5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўладилар.
5.2. Тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви асосида ҳал этилади. Тарафлар келишувга эришмаган тақдирда, низо белгиланган тартибда судда ҳал этилади.
6. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
6.1. Ижарага олувчи мазкур шартномани бажаришни истаган вақтида рад этишга ҳақли.
6.2. Мазкур шартномага нисбатан мулк ижараси шартномасини номуайян муддатга қайтадан тузиш ва Ижарага олувчининг мулк ижараси шартномасини қайтадан тузишга имтиёзли ҳуқуқи ҳақидаги қоидалар қўлланмайди.
6.3.Агар ижарага топширилган мол-мулкдаги камчиликлар Ижарага олувчи томонидан мол-мулкдан фойдаланиш ва уни сақлаш қоидаларининг бузилиши натижасида вужудга келган бўлса, Ижарага олувчи Ижарага берувчига мол-мулкни таъмирлаш ва транспортда ташиш харажатларини тўлайди.
6.4.Ижарага олувчи мол-мулкни муддатидан олдин қайтарган тақдирда Ижарага берувчи унга мол-мулкдан фойдаланганлик учун олинган ҳақдан тегишли қисмини мол-мулк амалда қайтарилган куннинг эртасидан бошлаб ҳисоблаган ҳолда қайтаради.
Мол-мулкдан фойдаланганлик ҳақи бўйича Ижарага олувчининг қарзлари нотариуснинг ижро устхати асосида сўзсиз ундириб олинади.
6.5.Шартнома бўйича Ижарага олувчига топширилган мол-мулкни иккиламчи ижарага беришга, Ижарага олувчи мазкур шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишига, бу мол-мулкнинг бепул фойдаланиш учун бериб қўйилишига, ижарага олувчининг ҳуқуқларини гаровга қўйишга ва уларни хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг устав фондига (капиталига) ҳисса тариқасида, ишлаб чиқариш кооперативларига пай бадаллари тариқасида қўшишга йўл қўйилмайди.
6.6. Шартномага киритилаётган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилган ва иккала тараф томонидан имзоланган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади.
6.7. Шартнома 20___йил "____"_____________ дан бошлаб кучга киради ва 20____йил "____"________________ гача амал қилади.
6.8. Шартнома 2 нусхада тузилган бўлиб, иккаласи ҳам бир хил юридик кучга эга.
6.9. Мазкур шартномада назарда тутилмаган масалалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |