Шаҳриёр сафаров
Download 1.63 Mb. Pdf ko'rish
|
прагмалингвистика-сафаров ш.
ўзини билиш билан машғулдир, зеро, лисоний фаолият
ҳодисасининг моҳияти – унинг ижрочиси – шахс ва ушбу шахснинг ижтимоий, шахслараро муносабатга киришиши билан белгиланади. Дарвоқе, феноменология руҳидаги ғоялар тил ҳақидаги фаннинг систем тилшунослик, функционал тилшунослик каби соҳаларига қисман бўлса-да, ўз таъсирини ўтказиб келаётган эди. Унинг таъсири, айниқса, Г.Гийом ва А.А. Потебня таълимотларида сезиларлидир. Бинобарин, лисоний фаолият жараёнида билиш ва ижодий яратиш мақсадларининг қай йўсинда «омухта» бўлиши ҳамда шу асосда инсоннинг воқеликни қандай ўзлаштириши муаммолари устида бош қотирган А.А.Потебня лисоний белгиларнинг қўлланишидаги шакл ва мазмун мутаносиблиги инсон тафаккур фаолиятининг қонуниятлари билан боғлиқ эканлиги ҳақидаги фикрни муҳокамага ташлайди. Украин тилшуноси кўпчилик 6 билдираётган «сўз фикрни ифодалаш ва уни бошқаларга узатиш учун керак» қабилидаги ғоянинг нотўғри эканлигини қуйидагилар билан изоҳламоқчи бўлган эди. Унингча, сўзнинг ҳар бир қўлланиши янги фикрнинг яратилишидир ва бу янги фикр тафаккурдаги олдинги заҳираларнинг янги тасаввур, янги саволлар асосида қайта гуруҳланиши ва ўзгартирилиши натижасидир. «Шунга биноан, - деб ёзади А.А.Потебня, - сўз тайёр фикрни ифодаловчи ва узатувчи восита сифатида талқин қилинмаслиги лозим; у дастлабки ўринда фикрловчининг ўзи учун керак, чунки бу ўзгаришларни сўз унинг ўзида ҳосил қилади» (Потебня 1990: 115). Сўзнинг фикрни узатиш воситаси бўла олишини фақатгина унинг тингловчини олдин сўзловчи бажарган ментал фаолиятни такрорлаш ҳамда ўз ақлий заҳираларидаги материалдан фойдаланган ҳолда, ўхшаш фикр яратишга ундашида кўриш мумкин. «Сўзлаш ўз фикрини ўзгага етказиш бўлмасдан, балки унда унинг ўзининг фикрини уйғотишдир» (Ўша асар: 15). Қисқаси, тилшунослик эмпирик таҳлилни билишнинг бошқа ғоялари ва амаллари билан бойитишга узоқ тайёргарлик кўрди. Бундай тайёргарлик, изланишлар зое кетмади, ўтган асрнинг охири тилшунослик тараққиётида ўзига хос янги босқич, янги ривожланиш даври бўлди. Шу даврда эмпиризм, феноменология, конструктивизм каби фалсафий ғояларни ўзида жамлаган методологияга асосланган лисоний таҳлил йўналишлари юзага келди. Ана шундай йўналишлардан бири, албатта, прагмалингвистикадир. Прагмалингвистика, ҳеч қандай гумонсиз «тетапоя» давридан ўтди, ушбу соҳа ўз тадқиқ объектини (нутқий мулоқот тизими) ва таҳлил методларини асосан аниқлаб олди. Прагматик таҳлил тамойилларини белгиловчи асосий методологик ғоя ҳам аниқ: бу – фаолият назариясидир. 7 Аммо прагмалингвистика ҳамон «навқиронлик» даврида. Навқиронлик эса – истиқболли режаларга тўлиқликдир, ҳозирча ҳал этилиши лозим бўлган муаммолардан тап тортмасликдир. Дарҳақиқат, баркамолликка интилаётган прагматика фани лисоннинг инсон, жамият хизматида бўлишидаги вазифасининг қандай амалга оширилиши борасида изланишларни давом эттиришга мажбур. Бу изланишлар лисоний билим соҳасидаги ушбу йўналишнинг янги назарий ғоялар билан бойитилишини талаб этади. Қўлингиздаги рисолани ёзишдан мақсад ҳам ҳурматли китобхон, сизни прагмалингвистик таҳлил асослари билан таништириш, ҳозирги пайтда мавжуд бўлган муаммовий масалалар ҳақида фикр билдириш, прагматиканинг бошқа семиотик ҳодисалар қаторидаги ўрнини аниқлаш ва унинг лисоний фаолиятда Download 1.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling