Қўшаров Зохид Келдиёрович томонидан “Қшлоқ хўжалигида гўшт ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги” мавзусида тайёрланган ва


Download 36.5 Kb.
Sana14.03.2023
Hajmi36.5 Kb.
#1268604
TuriМонография
Bog'liq
Такриз(Кушаров З)


“Иқтисодиёт ва молия” кафедраси мудири А.Б.Гафуров томонидан тайёрланган «Кўмир саноати корпоратив бошқарувида ахборотлаштириш тизимини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусидаги илмий монографиясига
Т А Қ Р И З
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аҳоли фаровонлигини оширишни моддий омилларидан бири – кўмир саноати маҳсулотлари истеъмолининг меъёр даражасига етказиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Зеро, аҳоли турмуш фаравонлиги таъминотида кўмир саноати маҳсулотлари маҳсулотлари истеъмолини кўпайтириш, мамлакат кўмир саноати корпоратив бошқаруви салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқдир.
Мамлакатимизда олиб борилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар даврида кўмир саноати корпоратив бошқарувининг комплекс самарадорлигини оширишга ва жамият акциядорларига индивидуал ёндашувлар асосида кўмир саноати бошқарувини такомиллаштиришга ҳамда халқимизни сифатли кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ кўмир саноати бошқарувида инновацион ахборотлаштириш тизими етарли даражада ташкил этилмаганлиги сабабли саноатнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти ва инвестицияларни жалб этиш даражаси пастлигича қолмоқда.
Юқоридагиларнинг барчаси кўмир саноатидаги хўжалик юритиш субъектларида корпоратив башқарувни ривожлантириш асосида тармоқ самарадорлигин кўпайтиришнинг самарали йўллари ва йўналишларининг илмий асосларини ишлаб чиқиш заруриятини оширди. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, А.Б.Гафуров томонидан тайёрланган «Кўмир саноати корпоратив бошқарувида ахборотлаштириш тизимини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида илмий монографияси ва унда қайд этилган масалалар миллий иқтисодиётда ечимини кутаётган долзарб муаммолардан бирига бағишлангандир.
Мазкур монография кириш, 9 та параграфни ўзида мужассамлаштирган учта бобдан, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйҳатлардан ҳамда иловалардан ташкил топган.
Бундан ташқари монография олдинга қўйилган мақсадларга эришиш учун режалаштирилган вазифаларни ўрганиш, таҳлил ва тадқиқ қилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорлари, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси томонидан қабул қилган Қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Махсус йўриқномалари ва маълумотларидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасининг расмий маълумотларидан кенг ва ўринли фойдаланилган.
Монографияда ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар кўмир саноати корпоратив бошқарувини ривожлантиришнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашни, Халқаро молиявий ҳисоботлар асосида «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятида ахборот тизимини ва ундан фойдаланиш механизимини такомиллаштириш, ахборотлаштириш тизимларидан фойдаланган ҳолда «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти бошқарувини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқиш каби масалаларга мос келадиган илмий таклиф ва амалий тавсиялар берган.
Хулоса қилиб, А.Б.Гафуров томонидан тайёрланган «Кўмир саноати корпоратив бошқарувида ахборотлаштириш тизимини такомиллаштириш истиқболлари” мавзусида илмий монографиясини кўп нусхада чоп этишга тавсия этиш мумкин.
Рақамли технологиялар” кафедраси
доценти, и.ф.н. З.К.Кушаров
Download 36.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling