно ва тушунча ифодаси ўртасида тизимли муносабат 
қарийб бўлмаса керак. Менимча, Соссюрнинг тилга 
тушунчани ифодалаш механизми сифатида қарашдан 
қочишидан 
мақсад 
худди 
шундай 
тасодифларни 
қонуниятлар 
билан 
чалкаштириш 
ҳолларидан 
огоҳлантиришдир.
Шундай экан, Соссюрни «тил ва инсонлар ҳамда тил 
ва воқелик ўртасида девор ташлаган» (Будагов 1983: 35) 
олим сифатида айблашга ҳожат қолмади, деб ҳисоблайман. 
Афсуски, сиз билан суҳбатлашаётган муаллиф ҳам бир 
пайтлар 
Швейцария 
тилшуносининг 
гояларидаги 
методологик нуқсонларни топишга ҳаракат қилган эди 
(Сафаров 1991: 7; 13; 19). Тўгрисини айтсам, ҳозир ҳам 
нутқнинг тўлигича индивидуал ҳодиса сифатида талқин 
қилинишига ва қандайдир бир «қолдиқ» материал ҳолида 
илмий таҳлил доирасидан чиқариб ташланишига рози бўла 
олмайман. 
Айтадиганим 
бошқа 
нарса: 
ҳар 
қандай 
муаллифдан 
олинаётган 
цитатани 
(фикрни) 
ушбу 
муаллифнинг умумий гоялари, таълимоти доирасида қабул 
қилишга ҳаракат қилиш лозим. Ҳа, Соссюр тилшуносликни 
лисоний фаолиятнинг икки томонини (тил ва нутқни) 
алоҳида ўрганувчи икки қисмга ажратган бўлса ҳам, ўз 
маърузаларида нутқ тилшунослиги масалаларига эътибор 
бермаган. 
Аммо 
нутқий 
фаолиятни 
ва 
унга 
хос 
хусусиятларни лингвистик таҳлил объекти бўла олишини 
инкор қилиш унинг хаёлига ҳам келмаган бўлса керак. Акс 
ҳолда, 
«биз 
лингвистикани 
икки 
тамоман 
ўзгача 
хусусиятли нарсани, уларнинг ягона бир предметни (илмий 
таҳлил учун -Ш.С.) ҳосил қилишини таъкидлаган ҳолда, 
умумий бир яхлитликка бирлаштирувчи фан сифатида
24
www.ziyouz.com kutubxonasi


қараймиз», деган ёзувлар унинг қайдларида учрамаган 
бўлар эди (қаранг: Кузнецов 2006: 112).
Ш.Балли ва А.Сеше 1915 йилда «Курс»нинг биринчи 
нашрига ёзган сўз бошида унинг тўлиқ эмаслиги
танқидларга сабаб бўлишини олдиндан сезган эдилар: 
«аммо устоз ўз маърузаларида тилшуносликнинг барча 
соҳаларини қамраб олишга ва уларнинг ҳаммасини бир 
хилда тўлиқ ёритишга интилгани йўқ; у буни бажара 
олмасди ҳам, унинг мақсади ҳам бутунлай бошқа эди. 
Шахсан унга хос бўлган қатор принципларга биноан ... у 
фақатгина ушбу принципларни қўллашга кулай вазият 
тугилгандагина ва уларни «қоралаш»га қодир назарий 
гоялар пайдо бўлгандагина масалани чуқурроқ ва янада 
кенгроқ ўрганар эди» (Соссюр 2004: 27). Айнан шу сабабга 
кўра маърузаларда семантика қарийб ёритилмаган, нутқ 
лингвистикаси қисми эса умуман берилмаган. Ш.Балли ва 
А.Сешенинг қайдича (Ўша асар, 27-6), 1910-1911 ўқув 
йилида умумий тилшунослик курси учинчи марта 
ўқилаётганда, ваъда қилинган ушбу қисм «ҳеч қандай 
гумонсиз келгуси йиллардаги курсларда фахрли ўринни 
эгаллаган бўлар эди, лекин ушбу ваъданинг ижросиз 
қолганлиги сабаби барчага маълум» (Дастур талабларига 
биноан олим ажратилган вақтнинг ярмини ҳинд-европа 
тиллари тарихига багишлашга мажбур эди.). Шуниси 
қувонарлики, нутқ лингвистикасини соссюрчилар умуман 
унутиб қолдирмадилар, улар ўз устозлари эслатиб ўтган 
ушбу соҳани назарий жиҳатдан асослашга уриндилар 
ҳамда тил ва нутқ ҳодисалари муносабатини тил 
бирликларининг матнда фаоллашуви нуқтаи назаридан 
таҳлил қилишга уриндилар (Кузнецов 2003). Бу борада, 
айниқса, Ш.Балли таргиб қилган фаоллашув назариясининг 
самараси сезиларлидир.
Соссюр 
ўз 
маърузаларида 
мурожаат 
қилган 
тушунчаларнинг 
яна 
бири 

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling