Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
Таснифлаш
ҳаракати - инсон билиш фаолиятининг муҳим амалидир, зеро, воқеликни идрок этиш ниятидаги шахс дастлаб ушбу воқеликни бошқасига қиёслайди ва унинг умумий, хусусий белгиларини топиш йўли билан маълум турга киритади. Лисоний ҳодисаларни билиш истаги ҳам айнан таснифлаш ҳаракатидан бошланади. Лисоний бирликларнинг тузилишини билишда мурожаат этиладиган дастлабки амаллардан бири ҳам формал-мантиқий таснифлаш амали бўлди. Аммо бу амалга товуш ва грамматик тизимлар осон «бўйсунишган» бўлса, лисоний семантик ҳодисаларнинг унга «бош эгиши» ўта қийин кечди. Натижада, лингвистика «қарама- қаршиликлар» қиёсига асосланган структур услубли таснифдан тилни ҳаракатдаги тизим сифатида тасаввур этиш гоясини таргиб этувчи тизимлаштиришга ўтишга мажбур бўлди. Бироқ ҳар иккала ҳолда ҳам тилшунослик эмпирик таҳлил доирасидан чиқиб кета олмади ва унинг асосий тадқиқ объекти бевосита идрок этиладиган лисоний структура ҳамда грамматика ва лугат ҳудудидан жой олган маълумотлар бўлиб қолаверди. Бу ҳудуд чегарасидан четга чиқиш ҳамда эмпирик кузатиш тажрибасидан бир оз бўлса- да чекиниш «нолингвистик», ҳатто «ноилмий» тамгаларини олиши ҳам ҳеч гап эмас эди. Борлиқ ҳақидаги тизимий, методологик ва танцидий билимни ўзлаштиришга йўналтирилган фаолият бўлган фан фақатгина эмпирик кузатиш билан чекланиб қолмаслиги аниқ бўлди. Тўгри-да, билиш фаолияти босқичма-босқич амалга ошириладиган фаолиятдир, у зоҳирдаги хусусият, муносабатлардан ботиндаги мазмун- 4 www.ziyouz.com kutubxonasi моҳиятга қараб йўл олади. «Шарқ Арастуси» номини олган Абу Носир ал-Форобий «Китоб - ал хулуф» асарида билиш ҳаракати икки йўналиш олишини ва улардан бири «бевосита сезишга яқин турган мақсадни, иккинчиси эса онгли идрокка яқинлигини» олдинги ўринга қўйишини қайд этган эди. Ундан тўққиз аср кейин яшаган Георг Гегель (Не§е1) 1807 йилда нашр қилдирган асари «Рйапотепо1о§1е с1е§ О е^ез» «Руҳ феноменологияси» асарида билиш фаолиятининг кўп босқичли эканлиги ҳақидаги фикрни такрорлади ва бу фаолиятни ҳақиқат яширинган, ботинга қараб тушадиган зинапояга ўхшатди. Дарҳақиқат, билиш фаолиятининг кўзлаган мақсади ва тутган йўли воқелик ҳодисаларини кузатиб тавсифлашдан ташқари, уларнинг моҳиятини идрок этишдир. Лисон инсон мавжудлигини, унинг ижтимоий тажриба-фаолиятини таъминловчи ҳодисадир. Демак, лисон тадқиқи билан шугулланаётгани кимса беихтиёр ўзини билиш билан машгулдир, зеро, лисоний фаолият ҳодисасининг моҳияти - унинг ижрочиси - шахс ва ушбу шахснинг ижтимоий, шахслараро муносабатга киришиши билан белгиланади. Дарвоқе, феноменология руҳидаги гоялар тил ҳақидаги фаннинг систем тилшунослик, функционал тилшунослик каби соҳаларига қисман бўлса-да, ўз таъсирини ўтказиб келаётган эди. Унинг таъсири, айниқса, Г.Гийом ва А.А. Потебня таълимотларида сезиларлидир. Бинобарин, лисоний фаолият жараёнида билиш ва ижодий яратиш мақсадларининг қай йўсинда «омухта» бўлиши ҳамда шу асосда инсоннинг воқеликни қандай ўзлаштириши муаммолари устида бош қотирган А.А.Потебня лисоний белгиларнинг қўлланишидаги шакл ва мазмун мутаносиблиги инсон тафаккур фаолиятининг қонуниятлари билан боглиқ эканлиги ҳақидаги фикрни муҳокамага ташлайди. Украин тилшуноси кўпчилик 5 www.ziyouz.com kutubxonasi билдираётган «сўз фикрни ифодалаш ва уни бошқаларга узатиш учун керак» қабилидаги гоянинг нотўгри эканлигини қуйидагилар билан изоҳламоқчи бўлган эди. Унингча, сўзнинг ҳар бир қўлланиши янги фикрнинг яратилишидир ва бу янги фикр тафаккурдаги олдинги заҳираларнинг янги тасаввур, янги саволлар асосида қайта гурухланиши ва ўзгартирилиши натижасидир. «Шунга биноан, - деб ёзади А.А.Потебня, - сўз тайёр фикрни ифодаловчи ва узатувчи восита сифатида талқин қилинмаслиги лозим; у дастлабки ўринда фикрловчининг ўзи учун керак, чунки бу ўзгаришларни сўз унинг ўзида ҳосил қилади» (Потебня 1990: 115). Сўзнинг фикрни узатиш воситаси бўла олишини фақатгина унинг тингловчини олдин сўзловчи бажарган ментал фаолиятни такрорлаш ҳамда ўз ақлий заҳираларидаги материалдан фойдаланган ҳолда, ўхшаш фикр яратишга ундашида кўриш мумкин. «Сўзлаш ўз фикрини ўзгага етказиш бўлмасдан, балки унда унинг ўзининг фикрини уйготишдир» (Уша асар: 15). Қисқаси, тилшунослик эмпирик таҳлилни билишнинг бошқа гоялари ва амаллари билан бойитишга узоқ тайёргарлик кўрди. Бундай тайёргарлик, изланишлар зое кетмади, ўтган асрнинг охири тилшунослик тараққиётида ўзига хос янги босқич, янги ривожланиш даври бўлди. Шу даврда эмпиризм, феноменология, конструктивизм каби фалсафий гояларни ўзида жамлаган методологияга асосланган лисоний таҳлил йўналишлари юзага келди. Ана шундай йўналишлардан бири, албатта, Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling