Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси


ОБЪЕКТНИ ИЖАРАГА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


Download 407.5 Kb.
bet40/50
Sana21.02.2023
Hajmi407.5 Kb.
#1219245
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50
Bog'liq
Шартнома намуналари

3. ОБЪЕКТНИ ИЖАРАГА ТОПШИРИШ ТАРТИБИ
3.1. Объектни ижарага топшириш-қабул қилиш тарафларнинг вакиллари­дан ташкил топган икки тарафлама комиссия томонидан амалга оширилади. Тарафлар мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошлаб __________ кун ичида икки тарафлама комиссияга ўз вакилларини тайинлашлари, объектни қабул қилишни бошлашлари ва ______ кун ичида топшириш-қабул қилишни тугатиб, далолатнома билан расмийлаштиришлари шарт.
3.2. Мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошлаб ______________ кун ичида Ижарага берувчи объектдан кўчиб чиқиши ва уни Ижарачига топшириш учун тайёрлаши лозим.
3.3. Топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб объект ижарага топширилган деб ҳисобланади.

4. ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4.1. Ижарачи ушбу шартномага илова қилинаётган ҳисоб-китоб бўйича ўз вақтида ижара тўловларини амалга оширади. Ижара ҳақи миқдори бир ойга ________________________________сўмни ташкил этади.
4.2. Ижара ҳақи миқдори тарафлардан бирининг талаби билан амалда шаклланган нархлар, шунингдек объектнинг баҳолаш қийматига таъсир этадиган бошқа ҳолатлар ўзгарган тақдирда камайиш ёки кўпайиш томонга қайта кўриб чиқилиши мумкин. Ижара ҳақи миқдорини қайта кўриб чиқишнинг ташаббускори бўлган тараф бу ҳақда иккинчи тарафни камида ________________ ой олдин огоҳлантириши лозим.
4.3. Тўловлар ҳар ойда шартномада белгиланган суммани Ижарачининг ҳисобварағидан Ижарага берувчининг ҳисобварағига тўлов топшириқномаси билан пул ўтказиш орқали ҳар ойнинг _____- санасидан кечиктирмай амалга оширилади.
5. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, УНИ ҚАЙТА ТУЗИШ, ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Ижара муддати 20____ йилнинг "_____"_____________дан 20_____ йилнинг "____"______________гача белгиланади.
5.2. Шартноманинг барча шартларини бажарган Ижарачи, шартноманинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг уни қайта тузишда устунлик ҳуқуқига эга. Ижара муддати тугашига ______________________ой қолганда Ижарачи шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш истаги тўғрисида Ижарага берувчини хабардор қилиши лозим.
5.3. Ижарачи ижарага олинган объектни бўшатиб бериши ҳақида Ижарага берувчини камида икки ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириши ва объект­нинг нормал эскиришини ҳисобга олган ҳолда далолатнома билан соз ҳолат­да топшириши лозим.
5.4. Шартнома шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилишга тарафлар­нинг келишуви билан йўл қўйилади. Шартномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тарафлар томонидан бир ойлик муддат ичида кўриб чиқилади ва қўшимча битим билан расмийлаштирилади.
5.5. Шартнома қуйидаги ҳолларда Ижарага берувчининг талаби билан муддатидан олдин бекор қилиниши ва Ижарачи кўчириб чиқарилиши мумкин:
а) Ижарачи объектдан ёки унинг бир қисмидан шартномага номувофиқ ҳолда фойдаланганда;
б) Ижарачи қасддан ёки эҳтиётсизлиги натижасида ижарага олинган объектнинг ҳолатини ёмонлаштирганда;
в) Ижарачи 3 ойдан ошиқ вақт мобайнида ижара тўловларини тўламаган ҳолда;
г) Ижарачи шартномада назарда тутилган таъмирлаш ишларини амалга оширмаганда.
5.6. Шартнома қуйидаги ҳолларда Ижарачининг талаби билан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:
а) объект Ижарачи жавоб бермайдиган ҳолатларга кўра фойдаланишга яроқсиз ҳолда бўлса;
б) Ижарага берувчи ижарага олинган объектдан шартномада белгиланган тартибда фойдаланишга тўсқинлик қилса;
в) Ижарага берувчи ўз зиммасига олган объектни капитал таъмирлаш ишларини бажармаса.
5.7. Шартномани бир тарафлама бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Download 407.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling