Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси


ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Download 407.5 Kb.
bet21/50
Sana21.02.2023
Hajmi407.5 Kb.
#1219245
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50
Bog'liq
Шартнома намуналари

ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

4.1 Корхона таркибига махсус рухсатнома (лицензия)га эга бўлмаганли­ги учун Сотиб олувчи бажара олмайдиган мажбуриятлар киритилганлиги сабабли, Сотувчи шу кредиторлар олдида солидар жавобгар бўлади.


4.2. Корхона Сотиб олувчига топширилганидан сўнг Сотувчи ва Сотиб олувчи топширилган корхона таркибига киритилган, Сотиб олувчига кредиторнинг розилигисиз ўтказилган қарзлар бўйича солидар жавобгар бўладилар.
4.3. Тарафлар шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
4.4. Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўрта­сида келиб чиқадиган низо ва зиддиятлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
Музокаралар олиб бориш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, низо талабнома билдириш тартибига риоя қилингандан кейин судда кўриб чиқилади.


  1. БОШҚА ШАРТЛАР

5.1. Сотувчининг корхонани Сотиб олувчига топшириши топшириш далолат­номасига мувофиқ амалга оширилади. Топшириш далолатномасида: корхонанинг таркиби, кредиторлар корхона сотилиши тўғрисида хабардор қилинганлиги, топширилган мол-мулкда аниқланган камчиликлар ҳақида маълумотлар, йўқолганлиги туфайли топшириш мажбуриятлари вужудга келиши мумкин бўлмайдиган мол-мулкнинг рўйхати кўрсатилади.


5.2. Тарафлар топшириш далолатномасини имзолаган кундан бошлаб корхо­на Сотиб олувчига топширилган ҳисобланади. Шу пайтдан бошлаб корхона таркибида топширилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши хавфи Сотиб олувчига ўтади.
5.3. Корхона Сотиб олувчига топширилган пайтдан бошлаб корхонага мулк ҳуқуқи Сотиб олувчига ўтади ва давлат рўйхатидан ўтказилади. Корхонага мулк ҳуқуқининг ўтиш пайти бу ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши пайти билан белгиланади.
5.4. Сотиб олувчига корхона таркибида Сотувчининг мазкур шартномада ёки топшириш далолатномасида кўрсатилмаган қарзлари (мажбуриятлари) ҳам топширилган тақдирда, агар Сотиб олувчи шартнома тузиш ва корхонани топшириш вақтида бундай қарз (мажбурият)лар борлигини билганини Сотувчи исботламаса, Сотиб олувчи харид нархини камайтиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
5.5. Сотувчи корхона таркибида топширилган мол-мулкдаги камчиликлар тўғрисида ёки топширилиши лозим бўлган айрим турдаги мол-мулкнинг бу таркибда йўқлиги тўғрисида Сотиб олувчидан билдириш хати олган ҳолларда тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни дарҳол алмаштириши ёки Сотиб олувчига етишмаётган мол-мулкни бериши мумкин.
5.6. Корхонанинг Сотувчи жавобгар бўлган камчиликлар туфайли мазкур шартномада айтиб ўтилган мақсадлар учун яроқсизлиги ва бу камчиликлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шартларда, тартиб ва муддатларда Сотувчи томонидан бартараф қилинмаганлиги ёки бундай камчи­ликларни бартараф қилиб бўлмаслиги аниқланган бўлса, Сотиб олувчи ушбу шартномани бекор қилиш ёки ўзгартиришни ва тарафлар шартномага мувофиқ бажарганларини қайтаришни суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.


Download 407.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling