Шаҳриер сафаров прагмалингвистика


www.ziyouz.com kutubxonasi II боб. Нрагматика ва семиотик жараён ёхуд


Download 4.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/94
Sana10.11.2023
Hajmi4.78 Mb.
#1762180
TuriМонография
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   94
Bog'liq
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)

36
www.ziyouz.com kutubxonasi


II боб. Нрагматика ва семиотик жараён ёхуд
нрагматиканинг лисоний-семиотик тизимдаги 
устуворлиги
Илмий тафаккур тараққиёти ҳар 
қандай 
фан 
соҳасидаги назарий қарашлар ўзгаришига, тадқиқотнинг 
янги методлари яратилишига ва ушбу методлар тадбиқида 
янги назарий гояларга таяниш асосида тамоман ўзга 
амалий натижаларга эришилишига сабаб бўлади. Илмий 
жараёндаги бундай ўзгаришларга кўпинча тадрижий 
йўсинда, эмпирик материалнинг босқичма-босқич таҳлили, 
назарий хулосаларнинг узлуксиз тадқиқот жараёнида 
шаклланиши ва тизимли жорий қилиниши натижасида 
юзага келади. Шунинг билан бир қаторда, фан ривожининг 
маълум 
даврларида 
кескин 
бурилиш 
босқичлари, 
«инқилобий сакраш» ҳолатлари юзага келиши ҳам эътироф 
этилган. Ижтимоий ҳаётдаги революцион ўзгаришлар, 
машҳур рус олими
Л. Гумилевнинг таъбири билан айтганда, пассионар 
тараққиёт ҳолатлари илмий ҳаёт учун ҳам ёт эмас. 
Тортиш 
қонуниятининг 
кашф 
этилиши, 
нисбийлик 
назариясининг яратилиши кабилар аниқ фанлар соҳасида 
қандай кескин бурилишларга сабаб бўлганлиги барчамизга 
маълум. Гуманитар фан саналмиш тилшуносликда ҳам 
бундай инқилобий ўзгаришлар бўлармикан? Фикримча, 
тилшуносликдаги 
ўзгаришлар 
ўзга 
соҳалардагидан 
анчагина фарқ қилади. Сўзсиз, лисоний тизим учун ҳам 
диалектик тараққиёт хосдир, аммо унинг тараққиёт 
босқичлари сакрашдан кўра тадрижий ривожни маъқул 
кўради. Худди шунингдек, ушбу тизимни ўрганувчи фанда 
ҳосил бўладиган гоялар ҳам тўлигича бир-бирини инкор 
этишдан кўра, тизимдаги муносабатларни турли томондан 
«кўриш», идрок этиш маҳсулидир. Зеро, тил тизими 
синергетикаси 
ҳам 
ўзга 
тизимлар 
синергетик
37
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳолатларининг айнан такрори эмас. Бироқ бунинг билан 
тилшунослик фани тараққиёт босқичлари учун кескин 
бурилишлар ёт деган фикрни олга сурмоқчи эмасман. 
Демоқчиманки, тилшунослик соҳасидаги бурилишларга 
нисбатан «кескинлик» сифати унчалик мос тушмайди. 
Яхшиси, турли таълимот ва йўналишлар муносабатини, 
улардаги гоялар синтезини акс эттирувчи бошқа эпитетни 
топганимиз маъқул.
Бундай боглиқликларни акс эттирувчи илмий атама -
парадигма 
фанда 
аллақачон 
мавжуд-ку. 
«Илмий 
парадигма» тушунчаси методолог олим Томас Куннинг 
таъбирича, «маълум даврда муаммоларни шакллантирувчи 
ва уларнинг ечимини топиш имконини яратувчи барча 
тарафидан эътироф этилган илмий ютуқлардир» (Кун 1977: 
31).
Илмий парадигмалар бир-бирини инкор этмасдан, 
ўзаро ҳамкорликда, бири иккинчисининг нуқсонларини 
бартараф этган ҳолда ривож топадилар. Тилшунослик 
илмий парадигмаларининг шаклланиши ва тараққий 
топиши худди шу зайлда кечади. Систем-структур 
парадигма ўзидан олдин юзага келган қиёсий-тарихий 
парадигманинг «атомистик», яъни тил ҳодисаларини 
алоҳида-алоҳида, бир-биридан ажратган ҳолда таҳлил 
қилиниши 
натижасида 
юзага 
келган 
нуқсонларини 
бартараф 
қилиш 
йўлини 
тутди. 
Систем-структур 
йўналишнинг асосий самараси тилнинг тизимли ҳодиса 
эканлигини исботлашдан иборатдир. Аммо бу икки 
парадигманинг умумий камчилиги борлиги ҳам маълум 
бўлди: бу йўналишларда тил ўз эгаси - инсондан ажралиб 
қолди. Ушбу нуқсонни йўқотиш йўлидаги уринишлар 
прагматик ва когнитив тилшунослик парадигмаларининг 
яратилишига сабаб бўлди.
Аслида, тилдан маълум шахслар маълум ижтимоий 
муҳитда фойдаланишини ҳеч ким (ҳатто компаративистлар
38
www.ziyouz.com kutubxonasi


ва структуралистлар ҳам) инкор этмайди. Қиёсий-тарихий 
тадқиқотларда ҳам тил тизимидаги ўзгаришларнинг 
ижтимоий муҳит, тил соҳиби бўлган халқларнинг яшаш 
шароити, маданий ҳаёти билан боглиқ томонларига доимо 
эътибор 
қаратилган. 
Тилнинг 
ижтимоий 
моҳияти 
структурализм оқимида ҳам инкор этилмайди. Аммо тил ва 
инсон 
муносабати 
муаммоси 
ушбу 
парадигмалар 
доирасида 
тўлигича 
лингвистик 
тадқиқот 
объекти 
даражасига кўтарила олмади. У ҳануз ўз навбатини кутар 
эди. Н.Чомский таълимотининг марказида турган лисоний 
универсалия масаласи ҳам инсон факторига бир томонлама 
ёндашув намунаси эди. Барча тиллар учун умумий бўлган 
хусусиятларни аниқлаш измида бўлган олим ушбу 
хусусиятларни инсон тафаккури структурасидан излади. У 
инсон мияси маълум турдаги лисоний қобилиятга 
мослашувига ва бу қобилият ҳам мия структураси каби 
ўзига хос тугма биологик ҳодиса эканлигига ишонди.
Сўзсиз, лисон ва инсон онги, мияси ўртасидаги 
боглиқлик доимий, бу боглиқлик инсон онгли фаолиятини 
таъминловчи воситадир. Бизнинг юрагимиз фаолият 
кўрсатмаса яшай олмаслигимиз аниқ, бироқ инсоннинг 
яшаши юрагининг уриб туриши билан боглиқлигини 
билиш 
унинг 
ҳаёти 
қандай 
ва 
қай 
мақсадда
кечаётганлигини билиш имконини бермайди. Лисон ҳам 
ҳаёт манбаси, шу сабабли унинг ҳаётдаги ўрнини, ундан 
одамлар қандай фойдаланаётганлигини ҳамда унинг ҳаёт 
даражаси, сифатига қандай таъсири борлигини билмоқ 
керак. Буларнинг барчаси биз фойдаланаётган ҳодиса -
тилнинг табиати ва ижтимоий моҳиятини билиш имконини 
яратади.
Демак, тилшунослик мавҳум ва ўз доирасидан чиқа 
олмайдиган фан бўла олмайди. Тил доимо инсон ҳаёти, 
унинг 
ижтимоий 
фаолияти 
билан 
боглиқдир.
Структурализмнинг ўта ашаддий вариантида тил ва ҳаёт,
39
www.ziyouz.com kutubxonasi


воқелик ўртасидаги масофа узайди. Лекин бу масофа 
чексиз эмаслиги аён эди. Маълум бир нуқтага етгандан 
сўнг бу масофа яна қисқара бошлади. Дастлабки ўринда 
лисоний белгилар ва ифода топаётган объект ўртасидаги 
алоқа қайта тикланди, семсштша даври бошланди. 
Кейинчалик 
семантикадан 
прагматика 
«ўниб 
чиқа 
бошлади».
Лисоний фаолиятнинг прагматик хусусиятлари, бу 
хусусиятларни юзага келтирувчи омилларни ўрганиш 
тилнинг ижтимоий моҳиятини аниқлаш учун муҳимдир. Бу 
лисоний мулоқотнинг ижтимоий ва руҳий- психологик 
қонуниятлар билан мослашган ҳолда рўёбга чиқишини ва 
шу аснода тил тизими ривожланишини тасдиқловчи 
далиллар 
топиш 
имконини 
беради. 
Тил 
тизими 
тараққиётининг бошлангич нуқтаси (даври) прагматикадан 
бошланади дейиш мумкин. Бу бир хилда филогенетик ва 
онтогенетик жиҳатдан ҳам асосли даъводир. Зеро, лисон 
дастлабки ўринда сўзловчининг шахсий истаги, фойдаси 
учун хизмат қилади. Лисоннинг нутқ ижодкори билан 
боглиқ томонларини ўрганиш муҳимдир, зеро, «бирор бир 
тилда сўзлаш оддийгина ушбу тилдаги гапларни тузишдан 
иборат бўлиб қолмасдан, балки шу йўсинда маълум 
турдаги ижтимоий фаолият ижросидир» (Капп§
1
е
8
зег 1976: 
125).
Ижтимоий тажрибанинг кенг қамровлилиги туфайли, 
мулоқот вазиятлари ўзгариб туради ҳамда бошлангич 
ҳолатда оддий тузилишда бўлган прагматик структура 
ўзгариб, мураккаблашиб боради. Бу эса, ўз навбатида, 
прагматиканинг тўхтовсиз семантик қобиги кенгайиб 
боришига 
олиб 
келади. 
Демак, 

Download 4.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling