Шартнома № (Арчазор турар-жой мажмуасидаги бино қурилишида ҳиссали иштирок этиш ҳақида)
Download 34 Kb.
|
Шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
- _____
ШАРТНОМА № (Арчазор турар-жой мажмуасидаги бино қурилишида ҳиссали иштирок этиш ҳақида) Қўргонтепа туман _______ 2022 йил “BULWARK” масъулияти чекланган жамияти номидан уз Низомига асосан харакат қилувчи корхона рахбари Ш.Каримов бир томондан (матн давомида “Қурувчи” деб номланади) бир томондан, ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Андижон виялоти Андижон шахарда яшовчи (паспорт _____________________________________________________________________________________________), (матн давомида “Ҳиссадор” деб номланади) иккинчи томондан, иккаласи биргаликда “Тарафлар” алоҳида эса “Тараф” деб номланувчилар, мазкур Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар: з ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ Шартномага асосан курувчи, ўзини кучи билан ёки бошқа шахсларни-пудрат ташкилотларни-жалб қилган холда Андижон вилояти Қўргонтепа тумани Янги-Қўргон МФЙ, Ат.Термизий кўчаси ____-уйда жойлашган ер майдонида кўп қаватли турар уйни қуриш мажбуриятини олади. Турар уйни давлат рўйхатидан ўтказганидан, балансга қабул қилинганида ва фойдаланишга киритилганида Қурувчи ўз зиммасига, Шартноманинг 3.2.3 бандига асосан, Ҳиссадорга Шартноманинг 1.4 бандида кўрсатилган Объектни топшириш мажбуриятини олади, Ҳиссадор эса ўз навбатида Шартномада белгиланган муддатда ва тартибда ушбу қурилишни ҳиссали молиялаштириш, шунингдек Шартноманинг 3.1.3 ва 3.1.4 бандларига асосан Обектни ўзини эгалигига қабул қилиш мажбуриятини олади. Турар уйни қурилишини тугалланиши муддати деб таҳминан 2023 йилнинг 4-чораги белгиланган. Турар уйни қурилишини тугаллашидан кейин Шартноманинг 1.4 бандида кўрсатилган Объект Ҳиссадорга Шартноманинг 3.1.3 ва 3.2.3 бандларига асосан, 2.1 бандида белгиланган холатида топширилади. Қурилиш-монтаж ишларини таҳминий графиги Шартноманинг Илова № 1-да кўрсатилган. Мазкур Шартномани бажариш учун тўсқинлик қилаётган ва Қурувчини ҳоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган вазиятлар вужудга келганида, шунингдек Давлат қабул қилиш комиссияси томонидан Далолатномани имзолаш муддатига қараб, Обектни топшириш муддати ўзгартирилиши мумкин. Шартнома бўйича Қурувчи томонидан Ҳиссадорга, Турар уйни фойдаланишга киритиш учун руҳсатнома олинганидан сўнг топширилиши лозим бўлган Объект деб, шу жумладан Ҳиссадорнинг пул маблағларини жалб қилган холда қурилаётган Турар уй таркибига кирадиган яшаш хонадони турар хона деб ҳисобланади. Тарафларни келишувига биноан, Қурувчи Ҳиссадорга, кўчмас мулк объектини қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан, лойиҳа бўйича умумий майдони _____ кв.м. бўлган, Қўргонтепа тумани Янги-Қўргон МФЙ, Ат.Термизий кўчаси ____-уй ____-қават ____ хонадонни (матн давомида “Объект” деб номланади) топшириши лозим. Тарафлар келишувига асосан, Объектнинг умумий майдони лойиҳавий (таҳминий) деб ҳисобланади ва турар уйни қурилиши тугаллаганида у каттароқ ёки кичикроқ томонга ўзгариши мумкин. Объектнинг якуний майдони Кадастрлар палатаси Қўргонтепа туман филиали органларининг тегишли хизматлари томонидан ўтказиладиган ўлчашларга асосан аниқланади. Шартнома бўйича Объект алмаштирилмайди, шунингдек Қурувчининг олдиндан ёзма розилигисиз талаблар бўйича муросага келиш ва Тарафларни алмаштиришга йўл қўйилмайди. Агарда кадастр ҳужжатларига асосан Объектнинг умумий майдони Шартноманинг 1.4 бандида кўрсатилган майдондан каттароқ бўлса, Ҳиссадор Қурувчидан хабарномани олганидан сўнг 10 (ўн) иш куни мобайнида Объектни катталашганига мувофиқ Шартноманинг 4.1 бандида кўрсатилган келишилган нарҳдан келиб чиқан холда ҳисоблаб чиқилган пул маблағлари кўринишидаги қўшимча молиялаштиришни амалга оширади. Агарда кадастр ҳужжатларига асосан Объектнинг умумий майдони Шартноманинг 1.4 бандида кўрсатилган майдондан кичикроқ бўлса, Қурувчи Ҳиссадордан ёзма аризани олганидан сўнг 10 (ўн) иш куни ичида Шартноманинг 4.1 бандида кўрсатилган келишилган нарҳдан келиб чиқан холда ҳисоблаб чиқилган, Ҳиссадор томонидан турар уйни қурилиши учун ҳиссаи молиялаштириш учун киритилган ортиқча пул маблағларини қайтариб бериши шарт. Download 34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling