Шаҳриер сафаров прагмалингвистика
Download 4.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Pragmalingvistika (Sh.Safarov)
Универсал грамматша гояси, десам адашмасам керак.
Чомскийнинг уқтиришича, универсал грамматика тугмадир. Шундаймикан? Биринчидан, гўдак ўзи яшаётган муҳитдаги, яъни эшитиб турган тили грамматикасини ўзлаштиради. Шу маънода бу грамматика универсал (барча учун умумий) эмас. Аслида, Чомский ушбу турдаги грамматикани бошқача, масалан, «грамматиканинг магзи, негизи» деб атаса, маъқул бўлармиди?! Лекин универсал грамматиканинг барча тиллар учун умумий бўлишини ҳеч ким назарда тутмаган, у гўдаклар дунёдаги ҳар қандай тилни ўзлаштириш жараёнида қўллаши лозим бўлган «қуроллар (воситалар)» мажмуасидир. Иккинчидан, грамматиканинг тугмалиги қай даражада эканлигини билмоқ зарур. «Тугма» (тпа1е) сўзи лугатларда кишида «тугилишданоц мавжуд бўлгаи» (ргезеШ: а1 ПЬ) изоҳига эга, ҳолбуки, лисоний қобилият ва шунингдек, лисоний билим тугилгандан сўнг шаклланмайдими? Ёки олайликки, лисоний қобилият инсонга Оллоҳ томонидан инъом этилган бўлсин, лекин лисоний билимни ўзлаштириш гўдаклик даврида (2-3 ёшликда) кечади. Бу билимни ўзлаштиришда атроф-муҳитнинг таъсири ҳам етарлидир. Қолаверса, инсон организмининг муҳим аъзоси бўлган тиш ҳам тугилгандан сўнг чиқа бошласа ҳам «тугма» сифатини олиши мумкинлигини унутмаслик керак. Чомский барча тиллар учун умумийлик ва тугмалик хусусиятларини ботиний структура учун ҳам хос эканлигини таъкидлайди, деган фикр ҳам йўқ эмас. Натижада, унинг издошлари генератив грамматикани маъно ҳодисасининг моҳиятини билиш калити сифатида таргиб қила бошладилар. Бироқ қатор тилшунослар (ЬакоҒҒ 1971; Ро§1а1 1970 ва бошқалар) ботиний структурани маъно (семантика) билан айнан эканлигини тасдиқлашга қанчалик уринишмасин, Чомский ва унинг айрим шогирдлари бу 31 www.ziyouz.com kutubxonasi фикрга қўшилмадилар. Пировард натижада бу «лисоний жанг»да (Нагпз 1993) чомскийчилар голиб чиқишди. Дарҳақиқат, ботиний структура синтактик деривациянинг маълум босқичидир ва унинг мазмун доираси барча тиллар учун умумий бўлиши шарт эмас. Умуман, маъно ва мазмуннинг шаклланиши ҳамда лисоний воқеланиши муаммоси ўта мураккаб эканлиги барчамизга маълумдир. Бу муаммо устида асрлар давомида бош қотиришаётган психологлар, тилшунос ва мантиқшунослар ва бошқа «шунослар» учун бир хилда маъқул тушадиган илмий хулоса ёки ҳеч бўлмаганда таҳлил методига ва унинг асоси бўла оладиган методологик гояга эришишнинг ўзи ҳам гумон. Ҳозирча барча умид когнитологиядан, унинг муҳим соҳаси бўлган когнитив тилшуносликдан (Сафаров 2006), балки унинг доирасига маънонинг «тугилиши» ва лисоний ифодаси масаласи ўз талқинини тўлиқроқ топар?! Лекин генератив семантика йўналиши бу вазифани уддалай олмади. Ҳақиқатдан ҳам агарда Чомский таълимоти шаклланишининг илк даврида айтилган «маънони ифодаловчи ботиний структура барча тиллар учун умумийдир ва у (маъно -Ш.С) тафаккур шаклларининг оддий аксидир» (СЬошзку 1966: 35) қабилидаги фикрни бир томонлама, худди генератив семантика тарафдорларидек англасак, унда хатога йўл қўйишимиз ва умуман таълимотдан «кўнглимиз совиши» турган гап. Ҳолбуки, Чомский ушбу фикрни Пор-Рояль монастирида яратилган грамматикадан олиб айтмоқда (уни олимнинг ўзи ҳам бир неча бор қайд этган) ва ҳеч қачон маъно- мазмунни тўлигича ботиний структуранинг айнан ўзи эканлигини таъкидлаган бўлмаса керак. Акс ҳолда, у кейинги ишларида (СЬотзку 1981) маъно таркиб топишини синтаксиснинг яна бир сатҳи-мантиқий шаклдан изламаган бўлар эди. 32 www.ziyouz.com kutubxonasi Менимча, ботиний структурани концептуал жараён, яъни борлиц — предмет воцеаларнинг идрок этилииш ва уларнинг онгли ҳазм этилиши жараёнида юзага келадиган ҳодиса сифатида талқин қилмоқ керак. Бу жараёнда юзага келган бирлик -концепт ҳақиқий маъно бирлигига айланиши учун у лисоний қобиқ олмоги даркор, фақатгина лисоний «либос» кийган концептгина лисоний фаолият воситасига айланади, маълум мазмун ифодаловчи белги сифатига эга бўлади. Шу сабабли маъно ёки семантикани лингвокогнитив ҳодиса сифатида қабул қилган маъқулроқ. Фақат шундагина когнитив фанлар доирасига кирувчи фанлар, шу жумладан, психология ва тилшунослик бир- биридан ажралиб, иҳоталаниб қолиши хавфининг олдини олиш ҳамда лисоний семантика ҳодисасининг моҳияти-ю, воқеликка айланиши механизмларини ёритиш имкониятини яратиш мумкин. Генератив семантика ва формал-мантиқий грамматика гояларини ўзаро қарама- қарши қўйсак ва уларнинг алоҳида бирортасига тўлиқ эришилганда эса лингвистиканинг когнитилогиянинг бошқа қисмидан ажралиб қолиши турган гап. Бундай хавфнинг мавжудлиги ҳақида психолог Уолтер Кинчнинг кинояси гувоҳлик беради: «Лингвистлар психологларга нимани излаш лозимлигини ўргатмоқчи бўлишди ва психологлар уни яқин орада топмоқчи бўлишди, аммо ушбу лингвистиканинг психологияга айланиш ҳолати қанчалик тез пайдо бўлган бўлса, шунчалик тез саҳнадан тушди. Чунки, биринчидан, психологлар ҳам (генератив - Ш.С.) тилшуносларга хос бўлган янги назариялар яратиш завқига шерик бўлмоқчи бўлишди, иккинчидан, М1Т(Чомский профессори бўлган муассаса - МаззасЬизейз хпзШиЮ оҒ 1есЬпо1о§у назарда тутилмокда - Ш.С.) ва Беркли (генератив семантика гоясини таргиб қилган Беркли университети -Ш.С.) олимлари мунтазам ўз фикрларини ўзгартиришади ва бир-бирларини инкор этишади. Лекин 33 www.ziyouz.com kutubxonasi энг асосий сабаб шундаки, тилшунослар фақатгина синтаксис ҳақида гапиришади, психология нуқтаи назаридан қараганда эса, муаммо (маъно муаммоси - Ш.С.) янада кўпроқ долзарблашади ва яққол кўринадики, бу муаммо тўгрисида бизнинг тилшунос даҳоларимизнинг бирор нарса дейишга имкониятлари тобора чекланиб боради» (Кт1;8сЬ 1984: 112). У.Кинч жаноблари кинояга уста бўлишлари мумкин, аммо мен тилшунос сифатида олимнинг фикрини тўлигича хазм қила олмайман. Мен ҳам «муҳтарам психолог биродарлар, сизларнинг маъно ҳодисаси ҳақидаги фикрларингиз чалкашликларга лиммо-лим, улар кўпинча бир-бирига номутаносиб» дейишга тўлиқ ҳақлиман. Ассоциатив тажриба (Ж.Лиз, А.А.Леонтьев, А.А.Брудньш, Б.А. Ермолаева), семантик дифференциал (Ч.Осгуд), семантик радикал (А.Р.Лурия, О.С.Виноградова), семантик тавсиф (Ж.Миллер) каби ўнлаб психосемантик таҳлил услубларининг яратилиши (Петренко 1997) муаммонинг мукаммаллигини яна бир карра таъкидлашдан бошқа бирор муҳим хулосага олиб келмади. Аслида ўзи шундай: ҳар бир илмий хулоса - марра сари қадам, узоқдаги ёгдуга интилиш, абсолют ҳақиқат эса - орзу, кишини ўзига чақирувчи маёқ. Милт-милт қилиб турган шамчироқ бўлмаганда, биз қадам (каттами ёки кичикми - фарқи йўқ) қўйишга интилмасдик, фанимизнинг ўзи ҳам тобутга тушар эди. Шундай экан, фан тараққиётига кинояомуз назардан кўра, завқ билан боқиб, ҳар бир қўйилган қадамнинг, билдирилаётган фикрнинг магзини топмоққа, шаклланаётган гоянинг «шира»сини сўришга ҳаракат қилмоқ керак. Чомский таълимотининг магзи унинг изчиллик билан Download 4.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling