Шаҳриёр сафаров


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/82
Sana04.02.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1159006
TuriМонография
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   82
Bog'liq
прагмалингвистика-сафаров ш.

Дискурс дейксиси. Ушбу турдаги дейксисни алоҳида 
ҳодиса сифатида ажратиб олиб ўрганиш лозимлигини 
тарғиб этганлардан бири Р.Лакоффдир. Олима замон-макон 
дейксиси билан бир қаторда, эмоционал ва дискурс 
дейксисларини ҳам ажратиб ўрганишни таклиф қилган. 
Дискурс ёки матн дейксиси матннинг маълум қисмига 
ишора қилувчи ибораларнинг қўлланишида намоён бўлади. 
Масалан, «ҳар ҳолда», «аксинча» каби иборалар матннинг 
олдинги ёки кейинги қисмларига ишора воситасидир. 
Бундай 
ибораларнинг 
дейктиклар 
қаторига 
киритилишининг сабаби улар иштирокида тузилган нутқий 
структураларнинг референтини матндан излаш имкони 
мавжудлигидадир (Lyons 1975). Улар «навбатдаги бобда», 
«охирги абзацда», «келгуси якшанба» каби иборалардек 
матнда дейктик маънони оладилар. Шунингдек, кўрсатиш 
олмошлари «бу», «ўша», «(у)» ҳам матннинг олдинги ва 
кейинги қисмларига ишора қиладилар: Бу ҳикояни 


196 
эшитмаганингиз маъқул; Бу мен эшитган ҳикоялар ичида 
энг маъқули эди. 
Дискурс дейксисининг анафорага жуда ҳам яқин 
ҳодиса эканлиги сезилиб турибди. Анафоранинг асосий 
белгиси кореферентлик эканлиги ҳақида юқорида келишиб 
олган эдик. Анафоранинг биргина гап таркибида, бир неча 
гаплар муносабатида, матнда юзага келиши қайд этилган. 
Дейксис ва анафоранинг мослашуви, ўзаро муносабатда 
бўлиши ҳам эътироф этилган. Дейктик иборалар референт 
ҳақида маълумот берса, анафорик олмошлар ушбу воқелик 
(объектни) қайта такрорлайдилар. Аммо бу икки ҳодиса 
ўртасидаги фарқни ҳам топмоқ лозим: олмош ёки бошқа 
ибора матннинг маълум қисмига ишора қилганида дискурс 
дейксиси мавжуд, бироқ олмош ва матндаги бошқа бир 
лисоний белги бир хил референт билан боғлиқ бўлганида, 
анафора ҳодисаси намоён бўлади. 
Анафора ва дискурс дейксисини фарқлаш муаммоси 
прономинализация, яъни отлашиш ҳодисаси талқини билан 
ҳам боғлиқ. Бу борада, дастлаб, «ялқовлик олмоши» 
(pronoun of laziness) деб ном олган ҳолатни эсламоқ керак 
(Lyons 1977: 673): 
The man who gave his paycheck to his wife was wiser 
than the man who gave it to his mistress
«Ўз банк тўлови (чеки) китобчасини хотинига берган 
одам уни хонимига (севгилисига) берган кишига нисбатан 
ақллидир». 
Ушбу гап таркибидаги it олмоши paycheek «банк 
тўлови чеки» бўлагига ҳамреферент бўлмасдан, балки 
тўлиқ бир the paycheek of the man whose mistress got it «ўша 
одамнинг севигилисига берган банк тўлови чеки» 
мазмунидаги от фразасининг ўрнини олади деб 
ҳисобланади. 
Худди 
шунингдек, 
олмошларнинг 
нутқий 
фаоллашувида шундай ҳолатлар учрайдики, бундай 


197 
фаоллашувни анафора ҳодисаси доирасига киритиш 
мушкулдир: 
-I`ve never seen him. «Мен уни ҳеч қачон 
учратмаганман». 
-That`s a lie «Бу ёлғон!». 
Ушбу диалогда that «бу» олмоши анафорик боғловчи 
вазифасини ўтамайди, унинг референти биринчи луқма-
гапнинг пропозициясидир. Олмошларнинг «муаллақ» 
ҳолатда қўлланишига эътибор қаратган Ж.Лайонз бундай 
қўлланишда impure textual deixis «нотўғри матн дейксиси» 
юзага келади деб ҳисоблайди (Lyons 1977: 670). Аммо that 
«ўша» олмошининг матнда анафора ёки унга яқин 
вазифада қўлланиши умумий ҳолат эканлигини ҳам 
унутмаслик 
керак. 
Олмошнинг 
бундай 
вазифаси 
фаоллашувида референт ўзгармайди (Cherchia, Mc Connell 
–Ginet 1990): Every girl brought her favorite piece of clothing 
to school and wore that to the party rather than her «Ҳар бир 
қиз мактабга ўзи ёқтирган бирорта кийимини олиб келар 
эди ва уни форма сифатида эмас, балки тантана 
(кеча)дагидек кияр эди». 
Нутқ тизимида бундай ҳолатларнинг юзага келиши 
анафора ҳар қандай кўринишда ҳам дейксис билан 
«тўқнашиши», бу икки ҳодисанинг узлуксиз ўзаро 
муносабатда бўлишидан гувоҳлик беради. 
Барча тилларда нутқий ҳаракатни мулоқот матннинг 
олдинги қисми билан боғловчи иборалар, бирликлар 
тўплами мавжудки, уларнинг бажарадиган вазифасини 
дискурс дейксиси сифатида таърифласак, хато қилмасак 
керак. Бундай иборалар қаторига инглиз тилидаги but, 
therefore, anyway, well, besides, all in all, so, after ҳамда 
ўзбек тилидаги аммо, лекин, бироқ, аксинча, шундай қилиб, 
шу боис, ҳар ҳолда, аниқроғи, бундан ташқари каби 
бирликлар киради. Уларнинг асосий вазифаси матннинг 


198 
олдинги қисмига ишора ёки ўша қисмдаги мулоҳаза-
саволга жавобни тайёрлашдир. 
Маълумки, 
матннинг 
таркиб 
топиши, 
унинг 
мундарижавий шаклланиши узатилаётган ахборотнинг 
мазмунига боғлиқдир. Ахборот мазмунини муҳим 
қисмлари ёки «асосий мавзу» нутқий баёнда алоҳида 
ажратилиб, бўрттирилиб кўрсатилиши талаб қилинади. 
Мазмуннинг асосий, муҳим қисмларининг бўрттириб 
кўрсатилиши 
масаласи 
тилшунослар 
эътиборини 
илгаридан жалб қилиб келмоқда. Прага лингвистик 
тўгараги вакиллари қўллаган гап таркибини тема ва рема 
қисмларига ажратиб ўрганиш анъанаси барча тиллар 
тизими таҳлилига тадбиқ этилди. Аммо ушбу таҳлил 
методи кўпроқ гап синтаксиси доирасида қўлланилмоқда. 
Бу ҳатто «тема» тушунчасининг қомусий таърифида ҳам ўз 
аксини топган: «тема – маълум гапда таъкидланаётган 
нарсадир» (маълумотдир? –Ш.С.) (Линг. Энц. Сл. 1990: 
507; Ҳожиев 2002). Амалда, ахборот мазмунининг энг 
асосий қисми нутқий фаолиятда, матн доирасида намоён 
бўлади. Шунинг учун «топик – изоҳ» (topic - comment) 
тушунча – атамаларига мурожаат қилганимиз маъқулроқ. 
Ҳар бир мулоқот матни ўз асосий мавзусига, 
топикига эга ва бу асосий мавзу негизида мулоқот 
бирлигининг макропропозицияси ёки макроструктураси 
ётади (Brown, Yule 1983: 71; Дейк ван, Кинч 1988: 173.).
Макропропозициянинг лисоний воқеланиши топик (асосий 
мазмун) нинг шаклланиши ва унинг матндаги ифодасига 
сабаб бўлади. 
Когнитилогларнинг 
кузатишича, 
макропропозициянинг ҳосил бўлиши микропропозициялар 
тўпланиши ва тартиблашуви жараёнини акс эттиради. 
Маълум 
бир 
қатордан 
ўрин 
олаётган 
микропропозициялардан 
бирортасининг 
фаоллашуви, 


199 
асосий ўринга чиқиши натижасида ахборотнинг фокуси 
(foci) ва топик юзага келади (Huck, Na 1990). 
Топикнинг матнда ифодаланиши турли ҳолатларда 
турлича кечади. Айрим тилларда топикни формал-
грамматик ифодалаш воситалари мавжуд. Масалан, япон 
тилидаги Ano-hon-wa Koguch-ga kat-ta «Когучи сотиб олган 
ўша китобни» гапида ano-hon-wa «ўша китоб» бўлаги 
топикдир ва ушбу топикни ифодаловчи восита – wa 
морфемасидир. Гапнинг эгасини эа – ga морфемаси 
белгилайди. Инглиз ва ўзбек тилларида эса ахборотнинг 
диққатни жалб қилувчи қисми кўпинча интонация ва сўз 
тартибини ўзгартириш йўллари билан ифодаланади ва 
ушбу қисм нутқий тузилмаларнинг олд қисмларидан ўрин
олади. 
Топикни белгиловчи ва нутқий ифодаловчи воситалар 
мулоқот матнининг олдинги қисмида қайд этилган ёки 
кейин 
бериладиган 
маълумотни 
кўрсатиш, 
ушбу 
маълумотнинг муҳимлигига ишора бўлганлиги учун ҳам 
одатда дейктик воситалар қаторига киритиладилар. 
Дискурс (матн) дейксиси бевосита топик-изоҳ ҳодисаси ва 
бу ҳодисани шакллантирувчи структуралар билан боғлиқ 
эканлиги ҳеч қандай гумон туғдирмаса ҳам, аммо ушбу 
боғлиқликнинг назарий таҳлили ва илмий асоси ҳозирча ўз 
навбатини кутмоқда. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling