Шартнома № (Арчазор турар-жой мажмуасидаги бино қурилишида ҳиссали иштирок этиш ҳақида)


АЛОҲИДА ШАРТЛАР ВА СИФАТ КАФОЛАТИ


Download 34 Kb.
bet5/7
Sana18.06.2023
Hajmi34 Kb.
#1591655
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Шартнома

АЛОҲИДА ШАРТЛАР ВА СИФАТ КАФОЛАТИ




    1. Ҳиссадорнинг Объектга бўлган эгалик ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда 100 % туловни амалга ошириб булган такдирда, Қурувчи томонидан турар уйни давлат рўйхатидан ўтказиш, балансга қабул қилиш ва фойдаланишга киритишга қабул қилинганидан сўнг тузиладиган нотариал олди-сотди Шартномасига асосан вужудга келади.

    2. Тарафлар шундан келиб чиқадиларки, Объектнинг сифати, уни лойиҳага, шахар қурилиши меъёрларига ва қоидаларига мос келишининг кафолати деб, белгиланган тартибда давлат ҳукумати органлари томонидан тасдиқланган, Давлат қабул қилиш комиссиясининг қурилиши тугалланган турар уйни қабул қилиш далолатномаси ҳисобланади. Қурилиш Объектидан фойдаланиш бўйича кафолат муддати объект фойдаланишга топширилган кунидан бошлаб 1 йилни ташкил қилади.

    3. Ҳиссадор Қурувчига яширин нуқсонлар аниқланганлиги ҳақидаги шикоятларни эгалик ҳуқуқини расмийлаштирганидан ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланганидан кейин 2 (икки) ой ичида тақдим қилишга ҳақли. Барча шикоятлар асосланган ва ёзма равишда бажарилиши шарт.

    4. Қурувчи шикотяни олганидан сўнг уни 2 (икки) ой ичида кўриб чиқиши, ҳамда шикоят асосланган тақдирда ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан камчиликларни бартараф этиши шарт.

    5. Объектни топшириш муддати Тарафларни келишувига асосан узайтирилиши мумкин. Объектни топшириш муддати мажбурий ўзгартирилади, агарда бу нарса Тарафлар олдиндан билишини ёки Шартнома тузилаётган куни олддиндан билишини имконияти бўлмаган вазиятларни вужудга келиши билан боғлиқ бўлса.


  1. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ХАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ




    1. Шартномага асосан ҳиссали иштирок этиш суммасини киритиш муддатларини бузгани учун Ҳиссадор Қурувчига хар бир кечиктирилган куни учун Шартноманинг 4.1 бандида кўрсатилган ҳиссали улушининг умумий хеч кандай пеняни тўламайди.

    2. Ҳиссадор томонидан Шартноманинг 4.1 бандида кўрсатилган тўлов муддатларини ва шартларини 60 (олтмиш) календар кунидан ортиқ муддатга бузгани учун мазкур Шартнома Қурувчи томонидан бир томонлама бекор қилиниб, ушбу ҳақда у Ҳиссадорни ҳар қандай мумкин бўлган усуллар билан хабардор қилиши лозим.

    3. Топшириш муддатини бузганлиги учун Қурувчи Ҳиссадорга ҳар бир кечиктирилган кун учун ҳиссали иштирок этиш умумий суммасидан хеч кандай пеняни тўламайди. Бундай холат Қурувчининг иродасига боғлиқ бўлмаган харакатлар оқибатида содир этган холатлар бундан мустасно.

    4. Қурувчи Шартномани бажаришини ўз ташаббуси билан, бунга Ҳиссадорнинг айби бўлмасдан рад этиши ва Шартномани бекор қилиши мумкин. Бу холатда Қурувчи Ҳиссадорга Шартнома қийматининг 15 фоизи миқдорида жаримани тўлаб беради ва Шартнома бекор қилинганидан кейин 3 (уч) ой ичида у томонидан киритилган ҳиссали иштирок этиш суммасини қайтариб беради.

    5. Ҳиссадор ҳам Шартномани бажаришини ўз ташаббуси билан, бунга Курувчининг айби бўлмасдан рад этиши ва Шартномани бекор қилиши мумкин. Бу холатда Ҳиссадор Қурувчига Шартнома қийматининг 15 фоизи миқдорида жаримани тўлаб беради ва Шартнома бекор қилинганидан кейин 3 (уч) ой ичида Қурувчи у томонидан киритилган ҳиссали иштирок этиш суммасини, Шартноманинг макур бандида кўрсатилган неустойкани чиқариб юборган холатда қайтариб беради.

    6. Қурувчи томонидан учинчи шахслар айби билан уйни шахар муҳандислик тармоқларига улаш ва уларни тегишли корхоналарга топшириш бўйича Шартноманинг мажбуриятларини бажариш муддати кечиктирилса, Қурувчи Шартномада белгиланган жавобгарликка тортилмайди.

    7. Тарафлар ўз зиммасига, ошкор қилиниши Тарафларга моддий ёки бошқа зарарни келтириши мумкин барча маълумотларни сирда тутиш мажбуриятини оладилар. Акс холда айбдор Тараф иккинчи Тарафга барча етказилган зарарни қоплаб беришга мажбур бўлади.

    8. Бошқа масалалар бўйича Тарафларнинг Шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади.




  1. ФОРС-МАЖОР




    1. Енгилмас кучлар холати, яъни, фавқулотда ва мавжуд шароитларда бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар: сув тошқинлари, ёнғинлар, зилзила, қурилиш учун имкониятларни бермайдиган иқлим шароитлари, эпидемиялар, ҳарбий тўқнашувлар, террористик харакатлар, фуқаролик исёнлар, забастовкалар, давлат ҳукумати органлари томонидан чиқарилган ёки қабул қилинган, Шартнома мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қиладиган ёки чекловлар қўядиган кўрсатмалар, қарорлар, фармонлар содир бўлганида, мажбуриятларни бажариш муддати ушбу вазиятларнинг давомийлиги муддатига мутаносиб равишда сурилади.

    2. 7.1 бндда кўрсатилган холатлар вужудга келганида тегишли Тараф ушбу вазиятни пайдо бўлиши ҳақида иккинчи Тарафни 7 (етти) календар куни ичида ёзма равишда ҳабардор қилиб иккинчи Тараф талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Агарда форс-мажор холатлари ҳақида хабар қилинмаса, тегишли Тараф ушбу холатларни форс-мажор холатлари деб баҳона қила олмайди.

    3. Агарда форс-мажор холати кетма-кет ёки умуман олганида 3 (уч) ойдан ортиқ давом этса, Тарафларнинг ҳар қайсинисини ташаббуси билан Шартнома бекор қилинади ҳамда Ҳиссадорга киритилган ҳиссали улуши 30 (ўттиз) календар куни ичида 100 % қайтарилади.



  1. Download 34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling