Шаҳриёр сафаров


филология фанлари доктори,  профессор Н.Қ.Турниёзов


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

 
филология фанлари доктори, 
профессор Н.Қ.Турниёзов; 
филология фанлари доктори, 
профессор Е.А. Малиновский 
© Тошкент, «________» нашриёти, 2008 йил 



СЎЗ БОШИ 
Ўтган асрнинг 80-йилларида умумий ва роман 
тилшунослиги бўйича йирик мутахассис, Москва давлат 
университети профессори Р.А.Будагов янгидан куч 
олаётган 
«матн 
лингвистикаси»ни 
ҳеч 
қандай 
тилшуносликка алоқаси йўқ, истиқболсиз соҳа эканлигини 
исботлашга чинакамига киришди. Унинг фикрича, «қаттиқ 
меҳнат эвазига мустақил фан сифатида ажралиб чиққан 
тилшуносликнинг» яна қайтадан тил тизимига оид 
бўлмаган ҳодисалар билан қизиқиши уни бошқа фанлар 
билан қоришиб кетишига сабаб бўлиши мумкин экан 
(Будагов 1980: 85-86). Билмадим, ўз гумонини мақоланинг 
сарлавҳасидаёқ баён этган («Матн тилшунослиги қай 
даражада 
тилшунослик?») 
Рубен 
Александрович 
прагмалингвистика ҳақида нима деган бўлар эди? Лекин 
унинг матн лингвистикасини чилпарчин қилиш мақсадида 
келтирган изоҳлари олимнинг прагмалингвистик ғояларни 
пучга чиқаришга тайёрлигининг мантиқий далилидир. Бу 
вазифани Р.А.Будаговнинг «материалистик тилшунослик» 
тарғиботи борасидаги содиқ сафдоши МДУнинг яна бир 
профессори 
О.С.Ахманова 
ўз 
шогирдлари 
билан 
бажаришга уриниб кўрганлигини ҳам фанга маълум 
(Александрова 1985: 72-73). 
Агарда тилшуносликнинг мустақиллигини унинг 
софлиги, яъни соф лисоний ҳодисалар тадқиқи билан 
машғул 
бўлиши 
мазмунида 
тушунсак, 
унда 
тилшуносликни фақатгина тил қурилмаси тузилишининг 
тавсифи билан шуғулланувчи фан сифатида эътироф 
этишга мажбур бўламиз. Аммо бундай мажбуриятни ким 
бизга зўрламоқда?! Инсоннинг воқеликни билишга 
эҳтиёжи ўсиб боради. Лисон ҳам воқелик, у воқеликдаги 
мавжуд ҳодиса. Шундай экан, тил қурилмаси не сабабдан 
у ёки бу тузилишни олишини ёки ушбу қурилма 



механизмларини ҳаракатга келтирувчи энергия – кучнинг 
манбаи қаерда эканлигини, умуман лисоний қурилманинг 
қандай ва нима мақсадда «ишлатилишини» билишга 
қизиқмаймизми?! 
Сўзсиз, дунёни билиш фаолияти тасниф ва тавсифсиз 
кечмайди. Таснифлаш ҳаракати – инсон билиш 
фаолиятининг муҳим амалидир, зеро, воқеликни идрок 
этиш ниятидаги шахс дастлаб ушбу воқеликни бошқасига 
қиёслайди ва унинг умумий, хусусий белгиларини топиш 
йўли билан маълум турга киритади. Лисоний ҳодисаларни 
билиш истаги ҳам айнан таснифлаш ҳаракатидан 
бошланади. Лисоний бирликларнинг тузилишини билишда 
мурожаат этиладиган дастлабки амаллардан бири ҳам 
формал-мантиқий таснифлаш амали бўлди. Аммо бу 
амалга товуш ва грамматик тизимлар осон «бўйсунишган» 
бўлса, лисоний семантик ҳодисаларнинг унга «бош эгиши» 
ўта қийин кечди. Натижада, лингвистика «қарама-
қаршиликлар» қиёсига асосланган структур услубли 
таснифдан тилни ҳаракатдаги тизим сифатида тасаввур 
этиш ғоясини тарғиб этувчи тизимлаштиришга ўтишга 
мажбур бўлди. Бироқ ҳар иккала ҳолда ҳам тилшунослик 
эмпирик таҳлил доирасидан чиқиб кета олмади ва унинг 
асосий тадқиқ объекти бевосита идрок этиладиган лисоний 
структура ҳамда грамматика ва луғат ҳудудидан жой олган 
маълумотлар бўлиб қолаверди. Бу ҳудуд чегарасидан четга 
чиқиш ҳамда эмпирик кузатиш тажрибасидан бир оз бўлса-
да чекиниш «нолингвистик», ҳатто «ноилмий» 
тамғаларини олиши ҳам ҳеч гап эмас эди. 
Борлиқ ҳақидаги тизимий, методологик ва танқидий 
билимни ўзлаштиришга йўналтирилган фаолият бўлган 
фан фақатгина эмпирик кузатиш билан чекланиб 
қолмаслиги аниқ бўлди. Тўғри-да, билиш фаолияти 
босқичма-босқич амалга ошириладиган фаолиятдир, у 
зоҳирдаги хусусият, муносабатлардан ботиндаги мазмун-



моҳиятга қараб йўл олади. «Шарқ Арастуси» номини 
олган Абу Носир ал-Форобий «Китоб – ал хулуф» асарида 
билиш ҳаракати икки йўналиш олишини ва улардан бири 
«бевосита сезишга яқин турган мақсадни, иккинчиси эса 
онгли идрокка яқинлигини» олдинги ўринга қўйишини 
қайд этган эди. Ундан тўққиз аср кейин яшаган Георг 
Гегель (Hegel) 1807 йилда нашр қилдирган асари 
«Phanomenologie des Geistes» «Руҳ феноменологияси» 
асарида билиш фаолиятининг кўп босқичли эканлиги 
ҳақидаги фикрни такрорлади ва бу фаолиятни ҳақиқат 
яширинган, ботинга қараб тушадиган зинапояга ўхшатди. 
Дарҳақиқат, билиш фаолиятининг кўзлаган мақсади ва 
тутган йўли воқелик ҳодисаларини кузатиб тавсифлашдан 
ташқари, уларнинг моҳиятини идрок этишдир. 
Лисон инсон мавжудлигини, унинг ижтимоий 
тажриба-фаолиятини таъминловчи ҳодисадир. Демак, 
лисон тадқиқи билан шуғулланаётгани кимса беихтиёр 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling