Шартнома № (Арчазор турар-жой мажмуасидаги бино қурилишида ҳиссали иштирок этиш ҳақида)


Қурувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Download 34 Kb.
bet4/7
Sana18.06.2023
Hajmi34 Kb.
#1591655
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Шартнома

Қурувчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари:




      1. Қурувчи Ҳиссадорнинг шартнома предметига мувофиқ ҳиссали улушидан (ҳиссали иштирокининг суммасидан) мақсадли фойдаланилишини таъминлаши лозим.

      2. Қурувчи турар уйни қурилишини ва фойдаланишга топширилишини лойиҳа-смета ҳужжатлари, шахар қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга ошириши шарт.

      3. Ҳиссадор ҳиссали улушларни киритиш бўйича мажбуриятларини бажарган тақдирда, Қурувчи Объектни, Ҳиссадор томонидан Объектни қурилиши тугаган ва таснифлари Шартноманинг 1.4 бандларига мос келадиган уйни қабул қилиш-топшириш далолатномаси топширишга тайёрлиги ҳақидаги хабарномани олинганидан сўнг 60 (олтмиш) календар куни мобайнида топшириши, шунингдек Ҳиссадорга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларни бериб юбориши шарт. Агент/Қурувчи Ҳиссадорга қурилиш тугаганлиги ва Объектни топширишга тайёрлиги ҳақидаги хабарномани ҳар қандай мумкин бўлган йўллар билан (телефон, смс, ва бошқалар) турар уйни қурилиши тугаганидан ва Давлат қабул қилиш комиссиясининг турар уйни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини расмийлаштириганидан кейин 60 (олтмиш) кун ичида юборади. Объектни қурилиши тугаганлиги ва уни тайёрлиги ҳақидаги хабарнома кўрсатилган муддат ичида Ҳиссадорга юборилмаган тақдирда Объектни топшириш муддати, Шартноманинг 1.3 бандига асосан турар уйни қурилиши ҳақиқий тугаган муддатидан бошлаб хисобланади.

      4. Қурувчи Объектни қуриш муддатини бир томонлама равишда ўзгартириши мумкин, агарда бу нарса объектив тарзда шаҳар қурилиши меъёрлари ва қоидаларининг қўшимча талабларини бажариш билан боғлиқ бўлса. Бу ҳақда у Ҳиссадорни бундай вазиятлар вужудга келган кунидан бошлаб 10 (ўн) календар кунида ёзма равишда хабардор қилади.




  1. ҲИССАЛИ ИШТИРОК ЭТИШ СУММАСИ ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ




    1. Инвестиция киритиш (тўловни амалга ошириш) турлари қуйидагича:

а) Олдиндан 100% тўлов; ____________________________________________ (“Ҳиссадор” имзоси)
б) Бўлиб-бўлиб тўлаш; _______________________________________________ (“Ҳиссадор” имзоси)
в) Ипотека кредити расмийлаштириш орқали тўлаш. _______________________ (“Ҳиссадорр” имзоси)

    1. “Ҳиссадор” томонидан мазкур шартноманинг 5.1.-бандида кўрсатилган инвестиция киритиш тури танланади ва ёнига “Инвестор”нинг имзоси қўйилади, тўловни амалга ошириш тартиби шартноманинг кейинги бандларида шунга қараб белгиланади.

    2. “Ҳиссадор” томонидан шартноманинг 5.2. а) бандидаги тўлов тури танланганда инвестиция маблағи инвестор томонидан мазкур шартнома имзолангандан сўнг 10 банк иш куни ичида олдиндан 100 % миқдорда амалга оширилади

    3. Ҳиссадорнинг турар уйни қурилишида ҳиссали иштирок этиш суммаси ҳамда Объектнинг нарҳи (Шартнома қиймати) _____________________________________________________ сўмни ташкил қилади, шу жумладан ҚҚС билан. Ҳиссадорнинг ҳиссали иштирок этиш суммасини ҳисоблаш учун, Шартноманинг 1.4 бандига асосан Объектнинг умумий майдони ва 1 кв. м. нарҳи, ____________________сўм, ҚҚС билан, олинади. Ҳиссадор томонидан ҳиссали иштирок этиш суммасини киритиш Ўзбекистон валютаси бўлган сўмда, Қурувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан, Шартноманинг 2-Иловасида келтирилган тўловлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Ҳиссали иштирок этиш суммасини ўтказиш ҳақидаги ҳужжатга Ҳиссадор Қўргонтепа тумани Янги-Қўргон МФЙ, Ат.Термизий кўчаси __-уй _____-қават _____хонадонни (мазкур Шартноманинг рақами ва санаси кўрсатилади) қурилишини молиялаштириш бўйича тўлов” деган ёзувни киритади.

    4. Ҳиссадорнинг ҳиссали иштирок этиш суммасини киритиш бўйича мажбуриятини бажарилиши санаси деб, Шартномага асосан, Қурувчига хизмат кўрсатаётган банк томонидан берилган пул маблағларини Қурувчи ҳисоб рақамига тушганлиги хақида кўчирма берилган санаси хисобланади.

    5. Ҳиссадор Қурувчига ҳиссали улуш суммасига эгалик қилиш, ва Шартнома билан белгиланган турар уйни, шу жумладан Объектни, қурилиш-монтаж ишларини бажариш мақсадида фойдаланиш бўйича чекланмаган ҳуқуқни беради.

    6. Шартноманинг 1.4 бандида кўрсатилган ҳиссали иштирок этиш суммасининг миқдори қатъий ва уни ўзгартирилишига йўл қўйилмайди, Шартноманинг 1.5 ва 1.6 банлида кўрсатилган холатлар бундан мустасно.





  1. Download 34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling