Шарипов Шавкат Сафарович


Ихтиро тушунчаси. Унинг кашфиётдан фарқи


Download 0.99 Mb.
bet20/74
Sana28.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1236462
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74
Bog'liq
texnik izhodkorlik va dizajn-uv-llanma

Ихтиро тушунчаси. Унинг кашфиётдан фарқи. Ихтиро – бу халқ хўжалигини барча тармоқларида техник ечимлари билан ижобий натижага эга бўлган янгилик ҳисобланади. Кашфиёт – объектив борлиқнинг хоссалари, ҳодиса ва қонуний боғлиқликларни аниқлаш, ихтиро эса олдин маълум бўлмаган техник вазифаларни ечишга қаратилган. Кашфиёт ва ихтиро ўртасида диалектик ўзаро боғлиқлик бор. Кўп ҳолларда ихтиро кашфиёт натижасида олинган илмий билимларни ривожлантиради. Масалан: Н.Г.Басов, А.М.Прохоров ва Тоунсонларнинг квант жараёнининг қўллашга асосланган электромагнит тўлқинларни кўпайтириш бўйича қилган кашфиётлари халқ хўжалигида амалий аҳамиятга эга бўлган кўп ихтироларни яратишга сабаб бўлади.

Илмий-техник ҳамда педагогик-психологик адабиётларда ихтирочилик
ҳамда ихтирочилик ижодкорлигига кўплаб таърифлар келтирилган. Жумладан, И.И.Кичкин ихтирочиликни илмий ғояларининг техник ечимларга ижодий татбиқи, илмий техника тараққиёти суръатларини белгиловчи асосий кўрсаткич, янги техника ва технологиялар яратилишининг мезони ҳамда унинг юқори илмий-техник даражасини таъминловчи омил деб ҳисоблайди. М.А.Вачевский "ихтиро қилиш"ни "қўйилган масалани ечиш учун эскиларидан тубдан фарқ қилувчи, одатдаги мантиқий фикрлаш йўли билан етишиб бўлмайдиган янги самарали техник ечимни таклиф қилиш" деб таърифлайди. Бизнинг фикримизча ихтирочиликни тегишли идоралар томонидан патентлар билан тасдиқланадиган янги техник ечимни ишлаб чиқишга йўналтирилган ижодий фаолият тури, ихтирочилик ижодкорлигини эса бу жараённинг шахсдаги зеҳнлилик, топқирлик, мустақил ва танқидий фикрлаш каби ижодкорлик сифатлари билан боғлиқ умумий тавсифи дейиш мумкин.

    1. Кашфиёт ва ихтироларнинг илмий-техник тараққиётга таъсири. Ихтирони тан олиш учун у олдингиларидан техник ечимлари,

ижобий самараси, тузилишидаги янгилиги билан фарқланиши керак. Ихтиро объектив бўлиши мумкин: янги қурилма, янги метод, янги махсулот, янги мақсадларда эски метод, қурилмаларни қўллаш ва бошқалар.


Ихтиро – умумжаҳон аҳамиятига эга бўлиб, талабнома бергунга қадар унинг моҳияти олдин республикамизда ва ер юзида ҳам очилмаган бўлиши шарт. Муаллифга ихтирони тан олинганлиги ҳақида ҳужжат берилади.


    1. Download 0.99 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling