ТЕСТ
Судловликнинг қайси тури тарафларнинг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин эмас?
a. шартномавий судловлилик
b. мустасно судловлилик
c. умумий судловлилик
d. альтернатив судловлилик
Қуйидаги қайси иш даъвогарнинг танлаши бўйича судловлилик турига мансуб эмас?
a. ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар
b. алимент ундириш тўғрисидаги ишлар
c. оталикни белгилаш тўғрисидаги ишлар
d. соғлиққа етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар
Қуйидаги қайси ҳолат никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъволар билан даъвогар яшаб турган жойидаги судда иш қўзғатишга асос бўлмайди?
a. даъвогарнинг оғир касаллиги туфайли жавобгар яшаб турган жойга боришга қийналиши
b. жавобгарнинг яшаш жойи номаълум бўлиши
c. даъвогарнинг вояга етмаган фарзандларини мавжудлиги
d. даъвогарнинг ногиронлиги туфайли жавобгар яшаб турган жойга боришга қийналиши
Судловлик қоидаларига риоя қилмай судга мурожаат қилинган тақдирда, суд ...
a. аризани қабул қилиб, сўнгра ишни бир суддан бошқа судга ўтказади
b. аризани қайтаради
c. аризани кўрмасдан қолдиради
d. аризани қабул қилишни рад этади
Худудий судловлик неча турга бўлинади?
a. иккита тури мавжуд
b. учта тури мавжуд
c. фақат битта турга бўлинади
d. тўртта тури мавжуд
Судловликнинг қандай турлари бор?
a. турдош ва худудий судловлик
b. умумий судловлик
c. умумий ва махсус судловлик
d. худудий судловлик
Ишни судда кўриш жараёнида унинг судга тааллуқли эмаслигини аниқласа, суд...
a. аризани ҳаракатсиз қолдиради
b. иш юритишни тугатади
c. аризани кўрмасдан қолдиради
d. даъво талабларини қаноатлантиришни рад этади
Аризани қабул қилиш жараёнида суд унинг судда кўриш учун тегишли эмаслигини аниқласа,…
a. аризани кўрмасдан қолдиради
b. аризани қабул қилишни рад этади
c. ишни бир суддан бошқасига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаради
d. аризани ҳаракатсиз қолдиради
Авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган фуқароларни кўчириш тўғрисидаги ишлар қуйидаги қайси органларга тааллуқли?
a. прокуратура идораларига
b. суд органларига
c. нотариал идораларга
d. Давлат уй жой фондини бошқариш билан шуғулланувчи органларга
Тааллуқлиликнинг қандай турлари мавжуд?
a. қатъий шаклдаги тааллуқлилик
b. шартли тааллуқлилик
c. умумий ва махсус
d. қатъий, шартли ва альтернатив тааллуқлилик
Do'stlaringiz bilan baham: |