Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
- Bu sahifa navigatsiya:
- (1\[иу1;8 1992: 68).
рга§тайС8)
йўналишини ажратиш тарафдоримикан? Менимча, ундай эмас. Акс ҳолда, дарсликнинг кейинги саҳифаларида лисоний маъно ифодаси борасида прагматика ва семантикани ажратиш қийин эканлиги ва дейксис, пресуппозиция, импликатура каби прагматик ҳодисалар структурага эгалиги ва маъно ифодалашига нисбатан синтаксис ва семантика доирасига ҳам кириши эътироф этилмаган бўлар эди. С.Левинсонни иккилантираётган нарса бошқа нарса бўлиши керак. Юқорида айтилганидек, Н.Чомский ва унинг шогирдлари лисоний фаолиятни қобилият ва унинг нутқий ижросидан иборат (сотреЮпсе апс! регГогтапсе) икки қисмли ҳодиса деб қарайдилар. Худди шу қисмлар 46 www.ziyouz.com kutubxonasi фарқига нисбатан прагматикани фақатгина регҒогшапсе, яъни ижро қилишга оид деб қараш анъанаси юзага келган: «(Грамматика) гап турлари ҳақидаги назариядир. Прагматик назариялар (муаллифлари - Ш.С.) эса, аксинча, лисоний тузилмаларнинг структураси ёки ғрамматик хусусиятлар ва муносабатларни изоҳлаш борасида ҳеч нарса қилмайдилар. Улар сўзловчи ва тингловчиларнинг гап белгисининг матнга пропозиция билан мос келишини изоҳлайдилар. Бундай ҳолда прагматика перформация (нутқий ижро)нинг алоҳида қисмидир» (Ка 12 1977: 19). Грамматиканинг матн билан боглиқ эмаслиги қанчалик даражада тўғри эканлигини ҳозирча айта олмайман-у, лекин лисоний қобилият (сотреҒепсе) фақатгина грамматик билимдан иборат, деган фикрга ҳеч қачон қўшилмайман. Инсоннинг лисоний бойлиги тўлиқ бўлиши учун у лисоний ва нутқий тузилмаларни яратиш учун лозим бўлган барча турдаги билимларга эга бўлмоги керак. Агарда у лисоний структураларни ўзлаштирса-ю, аммо уларни қандай қўллашни билмаса, у ҳолда ҳеч қандай қобилият ҳақида сўз юритиб бўлмайди. Бекорга Пор-Рояль мутафаккирлари грамматикани «сўзлаш санъати» деб таърифлаб, белгини икки тарафлама, яъни моддий жиҳати ва инсонлар фикрни ифодалаш учун ундан қай йўсинда фойдаланиши масалалалари бир хилда муҳимлигини уқтиришмаган (Арно, Лансло 1991: 19) бўлса керак. Кейинги йилларда қобилият (сошреҒепсе) ва ижро, лисондан фойдаланиш (регҒогшапсе) ҳодисаларини кенгроқ талқин қилиш одат тусига айланди. Маълумки, лисоний қобилият ҳар бир шахснинг когнитив ҳолатидир, зеро, лисоний билим - шахснинг ментал бойлиги ва ушбу бойлик заҳирасидан фойдалана олиш даражаси ҳар бир шахсда ҳар хил бўлади. Заҳира имкониятидан фойдаланишни таъминловчи ҳаракатнинг ўзи ҳам мураккаб тузилишга эга. Амстердам университетининг профессори Т. ван Дейк 47 www.ziyouz.com kutubxonasi айтганидек, тилдан фойдаланаётган шахслар бир пайтнинг ўзида бир қанча «иш»ни бажарадилар, бунинг учун улар нутқий ҳаракатни режалаштиришлари ва уни бошқариб боришлари лозим (Дейк 1989: 45). Шу сабабли сўзловчининг когнитив ҳолати, мулоқот муҳити (контекст) ва тилдан фойдаланиш актини ўзаро боглиқ, бири иккинчисини инкор қилмайдиган ҳодисалар сифатида қараш маъқулдир. Бу ҳодисалар ўзаро боглиқ ва биргаликда «ишлашади». Лекин бу жараён қандай кечади ва бажариладиган ҳаракатларнинг кетма-кетлиги қандай кўриниш олиши ҳозирча маълум эмас. Семиотик жараён қисмларини бир-биридан ажратиб қўйиш ҳаракатларининг сабаби турлича бўлиши мумкин. Бу борада айниқса, собиқ ГДР олимлари Морис Корнфорт ва Георг Клаусларнинг «тиришқоқлиги»ни унутиб бўлмайди. Пирс, Моррис кабиларни субъектив идеализмда, буржуачиликда айблаган М.Корнфорт улар таклиф қилган семиотик тизимни бир томонлама, тўлиқ тавсифга эга бўлмаган тизим деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, семиотик жараённинг прагматикага оид қисмига бунчалик эътиборни қаратиш «бекорга сарф қилинган меҳнат» бўлиб, белгининг нутқда фаоллашуви (инсон томонидан қўлланиши) масаласининг беҳевиоризм нуқтаи назаридан талқин қилиниши - «замонавий фалсафага юмор, яъни ҳазил- мутойиба элементини киритишдан бошқа нарса эмас»миш (Корнфорт 1951: 272). Г.Клаусга ундан ҳам қийин бўлди. Социалистик муҳитда яшаётган бечора файласуф қандай бўлмасин, фалсафий прагматизмни марксизм билан «яраштириш», улар ўртасида бўлиши мумкин бўлган бирор бир умумий гояни топиш илинжида эди. У семиотиканинг фалсафага пойдевор бўлиши ҳақидаги фикрга (Ч.Пирс, Ч.Моррис) қўшилмайди, лекин шунинг билан биргаликда ижтимоий ва табиий ҳодисаларнинг (шу жумладан, лисоннинг) 48 www.ziyouz.com kutubxonasi семиотик табиатини ўрганиш лозимлигини инкор этмайди ва инсон руҳининг прагматик хусусиятларини билишнинг марксистик назариясига таянган ҳолда ўрганишга чақиради. Файласуф, прагматикани марксизм томонига «буриш» мақсадида семиотиклар билдирган фикрларга янгича изоҳлар бериш, уларни синфий жиҳатдан мослаштиришга уринади. Бинобарин, Ч.Морриснинг қуйидаги фикрига билдирилган изоҳни олайлик: «Агарда алоҳида шахс бирор белгини учратса-ю, ундан белгиларнинг қандай фаоллашуви (мулоқот жараёнида, матнда -Ш.С.) қоидаларини билган ҳолда фойдаланса, у бошқалар билан дурустроқ ҳамкорлик қила олади (бу ҳамкорлик мақсадли бўлган тақцирда). Агар шахс ўзи учратган белгининг хусусияти, қайси мақсадда қўлланиши ҳамда унинг ҳақиқий ёки мутаносиблигини (воқеликка - Ш.С.) билса, унинг ҳаракатлари беихтиёр жавоб таъсирланишидан идрокли ҳаракат фаолиятига айланади» (Могпз 1971: 240). Хўш, Морриснинг ушбу фикрининг нимаси Г.Клаусга ёқмаяпти? Клаусни ҳайратлантираётган нарса Моррис айтган шахс қандай қилиб сўзларнинг характерини, фаоллашув жараёнида бажарадиган ижтимоий вазифасини била олиши мумкин? Муаллифнинг қайдича, алоҳида шахс фақатгина капитализм шароитидагина сўзларнинг ижтимоий моҳиятини, уларнинг таргиботдаги ролини билиши мумкин эмиш, чунки у ҳар қандай ҳолатда мустақил равишда тузумнинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини англаши лозим экан. Х,ақиқий илмий семиотика ва прагматика учун таянч таълимот эса жамиятнинг объектив қонуниятларига асосланиши лозим. Бундай таълимот эса, Г.Клауснинг ишонишича, ягона - марксистик фалсафа, хусусан, тарихий материализмдир (Клаус 1967: 33). 49 www.ziyouz.com kutubxonasi Наҳотки лисоний белгининг қандай ижтимоий вазифа ўташи, ундан қандай фойдаланишни билиши учун инсоннинг қайси ижтимоий тузумда яшашининг фарқи бўлса?! Тил заҳираларидан инсон доимо мақсадли фойдаланади, бунда унинг дунёқараши, партиявийлиги ҳал қилувчи вазифани ўггамайди. Лисоний қобилият партиявийликдан, синфийликдан холи, бетараф ҳодисадир. Албатта, ҳар бир фалсафий йўналишда бошқа йўналишга хос фалсафий гояларни танқид қилиш вазифаси ҳам қўйилади. Аммо танқид хато, нуқсонларни кўрсатишга қаратилиши лозим, акс ҳолда танқид янги нуқсонлар, мазмунан сохта гояларнинг тугилишига сабаб бўлиши муқаррар. Бўлмаса, турли фалсафий йўналишларни «яраштириш», ўзаро мослаштириш ниятида «тер тўккан» Г.Клаус ҳар қандай тилдаги сўз ва гапларни ўзига хос синтактик, семантик ва прагматик турларга ажратиш тарафдори бўлар эдими: «Мақсадли мазмундаги лисоний белгилар шаклланиши жараёнида ижтимоий базис ва ижтимоий усқуртманинг сўз ва гапга таъсири муҳим аҳамиятга эга» (Клаус 1967: 36) ва «Биз учун қизиқарлиси (прагматик таҳлилни марксистик таргибот мақсади сари йўналтириш учун демоқчи -Ш.С.) фақатгина прагматик хусусиятга эга бўлган сўз ва гапларнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг махсус тадқиқ қилиниши лисоннинг, айниқса, илмий тилнинг мантиқий таҳлили учун муҳимлигидир» (Ўша асар, 37-6). Г.Клаус бераётган ушбу изоҳлардан фақатгина биринчисини маъқул топиш мумкин. Ҳақиқатдан, лисон ижтимоий ҳодиса бўлганлиги сабабли ижтимоий муҳитдан озуқа олади. Лисоний бирликлар мафкуравий «жанг»ларда руҳий, идеологик таъсир воситасига айланадилар. Бунда ҳар хил нутқий манипуляция, яъни ягона бир лисоний белгини турли мазмунда ишлатиш асосидаги «сўз ўйинлари» ҳосил бўлиши кузатилади. 50 www.ziyouz.com kutubxonasi Аммо иккинчи изоҳ семиотик жараёнга ва тил тизимига айирмачилик (сепаратизм) ёндашувидан бошқа нарса эмас. Ахир тил тизимида фақатгина ва фақатгина синтаксисга, семантикага ёки прагматикага оид белгиларнинг мавжуд бўлишини қандай тасаввур қилса бўлади? Семиотикларнинг барчаси семиозис уч қисмдан (Клауснинг ўзи - тўрт қисмдан) иборат эканлигини ва бу қисмлар ўзаро боглиқликда эканлигини эътироф қилишади ва уларни ягона бир семиотик доирада (учбурчак ёки тўртбурчакда) тасвирлашади. Қисмлар ўртасидаги ўзаро боглиқлик ҳар бир белгининг мазмунида акс топади, яъни барча белгилар айни пайтда семантик, синтактик ва прагматик либос олишиб, матнда, нутқий муҳитда маъно, мазмун ифодалайдилар. Муаммо бошқа томонда: лисоний белгининг семиотик бўлаклари (синтактика, семантика, прагматика) доим бир хил муносабатдами ёки бошқача айтганда, уларнинг бири иккинчисини инкор этиб, устунликка интилиши мумкинми? Г.Клаусни айирмачиликка ундаган яна бир нарса - гапнинг (нутқий қурилманинг) онгли равишда мазмундор тузилишидаги фарқлардир. Муаллиф «Қор ёгмоқда» ва «Олтин тўртбурчак»гапларини қиёслаб, уларнинг иккаласи ҳам синтаксис талабларига жавоб беришига қарамасдан, иккинчиси семантик жиҳатдан мазмунсиз эканлигини қайд этади. Унинг фикрича, семантика ва синтактик курилиши жиҳатидан эътиборсиз бўлган гаплар айрим пайтларда прагматик талабга жавоб бермаслиги мумкин. Зеро, «прагматик мазмунли гаплар бир ёки бир неча шахсларга, одамлар гуруҳига, ижтимоий синфларга, маълум жамоатчилик ташкилотларига оид бўлиши талаб қилинади» (Клаус 1967: 37). Умуман, лисоний белги сифатида қўлланиладиган нутқий тузилмаларнинг мазмунан тўлиқ бўлиши масаласи узоқ пайтдан буён муҳокама қилиниб келинмоқда. Бу 51 www.ziyouz.com kutubxonasi борада Н.Чомскийнинг илк ишларида келтирилган «Рангсиз яшил гоялар даргазаб ухлашмоқда» тузилмасини грамматик жиҳатдан тўғри эканлигини (ёки эмаслигини) тасдиқлаш учун қанча миқдорда сиёҳ ва қогоз сарфланганлигини эслайлик. Унда «Қизиқарли янги гоялар онда -сонда тугилади» тузилмаси ҳақида билдирилган фикрларни ҳам унутмаслик керак. Файласуф, мантиқшунос П.Циффнинг фикрича, бундай тузилмалар сохта бўлмаса ҳам мазмунга эга эмас. Яна бир мантиқшунос Х.Карри уларни «ағрамматик» (грамматик ҳодисаларга мос келмайди) деб ҳисоблайди. Файласуф Х.Потнэм ҳам шу фикрда, лекин уларнинг мазмунан сохта эканлигини инкор қилмайди. Уларнинг мазмунан сохта тузилма эканлигини файласуф У.Куайн ҳеч қандай эътирозсиз эътироф этади. Тилшунос Р.Якобсон эса уларнинг грамматик қоидаларга жавоб бериши семантик жиҳатдан сохталигини ҳеч қачон «оқлай» олмаслигини ёзади (қаранг: Павилёнис 1983: 32). Нутқий тузилмаларнинг мазмундорлиги, грамматик қоидаларга биноан тузилганлиги ҳақида бош қотираётган мантиқшунос ва файласуфлар (ҳа, тилшунос- семасиологлар бошқа соҳа - сўз семантикаси билан банд бўлиб турган пайтда) асосий эътиборни ушбу тузилмаларнинг нутқий фаолиятда қўлланишига аҳамият берадилар. Бунда тадқиқотчининг лисоний тажрибаси аниқловчи мезонни белгилайди. Масалан, «Олтин тўртбурчак» гапининг мазмунан сохта эканлигини аниқлашда Г.Клаус ўз ижтимоий тажрибасига, ҳаётда тўплаган билимига таянаётган бўлса, унинг ғрамматик жиҳатдан тўгри эканлигини билиш эса кўпроқ она тили (бошқалар учун бу хорижий тил бўлиши мумкин) грамматик қоидаларини қай даражада ўзлаштирганлиги билан боглиқдир. Матннинг нутқий иборалар мазмун олишидаги ролини инкор этиш қийин масала. Бельгиялик тилшунос 52 www.ziyouz.com kutubxonasi Жан Ньютс айтганидек, «нутқий тузилмаларнинг структураси ва маъносининг аниқ тавсифини матн (контекст)га хос факторларга ёки аниқроқ айтганда, ушбу тузилмаларнинг қўлланишига оид факторларга таянмасдан туриб билишнинг иложи йўқ» (1\[иу1;8 1992: 68). Нутқий бирликнинг ҳақиқий мазмунга эга бўлиши ва умуман мақсадли мазмунда шаклланиши бевосита унинг матнда фаоллашув шартлари билан боглиқ эканлигини эътироф этиш билан биргаликда, ушбу шартни абсолютлаштириш нималарга олиб келишини ҳам ўйлаш керак. Семасиологияда муҳим ўрин эгаллаган «Мазмун - Матн» дастурининг фаол таргиботчиларидан бири Ю.Д.Апресян рус тилидаги «Кондитер жарит хворост на газовой плите» (Қандолатчи қуштилини газ плитада пиширяпти) туридаги гапларни «семантик мослашув» (Апресян 1974: 81) тамойиллари асосида таҳлил қилганда, унинг турли матнларда 72 хил мазмун ифодалай олишини қайд этган эди. Сўзсиз, нутқий фаоллашув лисоний белгининг виртуал (имкониятдаги) семантик бойлиги хусусиятларнинг воқеланиши учун муҳимдир. Аммо лисоннинг ҳар бир нутқий қўлланишида янги бир мазмун - маъно ажратаверсак, унда семантика доирасини чексизликка тақаб қўймаймизми? Фикримча, лисоний белгининг «матнда қўлланиши» ёки «нутқий фаоллашуви» деган қўлланишининг ҳар бир конкрет мисолини назарда тутмасдан, балки қўлланиш типлари ва алоҳида типик ҳолатлари ҳақида гапирган маъқулдир. Чунки типик қўлланиш маълум лисоний жамоада қабул қилинган қонун-қоидаларга, норма шартларига жавоб бериши керак. Демак, лисоний белгининг нутқий мазмуни ҳам структуравий ва систем хусусиятларга эга бўлган ҳодиса сифатида қаралгани маъқул. Лисон фалсафаси ва математиканинг айрим соҳалари бўйича қатор ишлар муаллифи Майкл 53 www.ziyouz.com kutubxonasi Даммитнинг уқтиришича, семантика назарияси икки қисмдан иборат: референция ва лисоннинг қўлланиш назариялари. Демак, семантика (маъно) назариясининг асосий муаммоси ушбу қисмлар ўртасидаги муносабатни аниқлашдир. Бу муносабатлар аниқ бўлганда, гап мазмунининг ҳақиқийлиги ва уларни қўллашнинг воқеий тажрибаси ўртасидаги муносабат ҳам равшанлашган бўлар эди. Олимнинг фикрича, гапларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи шартларни аниқлаш маъно назариясининг ўзаги, ядросидир: «Ушбу ядрони яхшиси, «референция назарияси» деб атамоқ керак, чунки унинг таркибига маълум бир гапнинг у ёки бу муҳитда ҳақиқий эканлигини аниқловчи теоремалардан ташқари, алоҳида бирликларнинг қўлланиши ва уларни референтлар билан богловчи аксиомалар ҳам киради... Референция ва мазмун назариялари биргаликда семантика назариясининг бир қисмини ташкил қилишади. Иккинчи, ёрдамчи қисм эса ҳаракатнинг фаоллашуви назариясидир ДЬеогу оҒ Ғогсе)» (Даммит 1987: 135). Лисоний белгининг маъноси унинг нутқий матнда қўлланиши билан боглиқ эканлигини эътироф этган М.Даммит семиотик жараённи тўлигича прагматиканинг ҳукмронлигига бериб қўйиш ниятида бўлмаса керак. Акс ҳолда, у кейинги саҳифаларда «ҳар бир сўз ёки гапнинг ягона бир хусусияти» борлигини ва фақатгина шу хусусиятни «англаб етишгина унинг маъносини тушуниш имконини бериши»ни таъкидламаган бўлар эди. Олимнинг ёзишича, «ушбу ягона хусусият асосида гапнинг ҳар қандай вазиятда қўлланиши шартларини белгиловчи умумий услуб мавжуд, шу сабабли маълум бир гапнинг маъносини билиш учун унинг худди шу асосий хусусиятини билиш керак» (Уша асар, 136 - б). М.Даммит қайд қилган «ягона хусусият» ва уни «матнлаштирувчи» умумий услуб мавжуд бўлишига 54 www.ziyouz.com kutubxonasi эътибор қаратмоқ лозим. Тўгри, айримлар ишонганидек, маъно ижтимоий коммуникация шароитида юзага келадиган «ижтимоий тузилма ёки ҳосила» бўлиши мумкин, аммо уни фақатгина «ўзаро келишув, музокара натижаси» сифатида қараш (ОшТа, ЬаЬ1еешпак1 1996) масаласи ўта мунозаралидир. Аминманки, рисоланинг кейинги қисмларида лисоний белги маъно ва мазмунини шакллантирувчи ва нутқий фаоллаштирувчи лисоний ва нолисоний омиллар муҳокамасига қайтишга мажбур бўламан. Ушбу қисмда бу муаммога бир оз бўлса-да, тўхталишга ундаган нарса лисоний семиотик жараённи яхлитликда тасаввур ва талқин қилишнинг муҳимлигига ўқувчи диққатини жалб қилиш эди. Семиозисда қайси қисм бирламчи (семантиками ёки прагматика) деган саволнинг қўйилишининг ўзи ҳам маъносизликдан бошқа нарса эмас. У фалсафадаги «материя бирламчими ёки онг» (онг моддий борлиқ маҳсулими ёки моддий нарса онг, руҳиятнинг ижодими?) қабилидаги беҳуда тортишувлар қаторидан ўрин олиши аниқ. Шундай экан, материалистлар ва идеалистлар «жанг»ини давом эттиргандан кўра, прагматикани семиозиснинг синтактика ва семантика билан бир қаторда турадиган ажралмас қисми сифатида эътироф этиш маъқул. Яхшиси, прагматиканинг предмети ва асосий мақсадини аниқлаб олайлик. Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling