Шартнома тузиш жойи


ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


Download 39.48 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi39.48 Kb.
#1553907
1   2   3   4
Bog'liq
Шартнома (ДСҚ) 11 14.11.2022 дан

5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Товарни топшириш ёки қабул қилиб олиш муддатини бузганлик учун айбдор тараф иккинчи тарафга 
етказилган 
зарарни 
тўлиқ 
қоплайди:
5.2. Товарни тўлиқ топширмаганлик ёки қабул қилиб олмаганлик учун айбдор тараф ҳар бир кечиктирилган 
кун учун топширилмаган ёки қабул қилиб олинмаган товар баҳосининг 04 фоизи миқдорида пеня тўлайди:
5.3. Сифати лозим даражада бўлмаган товарни алмаштиришдан бош тортган тақдирда Сотувчи сифати 
лозим 
даражада 
бўлмаган 
товарнинг 
04 
фоизи 
миқдорида 
жарима 
тўлайди.
5.4. Товар ҳаққини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламагани учун Сотиб олувчи ҳар бир кечиктирилган кун учун 
тўланмаган сумманинг 04 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
6. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
6.1. Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ёки қўшимчалар, улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва 
икки тарафнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган ҳолдагина қонуний кучга эга бўлади.
6.2. Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига ёки фуқаролик қонун 
ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра, етказилган зарарни айбдор тараф тўлаган ҳолда йўл 
қўйилади.
7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
7.1. Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафларнинг ўртасида келиб чиқадиган низо ва 
зиддиятлар 
тарафлар 
ўртасида 
музокаралар 
олиб 
бориш 
йўли 
билан 
ҳал 
этилади;
7.2. Музокаралар олиб бориш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур 
шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, 
тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар тегишли суд томонидан ҳал этилади
8. БОШҚА ШАРТЛАР
8.1. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга деб ҳисобланади ва 
тарафларга 
бир 
нусхадан 
берилади.
8.2. Шартноманинг амал қилиш муддати шартнома тузилган санадан бошлаб 365 йоки 366 кунга қадар.
9. ФОРС-МАЖОР
9.1. Тарафлар ўзларига боғлиқ бўлмаган фавқулодда, енгиб бўлмас куч (форс-мажор ҳолатлари-мисол учун 
ўта огир пандемийф даврида) таъсирида ўз шартномавий мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим 
даражада бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод қилинадилар. Бу ҳолда мажбуриятларни бажариш 
муддатлари форс-мажор ҳолатининг давом этиш муддатига мутаносиб тарзда узайтирилади. Форс-мажор 
ҳолати узоқ (12-36) ойдан ошиқ муддат давом этадиган тақдирда, шартнома тарафлардан бирининг 
ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин. Форс-мажор ҳолати юз берганлиги тегишли ваколатли давлат 
органинг маълумотномаси билан тасдиқланади.

Download 39.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling