Шартнома № (Арчазор турар-жой мажмуасидаги бино қурилишида ҳиссали иштирок этиш ҳақида)


Ҳиссадорнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Download 34 Kb.
bet3/7
Sana18.06.2023
Hajmi34 Kb.
#1591655
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Шартнома

Ҳиссадорнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари:




      1. Ҳиссадор Шартномада белгиланган муддатларда ва ҳажмда қурилишдаги ҳиссаси суммасини киритиши шарт.

      2. Ҳиссадор қурилишни пул маблағлари кўринишида молиялаштиради.

      3. Ҳиссадор Қурувчидан Объектни қурилиши тугаганлиги ва шартномага асосан фойдаланишга топшириш учун тайёрлиги ҳақидаги хабарномани олганидан сўнг 60 (олтмиш) кун ичида Объектни қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан қабул қилиши лозим, Шартноманинг 2.1 бандида кўрсатилган Объект сифатини мос келмаслик холатлари бундан мустасно. Ҳиссадор томонидан қабул қилиш муддати ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабабсиз бузилган тақдирда Қурувчининг Объектни Ҳиссадорга топшири бўйича мажбурияти бажарилган деб ҳисобланади, ва кўрсатилган муддат тугаганидан сўнг Объектни тасодифий вайрон бўлиши ва/ёки шикастланиши бўйича ҳавфлар Ҳиссадор зиммасига ўтади.

      4. Қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланганидан кейин Ҳиссадор кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ваколатли органларида Объектга бўлган ўзини эгалик ҳуқуқларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олади.

      5. Ҳиссадор яшаш хонадонлар/нотурар хоналар ва ёнма-ён ҳудуддан фойдаланиш бўйича техник (қайта таъмирламаслик, кўтариб турувчи деворни бузмаслик, мавжуд бўлган девордаги тешикларни кенгайтирмаслик, ва ҳок.), ёнғинга қарши ва санитария меъёр-қоидаларга риоя қилиши, шунингдек турли шахсий жиҳозларни (турли антенналар, панжаралар, ҳаво тортиш мосламалари, қуритгичлар, ва ҳок.) ўрнатаётган пайтида турар уй фасади ва умумий фойдаланиш жойларни ташқи кўринишини ўзгартирмаслиги шарт, Қурувчининг ёзма розилиги олиниши лозим холатлар бундан мустасно. Акс холда қайта планировка ва қайта таъмирлашнинг характерига қарамасдан Ҳиссадорнинг кўрсатилган харакатлари Қурувчига зарар етказган деб ҳисобланадилар ва Қурувчи Шартноманинг 4.1 бандини бузилишининг ҳар бир холати учун ушбу бандда кўрсатилган ҳиссали иштирок этиш суммасининг 5% миқдорида жарима солиши мумкин. Шу билан бирга Ҳиссадор ўтказилган ўзгартиришларни дастлабки холатига келтирилиши ҳамда ушбулар билан боғлиқ салбий оқибатларни, шу жумладан Қурувчининг қайта планировка, қайта қуришларни бартараф этиш ва фасад кўринишини ўзгартириш билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олиши шарт.

      6. Ҳиссадор, турар уйнинг янги тузилган ширкатини ёки умумий мулкни бошқариш компанияни моддий таъминлаш учун мажбурий ҳаражатларни ва бадалларни ўз вақтида тўлаши шарт.

      7. Ҳиссадор ширкатни ёки турар уйни таъминлаш бўйича бошқарув компаниясини ўзини реквизитлари (паспорт маълумотлари, манзили, ҳисоб рақами, телефонлар, ва бошқалар) ўзгарганлиги ҳақида ва янги маълумотларни ўзгаришлар вужудга келганидан сўнг, шунингдек ўзини ҳуқуқлари ва мажбуриятларини учинчи шахсларга бериб юборганидан сўнг ушбу учинчи шахслар ҳақидаги керакли маълумотлари ҳақида 7 (етти) календар кун мобайнида хабардор қилиши шарт.

      8. Ҳиссадор Қурувчидан Шартномани бажарилиши ҳақида маълумотларни олиш, шунингдек қурилиш ишларини бажарилиши ва сифати устидан назорат қилишга ҳақли, бунинг учун Ҳиссадорга фақатгина Қурувчининг руҳсати билан (техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш учун) қурилиш объектига кириш ҳуқуқи берилади. Қурилаётган объектларга ташриф буюрганида Ҳиссадор Шартноманинг 1-Иловасида кўрсатилган қоидаларга риоя қилиши лозим.

      9. Ҳиссадор томонидан Объект мулкдори ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлари (тегишли кадастр ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳужжатлар) олингунга қадар, у Қурувчи билан келишмасдан Объектни қайта планировкалаш ёки таъмирлашга ҳақли эмас. Қайта планировка ёки таъмирлаш пайтида Ҳиссадор Шартноманинг 3.1.5 бандини бузмаслиги лозим.


    1. Download 34 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling