Шароитлари ва уларнинг генетик типлари


Download 75.08 Kb.
Pdf ko'rish
Sana02.06.2024
Hajmi75.08 Kb.
#1834600
TuriЗакон
Bog'liq
zbekistonda-tabiiy-bitum-uyumlarining-osil-b-lish-sharoitlari-va-ularning-genetik-tiplari



УДК:550.84.583.982/983(575/1) Юсупов 
Ш.К.
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАБИИЙ БИТУМ УЮМЛАРИНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШ 
ШАРОИТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ГЕНЕТИК ТИПЛАРИ 
Юсупов Ш.К. (Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти) 
В статье рассматривается закономерности условия формирования, миграция и 
распространения природных битумов и тяжелых нефтей, дается геолого-
гидрогеологические и тектонические особенности, связанные с образованием и скоплением 
их залежей. 
Ключевые слова: битум, нефть, углеводород, залежь, пласт, месторождения, 
структура, пластовая вода, впадина. 
The article discusses the migration of natural bitumen and heavy oils, the laws of distribution 
and formation conditions are discussed, geological, hydrogeological and tectonic features related 
to the formation and accumulation of deposits are given. 
Key words: bitumen, oil, hydrocarbon harmony, formation, horizon, deposits, structure, 
region, formation water hydrogen sulphide, sink. 
Илмий адабиётларда табиий битумларни анъанавий ҳолда: “Битум – бу нефть ва 
умумий жамланган нефтсимон моддалар ҳамда уларнинг эркин ҳолатига яқин углерод 
ҳосиласи бўлган, метан газларидан бошлаб юқори антроксолитларгача бўлган пироген 
ўхшатмалари” деб тавсиф беришган [1, 2]. Табиий битумлар генетик белгилари бўйича 
қуйидаги ассоциация турларига ажратилади:
- қатлам бўйлаб юзага сизиб чиқиб ташқи омиллар таъсирида ўзгарган нефтлар ёки 
нефтга бўкган жинслар (битумлар); 
- қатламларда тўпланган табиий битумлар (қатламли уюмлар);
- парафинли нефтлар миграцияси пайтида улардан ажралиб томирсимон, уясимон 
шаклда йиғилиб қолган битумлар ҳосиласи; 
-эримайдиган табиий битумлар (шунгит, кирит, антроксолит ва б.). 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида углеводород хом-ашёсининг бошқа 
турдаги манбаларини ўзлаштиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Ўзбекистонда табиий 
битумлар ва битум билан тўйинган тоғ жинслари намоёнлари, уларнинг ресурслари бошқа 
углеводород турларига нисбатан камроқ ўрганилган, шу боис, Табиий битумларнинг 
алоҳида майдонлар ёки мамлакат худуди бўйича умумий ресурслари илмий асосда 
баҳоланмаган. Ҳаттоки, яқингача республикамиз нефтгазли регионларида кўп учрайдиган 
табиий битумнинг ҳосилалари ва намоёнлари бўйича тизимли геологик тавсифи 
берилмаган. 
Ўзбекистонда табиий битум уюмлари ва намоёнлари Фарғона, Сурхондарё, Бухорo-
Хива, Устюрт нефтгазли регионларида ҳамда, Зарафшон эгилмаси (Зирабулоқ-Зиёвутдин 
тоғлари этакларида) аниқланган. 
Ўрганилаётган худудда аниқланган табиий битумлар намоёнлари, уюмларининг 
тўртта типга ажратилган. Бундай уюмларнинг аксарият қисми битумли нефть ва газли 
регионлари миқёсида палеоген ва бўр даврига оидлиги маълум, улар асосан озокерит, 
мальта, юқори қовушқоқ ва оғир қолдиқ нефтлар кўринишда намоён бўлган. 
Фарғона нефтгазли регионида қатламларда жойлашган битум уюмлари полеоген 
даврининг олой, туркистон, риштон ва сумсар ётқизиқларида учраши кузатилган. Бу эса ўз 
навбатида бундай битумларнинг ҳосилалари, йиғилиб қолган уюмлари аввалроқ ҳосил 
бўлган нефтли ётқизиқлар билан боғлиқлигини кўрсатади. Жойларда ҳосил бўлган ушбу 
битумлар гиперген жараёнлар ва инфильтрация сувлари таъсири натижасида, шунингдек 
углеводород хомашёсини қамраб олган жинслар таркиби (сульфатли, карбонатли) билан 
боғлиқлиги аниқланган [3]. 


Шорсу нефть конлари зонасида озокеритнинг нисбатан йирик уюмлари аниқланган. 
Қатламдаги озокеритнинг кўрсаткичлари 2-8 % атрофида ўзгариши кузатилиб, қаттиқ 
углеводород хомашёсида ўртача 50-70% (дастлабки нефтга нисбатан 7-10 баробар кўп), 
смолали моддалар 2-27% гача, углеводород хомашёсини суюқ ҳолатидагиси ўртача 30-50% 
кўрсаткичларида қайд этилган. Озокеритни ҳосил бўлиши механизмида нефтдан 
парафинни ажралиб қолиши сабаби – дегазация натижасида совиши, ер юзига яқин 
шароитга яқинлашиб қолиши деб ифодаланишига қарамасдан баҳсли масала бўлиб 
қолмоқда.
И.С.Старобинец бошчилигида [4] ўтказилган комплекс ишлар натижасида (Ғарбий 
Туркманистоннинг Челекан озокерит участкаси ва бошқа участкалар мисолида) бу фойдали 
ёнувчан қазилманинг томирли ҳолатда уюлиб қолиши юқори парафинли нефть 
ёқизиқларининг дарзликлар орқали юзага яқинлашиши билан боғланганлиги, шунингдек 
нефть ва газли қоришмани табиий фаввора бўлиб отилиши натижаси эканлигини кўрсатган. 
Қатламлардаги ётқизиқларнинг ҳосил бўлиши парафинли нефть маҳсулотини ер юзига 
яқин бўлган қатламларга сингиб кириши, бу қатламларда уни секинлик билан ҳаракат 
қилиши ва мунтазам совиб бориши сабаб бўлган. 
Биринчи ҳолатда озокерит таркиби кўпроқ қаттиқ ҳолдаги углеводород хомашёсини 
ўзида сақлаб қолиб, улар нисбатан юқори ҳароратда эришга мойил бўлади. Бундай 
маҳсулотда смолали моддалар кам, буни парафинли нефть тез совуши натижаси деб 
кўрсатилиб, бу жараёнда биринчи навбатда молекуляр кўрсаткичи нисбий юқори бўлган 
алканлар чиқиб кетиши қайд этилади. 
Озокеритлар таркиби ва ҳосил бўлиш шароитини ўрганиш натижасида маълум 
бўлишича, Фарғона нефть ва газли регионида қайд этилган уюмлар юқорида айтиб ўтилган 
омилларнинг комплекс таъсири натижасида юзага келган. Геологик кесимнинг турли 
сатҳига тегишли бўлган озокерит ётқизиқларини ягона манбага тегишли эканлиги маълум, 
бу ҳақда улардаги углерод таркиби изотопларини бир гуруҳ компонентлари битта 
ётқизиқда бўлса ҳам турли сатҳларда учраганида ҳам яқинлиги фикримизга далил бўлади. 
Мисол тарзида Шорсу ва Шимолий Риштон конларини геологик кесимини юқори ва пастки
қисмларида учраган нефть ва мальталарни турли компонентлари углерод изотоп таркиби 
қуйида 1- жадвалда келтирилган.
1- жадвал 
Шорсу ва Шимолий Риштон конларинида битум ва нефтнинг изотоп таркиби 
Тузувчи Ш.К.Юсупов, 2020 йил. 
т/р
№ 
Компонентлар 
(фракциялар) 
Углеродлар изотоптаркиби (

13
С %), % 
Шорсу кони 
Шимолий Риштон кони 
нефть 
(пастки 
қисми) 
мальта 
(юқори 
қисми) 
нефть 
(пастки 
қисми) 
мальта 
(юқори 
қисми) 

Парафин-нафтенли 
углеводород 
28,0 
28,8 
29,1 
28,9 

Хушбўй углеводород 
28,6 
28,8 
27,7 
29,6 

Бензол смолалари 
26,4 
27,2 
27,2 
28,0 

Спирт-бензолсмолалари 
28,9 
28,7 
28,0 
27,5 
Табиий битумларни сув-газ алмашинуви фаол зонасида кўрсатиб ўтилган ўзгариш 
механизмини аниқлаш мақсадида ўтказилган комплекс тадқиқотлар нефть-мальта-асфальт-
асфальтитлар қаторида нафақат углеродни таркиби тушибгина қолмасдан кислород 
таркиби ошиб бориши (бу ҳолат мальтадан асфальтга ўтиш босқичида кескин ошиши 
кузатилган), смолали моддаларни, айниқса асфальтенлар концентрацияси ошиши билан 
ҳам қайд этилган. 
Бу кузатувларда углерод таркибий қисмини ўзига хос йўналишда ўзгариши: 
Углеводород хом-ашёси миқдорини умумий камайиши даврида кўрсатилган қаторда 


метанли-нафтен углеводород хомашёсининг хушбўй ҳидли (ароматический) углеводородга 
қадар ўсиши кузатилиб, буни салмоқли даражада смолали моддаларни (айниқса 
асфальтенлар) юқори молекуляр унсурларга айланиши билан тушунтириш мумкин. Бу 
кузатувлар биодегидратация жараёнларини таъсири борлигини кўрсатади, бунда 
бактериялар биринчи навбатда ўз озуқаси сифатида парафинли углеводород хомашёси ва 
кўп босқичли нафтенлар ишлаши кузатилади. 
Хушбўй ҳидли углеводород хомашёси ичида конденсацияланган боғламалар СН
2–14

СН
2–22
таркиби тушиб бориши кузатилган, улар ўз навбатида смолали моддалар ва 
асфальтенларга айланади. Шу билан бир вақтда камроқ конденсацияланган аренлар СН
2–6

СН
2–12
хушбўй ҳидли углеводород хом-ашёси фракциясидаги улуши камаяди. 
Асфальтенлар кейинчалик оксидланиб кетиб, бунда асфальтоген кислоталар улуши ошиши 
кузатилади [5]. Шу вақтнинг ўзида таркиби кескин ўзгаришларига қарамасдан нефть ва 
табиий битумнинг генетик бирлиги углеводород хом-ашёсининг баъзи компонентлари 
(парафин-нафтенли ва хушбўй углеводород хом-ашёси, бензол ва спирт-бензол смола) 
изотоп таркибини яқинлиги билан тасдиқланади, ушбу нефть ва табиий битумлар ўзаро 
таққосланганда уни кўриш мумкин (1. жадвал). 
Зарафшон эгилмасида аниқланган битум намоёлари ва уюмларининг асосий қисми 
(Қуйимозор, Азкамар, Хазар, Оқработ ва б.) Бухоро поғонасида маълум бўлган динамик 
жиҳатдан ҳаракатланувчан уюмлар (Қораиз) давомига ўхшаб кетади. Максимал даражадаги 
бурмаланиш ва узилмаларни ҳосил бўлишини бошдан кечирган бу участкаларда жараён ер 
юзига яқин бўлган чуқурликларнинг таркиби жиҳатидан турлича бўлган қопламаларида 
янги тектоник даврда тоғ жинсларининг интенсив эзилиши ва натижада ушбу қопламаларда 
турлича ўлчамдаги ёриқлар, дарзликлар пайдо бўлиши билан ифодаланади. Натижада суюқ 
углеводород хом-ашёсини аввал латерал ҳаракати, кейин эса баъзи струтураларда вертикал 
ҳаракатлар содир бўлиб, натижада ер юзига оқиб чиқиши кузатилган. 
Гиллар (Азкамар майдони, пастки турон ва сенонга тегишли) ва ангидритлар (Оқжар, 
Шўрчи ва бошқа майдонлар) таркибида битум уюмларини мавжуд бўлган Амударё 
синеклизасининг чегара қисмларида қопламалар зичлигини йўқотганлиги ҳамда уларни 
экран бўла олиш хусусиятлари барбод бўлиши сабаб деб тушунтирилади. Бунда енгил ёки 
“нормал ҳолатдаги” нефтлар оғир ва юқори қовушқоқ нефтга ўзгариши, кейинчалик 
мальтага ва асфальтга айланиши, ер юзига яқин бўлган жойларда нефтнинг коллектор 
бўйича бир вақтнинг ўзида бу нефтга кислород ва микроорганизмларга бой бўлмаган 
инфильтрацион сувларнинг таъсири билан кечган ҳаракати жараёнида содир бўлган 
бўлиши мумкин. Бундай жараёнлар катта бўлмаган (ер юзига яқин бўлган) чуқурликда 
кечгани, ер ости сувларининг минераллашганлиги ҳамда кўп ҳолларда ишончли 
қопламанинг мавжуд бўлмаганлиги сабаб бўлган. 
Коллекторли жинслар ер юзига чиқиши ва бир вақтни ўзида зичлиги, қовушқоқлиги, 
смола ҳамда асфальтенлар таркибининг ўсиб бориши битум ва нефтни ўзида тутиб қолган 
қатламларни тепа қисмида асфальт тиқинлар (пробкалар) ҳосил бўлиши билан кечади, бу 
тиқин эса ётқизиқларни кейинчалик бузилиб кетишига йўл қўймайди. Бундай шароитда 
ҳосил бўлган битумларни, Қораиз структурасининг қуббасида, шунингдек Зирабулоқ-
Зиёвутдин тоғлари этакларида йиғилиб қолиши ва уларнинг таркиби қисман оксидланиши, 
емирилиши натижасида олтингугуртга бойиши билан кузатилади. Шу ернинг ўзида табиий 
битумларнинг томирли уюмлари ҳосил бўлиши нефтни қамраб олган жинслардаги босим 
эвазига тепага ҳаракатланиши ва юзада тез совиши билан боғлиқлиги тавсифланади. 
Битумлар намуналарини ўрганиш натижаси, уларнинг такибида деярли 60% мойли ва 
нейтрал смолалар ҳамда бор йўғи 17% асфальтенлар борлигини кўрсатади. Бу битумоидлар 
таркиби нефть қаторига тегишли деб тарифлаш мумкин. Смола, асфальтен ва олтингугурт 
таркиблари ўзгарган битумлар, олтингугуртли битумларнинг таркиби бузилиб кетиб шакли 
ўзгарган нефть метанли-нефть қаторига тегишли деб белгиланади. 
Тадқиқотда кўрилаётган, ушбу табиий битумларга йўлдош бўлган ер ости қатлам 
сувлари сульфат-натрий типига тегишлилиги (В.А.Сулин таснифи бўйича) аниқланган. 


Сульфат-натрийли сувларни мавжудлиги Зирабулоқ-Зиёвутдин тоғлари теграсида нефтни 
кислород билан бойитишига ва бактериаларнинг фаолиги натижасида сув таркибида 
сульфат таркибини биологик қайта тикланишига олиб келган. Инфильтрацион сувларда 
мавжуд бўлган бактериялар катализаторлик вазифасини бажарган [3, 5]. 
Демак, Қораиз структурасининг альб, сенон, туронга тегишли VIII-XI горизонтлари
қуббасида ҳоил бўлган табиий битумлар ҳамда Зирабулоқ-Зиёвутдин тоғлари қанотларига 
туташ жойлардаги битум намоёнлари пайдо бўлиши яқин орада жойлашган, нисбатан 
чуқурроқда шаклланган участкалардан кўп маротабалаб (кўп фазали) суюқ углеводород 
хомашёсининг латерал ва вертикал миграция натижасида оқиб келиши туфайли рўй 
берганлигидан дарак беради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Зарафшон ботиқлиги чегарасида бурғиланган 
қудуқлардан олинган керн намуналарида ва шурфлардан олинган монолитларда табиий 
битум уюмлари мавжудлигини асослаш, яъни қуйида келтирилган еттита истиқболли 
табиий битумли майдонларни ажратиш имконини беради: Қораиз, Майзак, Кармана, 
Суқайти I, Суқайти II, Чодир ва Ғарбий. 
Сурхондарё нефтгазли региони ҳудудида қатламларда табиий битум уюмлари асосан 
палеоген даврининг бухоро ва олой свитаси карбонат-сульфатли ётқизиқли қатламларида 
20 тадан ошиқ маъданли намоёнлари учраган. Олинган маълумотларни дарак беришича 
табиий битумлар карбонат-сульфатли тоғ жинсларида жойлашган юқори олтингугурт 
таркибли нефтлардан пайдо бўлиб, шаклланиши палеогиперген жараёнлар, хусусан 
олтингугурт билан бойишига боғлиқ (Шакарлик-Астана, Хаудаг, Қорсағли, Досманага ва 
бошқа майдонлар). Юқори олтингугурт таркибли (оғир ва юқори қовушқоқ нефть, мальта, 
табиий битумларни катта қисми асосан Афғон-Тожик ботиқлигининг сўнгги янги тектоник 
ҳаракати босқичларида ҳосил бўлган. Шу билан бирга регионал латерал миграцияси барча 
жойлардаги коллекторларни шаклланиши узоқ муддатли ва барқарор букилмаларни 
мавжудлиги ҳамда уларга ёндош кўтарилган зоналари мавжудлиги билан изоҳланади. 
Жараёндаги вертикал миграция эса маълум вақтдаги танаффуслар, маҳсулдор кесимлар 
қатламлари сатҳини ўзаро номутаносиблиги ва уларнинг дарзликлар туфайли эзилганлиги 
билан кечган. 
Илмий-адабий манбалардаги янги геокимёвий маълумотларга (А.К.Каримов, 
Х.Б.Авазматов, М.И.Кушнир, Н.М.Акрамова ва б.) таяниб олинган материаллар, Устюрт 
нефтгазли регионида ҳам литологик таркиби, ёши, ётиш чуқурлиги ва географик 
жойлашувидан қатъий назар жойларда кўплаб микробитум намоёнлари учраши 
таъкидланган. Бердах, Учсой, Урга ҳамда Сургил майдонларида юқори ва ўрта юра даври 
ётқизиқларида битумлар қора саққичли (смолали) қопламалар устма-уст қатлам ҳосил 
қилган юзалар шаклида, шунингдек ғоваклик ҳамда дарзликлар кўринишида намоён 
бўлганлигини кўрсатади ва бу ҳолатларда иккиламчи маҳсулот ҳосил бўлишидан дарак 
беради (И.М.Шахноский, 2003). 
Шарқий Бердах ва Учсойнинг юқори юра даври кулранг қумларидаги табиий микробитум 
асфальтен ва паст сифатли киритларга тегишли. Ўрта юра даврининг терриген 
ётқизиқларидаги, Ершабай майдонидаги (қудуқ №1, инт. 3249-3255 м) -озокеритга, Сургил 
(қудуқ. №3, инт. 2700-2706 м), Шарқий (қудуқ. №10, инт. 2448-2445 м) ва Шимолий 
Бердахдаги (1-сонли қудуқ., инт. 3864-3867 м) – паст ва юқори сифатли киритга ҳамда 
антраксолитларга тегишли эканлиги аниқланган. Демак, табиий битум ҳосилалари ва 
уюмларининг ҳосил бўлиш шароитларини тадқиқ этиш натижасида қуйидаги хулосаларни 
келтириш мумкин: 
Нефть компонентларини турлича ўзгаришининг ўзига хослиги уларни табиий битум 
айланиш даврида баъзи табиий геокимёвий жараёнларнинг кечиши билан намоён бўлади; 
кислородга бойиб бориш (умумий кислород кўрсаткичини ва асфальтоген кислоталарни 
таркибда ўсиб бориши); смола ҳолатини ўсиши (конденсацияланган аренларни 
концентрацияси пасайиши, смола моддаларини таркибини ўсиб бориши билан кузатилади); 
биодегидратации (алканлар ва моноциклик нафтенларни миқдорини пасайиши), буларни 


барчаси буғланиш ҳамда умумий миқдорда нефть маҳсулотини йўқотилиши ва унинг 
табиий битумга айланиши билан тугайди. 
Қатламли типдаги табиий битумларнинг ҳосил бўлишини назорат қилувчи омиллар 
ичида гилли тоғ жинларидан ташкил топган регионал миқёсдаги ўтказмас қопламалар 
мавжудлиги катта аҳамиятга эга; нефтни биодегидратация натижасида оғир смолали нефть 
ва мальтага айланиши ва охир оқибат эллюзион сувларнинг нефть уюмларига таъсири 
натижасида, улар таркибидан енгил фракцияларни чиқариб юбориши кузатилади. 
Озокерит ҳосил бўлиши учун енгил, юқори парафинли нефть, Фарғона нефтгазли 
региони ва таркибида асфальт-смола компонентлари кўп бўлган нефть, Сурхондарё 
нефтгазли региони шунингдек енгил ва “нормал” нефть, Бухорo-Хива нефтгазли регионида 
стлабки маҳсулот сифатида хизмат қилади.
Ўрганилаётган ҳудудларда табиий битумларнинг ўрганилаётган турлари ичида 
кўпроқ озокерит, мальта, асфальт ва асфальтитлар тарқалган уларни ҳосил бўлиши юқорида 
келтирилган табиий омилларга боғлиқ. Улардан муҳимлари инфильтрацион сувлар 
таъсири, кислород ва микроорганизмлар билан бойиши, ҳарорат ва босим ўзгариши, нефть 
деасфальтизация жараёнлари ҳисобланади. 
Табиий битумли уюмларнинг катта қисми янги неоген-тўртламчи даврларидаги, 
тектоник ҳаракатлар фаоллашган вақтга тўғри келади, худди шу пайтларда, нисбатан 
олдинроқ ҳосил бўлган чуқурроқ зоналардан тик ва ётиқ миграция қилган суюқ нефть 
уюмлари емирилиши янадакенгроқ ва фаолроқ кечган тектоник ҳаракатлар натижасида 
содир бўлган.
Шундай қилиб, республикамиз худудида ўрганилаётган табиий битум уюмлари ва 
ҳосилаларининг физик-кимёвий хусусиятлари бўйича бирламчи таъминлов манбаъи
нафтен-метанли ва нафтен-хушбўй (ароматик) типли асфальт узакли нефтлар эканлиги 
аниқланди. Озокеритларнинг ҳосил бўлиши эса юқори парафинли нефтлар билан генетик 
боғланганлигини кўрсатади. Келгуси излов-қидирув ишларида кўпроқ гидродинамик 
тўсиқли зоналарга эътиборни қаратиш лозим бўлади, чунки ушбу зоналар билан деярли 
барча аниқланган табиий битум ва оғир нефть уюмларининг (Шўрбулоқ, Тергачи, Хаудаг, 
Корсағли, Досманаға, Қораиз ва б.) алоқадорлиги катта қизиқиш уйғотадиган аҳамиятга 
молик. 
АДАБИЁТЛАР 
1. Гарушев А.Р. О роли высоковязких нефтей и битумов как источнике углеводородов в 
будущем // Нефтяное хозяйство. 2009. №3. -С.65-67. 
2. Успенский В.А., Радченко О.А., Глебовский Е.А. Основы генетической классификации 
битумов. // Труды ВНИГРИ. Изд. «Недра». Л. 1970. 
3. Хаимов Р.Н., Смольников Ю.Р., Ходжаев Р.А. Особенности размещения природных 
битумов Средний Азии. // Перспективы нефтегазоносности Средний Азии. Труды 
ВНИИОЭНГ. вып.9. М. 1982. 
4. Старобинец И.С. Геохимия нефтей и газов Средний Азии. -М.: Недра, 1966.
5. Ходжаев Р.А. Особенности размещения природных битумов Ферганской впадины. // 
Узбекский геологический журнал. №4. 1983. 

Download 75.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling