Шартнома №23/L593-1
Ҳуқуқ эгасининг мажбуриятлари
Download 90.5 Kb.
|
23 593-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК
- 6. ТОМОНЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАР ЕЧИЛИШИ ТАРТИБИ
4.4. Ҳуқуқ эгасининг мажбуриятлари:
4.4.1. Дастур нусҳаларидан фойдаланиш ҳуқуқини Фойдаланувчига фойдаланиш имкониятини яратиш орқали ўз вақтида таъминлаш. 4.4.2. Дастурдан фойдаланиш имконияти очилганлиги тўғрисида ҳисобварақ-фактура ва далолатномани Дастурга фойдаланиш имконияти очилган куни имзолаш ва бошқа ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш. 4.4.3. Фойдаланувчи хоҳишига биноан Фойдаланувчи вакилларига Дастурдан фойдаланиш бўйича ўқувни таъминлаш 4.4.4. Шартномада кўрсатилган бошқа мажбуриятларга риоя қилиш. 5. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК 5.1. Томонлар қуйидагиларни инобатга олишлари шарт: 5.1.1. Дастурга мутлақ мулкий ҳуқуқлар Ҳуқуқ эгасига тегишли; 5.1.2. Фойдаланувчига номутлақ фойдаланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Бу ҳуқуқ ўз эҳтиёжлари учун Дастур нусҳасидан муддатсиз фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига олади. 6. ТОМОНЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАР ЕЧИЛИШИ ТАРТИБИ 6.1. Томонлардан бири мазкур Шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик тақдирида ушбу Томон бошқа Томонга келтирган зарарларни қоплайди ва Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан жавобгардир: 6.2. Ҳуқуқ эгаси Фойдаланувчи олдида жавобгарликдан озод ҳолатлар; 6.2.1. Шартноманинг 4.3.1.1 - 4.3.1.6. бандларида кўрсатилган сабаблар оқибатида Дастур нусҳаси ўрнатилмаслиги, Дастур нусҳалари ёзувлари етказилмаслиги, шунингдек Фойдаланувчи компьютеридаги носозликлар ва Дастурнинг барқарор фоалиятига тўсқинлик қилаётган бошқа ҳолатлар; 6.2.2. Фойдаланувчи Дастур нусҳаларидан, Дастурдаги ахборотдан фойдаланиши, фойдаланмаслиги ёки талаб даражасида фойдаланмаслиги, шунингдек бунинг оқибатидаги натижалар, шу жумладан зарарлар ва бой берилган фойдалар; 6.3. Мазкур Шартномани бажариш чоғида вужудга келадиган барча низолар музокаралар йўли билан, шу жумладан талабнома юбориш йўли билан ҳал этилади. Келишувга эришилмаган тақдирда, низолар Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри туманлараро иқтисодий судининг кўриб чиқишига топширилади. Download 90.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling