Шартнома № (Арчазор турар-жой мажмуасидаги бино қурилишида ҳиссали иштирок этиш ҳақида)


ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


Download 34 Kb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi34 Kb.
#1591655
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Шартнома

ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ




    1. Шартномани бекор қилиш қуйидаги холатларда мумкин:

      1. Тарафларнинг икки томонлама келишуви билан;

      2. Қурувчининг ташаббуси билан бир томонлама равишда, Шартноманинг 6.2 ёки 6.4 бандларига асосан;

      3. Ҳиссадорнинг ташаббуси билан бир томонлама равишда, Шартноманинг 6.5 бандига асосан;

      4. форс-мажор холати натижасида, Шартноманинг 7.3 бандига асосан

    2. Шатномани муддатидан аввал бекор қилиниши ёзма равишда, Тарафларни бекор қилиш ҳақидаги битимни имзолаш йўли билан амалга оширилади, Тарафларнинг бири томонидан суддан ташқари бир томонлама бекор қилиш холати бундан мустасно.

    3. Тарафларнинг бири Шартнома бўйича мажбуриятларини Шартномада белгиланган асослар бўйича бажаришни рад этса, Шартнома, иккинчи Тарафга Шартноманини бажарилишини рад этиш ҳақидаги ёзма хабарномаси юборилган кунидан бошлаб бекор қилинган деб ҳисобланади.

    4. Шартномага киритиладиган барча ўзгаришлар ва қўшимчалар Шартноманинг қўшимча битимни имзолаш йўли билан расмийлаштирилади.

    5. Шартномага киритилган барча ўзгаришлар ва қўшимчалар Шартноманинг ажралмас қисми деб ҳисобланади. Барча ўзгаришлар ва қўшимчалар, улар ёзма равишда бажарилган ва иккала Тарафнинг вакиллари томонидан имзоланиб муҳрланган тақдирдагина ҳақиқи деб ҳисобланадилар.

    6. Шартномада кўрсатилмаган масалалар бўйича Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчиликни қўллайдилар.

    7. Шартноманинг Иловалари унинг ажралмас қисмиларидир.

    8. Реквизитлар ўзгарганида Тарафлар бир бирини ёзма равишда 7 (етти) кун ичида бу ҳақда огоҳлантириб янги маълумотларни тақдим этадилар.




  1. НИЗОЛАРНИ ХАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ




    1. Шартнома мажбуриятларини бажариш вақтида Тарафлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин низолар ва тушунмовчиликлар икки томонлама музокаралар йўли билан ечилади.

    2. Шартнома мажбуриятларини бажариш вақтида Тарафлар ўртасида пайдо бўлган низолар ва тушунмовчиликларни ўзаро музокаралар йўли билан ечишни иложиси бўлмаган тақдирда, улар тегишлилиги бўйича, Андижон туманлараро Фуқаролик ёки Иқтисодий судлари томонидан кўриб чиқилади.




  1. ЯКУНИЙ ШАРТЛАР




    1. Шартнома имзоланган кунидан бошлаб кучига киради ва Тарафлар Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлик бажармагунга ва ўзаро ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга оширмагунга қадар амалда бўлади.

    2. Мазкур Шартнома имзоланганидан сўнг шу масалаги оид бўлган барча аввалги келишувлар, ёзишмалар, музокаралар, ҳужжатлар ва бошқа материаллар ўз кучини йўқотадилар.

    3. Шартнома бир ҳил юридик кучга эга бўлган икки нусҳада тузилиб ҳар бир Тараф учун биттадан нусҳа берилди.

    4. Шартнома муддати _______.2022 йилдан бошлаб _______.2023 йилгача этиб белгиланди.



  1. Download 34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling