ИЖАРА ҲАҚИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ
ҚИЛИШ ТАРТИБИ
2.1. Ижарага олувчи шартноманинг 1.2-бандида назарда тутилган мол-мулкдан фойдаланганлик учун Ижарага берувчига ойига__________________ сўм миқдорда ҳақ тўлайди.
2.2. Ижара тўловлари Ижарага олувчи томонидан ҳар ойнинг ______-санасидан кечиктирмай тўлаб борилади.
3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Ижара олувчи:
а) мол-мулкдан фақат унинг бевосита белгиланиши бўйича фойдаланиш;
б) мол-мулкни яроқли ва соз ҳолатда сақлаш;
в) ижара тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бориш;
г) ижарага олинган мол-мулкни қайтариши ҳақида Ижарага берувчини камида _____ кун олдин ёзма равишда огоҳлантириш;
е) мол-мулкни далолатнома бўйича соз ва яроқли ҳолатда қайтариш мажбуриятларини олади.
3.2. Ижарага берувчи:
а) шартнома имзолангандан кейин ________кун ичида Ижарага олувчига соз ҳолатдаги мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топшириш;
б) ижарага топширилаётган мол-мулкнинг созлигини Ижарага олувчи иштирокида текшириш;
в) Ижарага олувчинимол-мулкдан фойдаланиш қоидалари билан таништиришёки унга бу мол-мулкдан фойдаланиш ҳақидаги ёзма қўлланмани бериш;
г) Ижарага топширилган мол-мулкни капитал ва жорий таъмирлаш мажбуриятларини олади.
4. ШАРТНОМАНИНГ МУДДАТИДАН ОЛДИН БЕКОР
ҚИЛИШ ШАРТЛАРИ
4.1. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин Ижарага берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
Ижарага олувчи:
а) ижара ҳақини ______ ой мобайнида тўламасдан келса:
б) қасддан мол-мулкнинг ҳолатини ёмонлаштирса;
в) мол-мулкдан шартномада назарда тутилган тартибда ва белгиланиши бўйича фойдаланмаса.
4.2. Шартнома қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин Ижарага олувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин:
Ижарага берувчи:
а) Ижарага олувчига мол-мулкни ижара олиш мақсадларида фойдаланишга яроқсиз ҳолда топширса;
б) ижарага олинган мол-мулкдан шартномада белгиланган тартибда фойдаланишга тўсқинлик қилса;
в) ўз вақтида ижарага топширилган мол-мулкни капитал ёки жорий таъмирлаш мажбуриятини бажармаса.
Do'stlaringiz bilan baham: |