Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
Ким бор аига илм толиби — илм керак.
Ургаигали илм толиби илм керак! Меи толиби илму толиби илме йўц, Мен бормен илм толиби — илм керак. Мен ҳам бир тилшунос сифатида суҳбатдош топиш илинжидаман. Агарда ушбу рисолани ўқиган ҳар ким муаллиф билан мунозара юритиш ниятида бўлса, бундай «дискурсив қадам»ни миннатдорчилик билан қабул қиламан, бажонидил суҳбатдошингиз бўлишга тайёрман (электрон манзил: 8аҒагоу8Ь@гагпЬ1ег.ги; хатлар учун манзил: Самарқанд шаҳри, Бўстонсарой кўчаси, 93-уй. Самарқанд давлат чет тиллар институти). 9 www.ziyouz.com kutubxonasi «Сўзбоши»нинг якунида яна бир нарсани қайд этишни истар эдим. Илмий фаолият жараёнида жуда кўп ҳамкасбларимнинг ишлари, асарларидан илҳом, интеллектуал озуқа олдимки, уларнинг барчасининг номларини зикр этиш ва ташаккур билдиришнинг имкони бўлмайди. Улардан узр сўрайман. Лекин менга лисон каби уммоннинг сиру асрорини билиш йўлларини кўрсатган устозларим москвалик ва ленинградлик олимлар: Виктор Максимоеич Жирмунский, Борис Алексаидрович Серебренникое, Соломон Давидович Кацнелъсон, Агния Василъевна Десницкая, Елена Самойловна Кубрякова, Борис Александрович Илъиш, Анатолий Митрофанович Мухин, Юрий Сергеевич Маслов, Александр Михайловчи Шчербак, Владимир Михайлович Павлов, Дмитрий Михайлович Насилов, Инга Борисовна Долинина, Виктор Самуилович Храковский, Анатолий Семёнович Либерман, Александр Владимирович Бондарко, Елизавета Артуровна Реферовская, Зинаида Якоелеена Тураева, Татъяна Михайловна Беляева, Леонард Георгиевич Герценберг, Варвара Василъевна Бурлакова, Валентин Василъевич Богданов, Станислав Василъевич Вороиии ва бошқаларга таъзимни унутмайман. Устозларим қаторига киевлик профессорлар Георгий Георгиевич Почепцов, Василий Егорович Коваленко, Алексаидр Николаевич Мороховскийл&рнн ҳам киритишни истардим. Айниқса, Ленинград шаҳрида қиёсий-тарихий тилшунослик мактабини ўтаган ва мунтазам равишда герман тиллари тарихи билан шугулланиб турган мендек бир тилшуносни прагматика ва мазмуний синтаксис огушига ҳеч қандай тазйиқсиз етаклаган Калинин (ҳозирги Тверь) университети профессори Иван Павлович Сусовшшг номини (илоҳим, жойлари жаннатдан бўлсин!) доимо эҳтиром ила хотирлайман. Айнан Иван Павлович Сусов раҳбарлик қилган «Лисоний мулоқот семантикаси ва 10 www.ziyouz.com kutubxonasi прагматикаси» муаммовий гуруҳининг доимий йигилишларида иштирок этиш менга прагмалингвистлар «гурунги»дан жой топиш ҳамда В.И.Банару (Кишинёв), О.Г.Почепцое (Киев), АЛ.Романов (Тверь), В.И.Карасик (Волгоград), Л.Г.Василъев (Калуга), МЛ.Макаров (Тверь), A. А.Залевская (Тверь), Г .И.Богин (Тверь), С.А.Сухих (Краснодар), В.В.Лазарев (Пятигорск), А.А.Прокопчук (Харьков), А.А.Поспелова (Ленинград), З.А.Харитончик (Минск), Д.Г.Богупиевич (Минск), А.М.Шахнарович (Москва), Е.И.Беляева (Воронеж), ИМ.Кобозева (Москва), B. З.Демъяиков (Москва), ИКАрхипов (Ленинград) каби маслакдош дўстлар орттириш имконини яратди. Шунингдек, юртдошларим профессорлар Ж.Бўронов, А.Абдуазизов, Г.Саломов, Э.Бегматов, Ҳ.Неъматов, Д.Ашурова, А.Бушуй, У.Юсупов, М. Умархўжаев, Г.Боциева, А.Маматов, М.Расулова, М.Жусупов, А.Содиқов, C. Рахимов ва бошқалар турли давраларда, Узбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Ихтисослашган кенгаш йигилишлари жараёнида мени прагмалингвистика ҳақида ўзбек тилида бирор бир қўлланма ёзишга ундашганларини ва бу борада маслаҳатларини аямаганликларини мамнуният ила таъкидлайман. Охирги икки йил давомида бошқаларнинг ундаши алоҳида оҳангда бўлдики, ушбу УНДОВсиз ҳамда УНДАГАНЛАРнинг амалий ёрдамиз қўлингиздаги рисола балки битиксиз қолиб кетар эди. Шу сабабли улар муаллиф ташаккурига эътироз билдирмасликларига ишонаман. Ниҳоят, муҳтарам ҳамкасбларим, сизга яна бир дил сўзимни етказмоқчиман. Ушбу рисолани мени тилшунослик наҳрининг бир қиргогидан иккинчисига сузиб ўтиш га ундаган Иван Павлович Сусовнинг ёрқин хотирасига багишлаш ниятидаман. 11 www.ziyouz.com kutubxonasi Шунингдек, талабалик давримиздан бошлаб ҳамнафас, ҳамдард, ҳамфикр бўлган дўстларим тилшунос профессорлар Ҳамдам Орзиҳулов, Муҳаммаджон Мамгаов ва Бердиқул Гурсуиовту н и н г руҳлари ҳам доимо шод ва тинч бўлишларини истардим. Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling