Шартномалар Телевизорлар сотиш бўйича тузиладиган чакана олди-сотди шартномаси
Download 407.5 Kb.
|
Шартнома намуналари
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Шартномага мувофиқ Ижарага берувчи топширади, Ижарачи қуйидаги бинони (иншоотни), кейинги ўринларда "объект" деб юритилади, вақтинча фойдаланиш учун ижарага олади: 1.2. Объект алоҳида жойлашган ва ёрдамчи биноларга эга бўлган иншоот бўлиб, қуйидаги манзилда жойлашган: _______________________________________________________________________________ 1.3. Объект жойлашган умумий ер майдони _______ кв.м., шу жумладан объект остида жойлашган хоналар майдони _______ кв.м. 1.4. Ёрдамчи хоналар ва бинолар жойлашган умумий ер майдони __________ кв.м. 1.5. Ижарага олинаётган объект билан бирга берилаётган ер участкаси _______ кв.м. 1.6. Бино қаватлари миқдори _______ қават. 1.7. Объект, ундан белгиланган тартибда нормал фойдаланиш учун яроқли ҳолда. 1.8. Объект _______________________________________________________________________________мақсадида фойдаланиш учун ижарага берилади. 2. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 2.1. Ижарага берувчи: а) ўз ҳисобидан ва ўз вақтида объектни капитал таъмирлаб туриш; б) Ижарачининг айби бўлмаган ҳолда авария ҳолати юз берганда зудлик билан унинг оқибатларини бартараф этиш чораларини кўриш; в) ижарага олинган объект бошқа шахсга бериладиган тақдирда Ижарачини ёзма равишда камида _______________ой олдин ёзма равишда хабардор қилиш мажбуриятини олади. 2.2. Ижарачи: а) ижарага олинган объектни ижара муддатига суғурта қилиш; б) объектдан мазкур шартнома шартларига мувофиқ равишда белгиланиши бўйича фойдаланиш; в) объектни яроқли ва намунавий санитария ҳолатида сақлаш, ёнғин хавфсизлиги ва электр симларининг хавфсиз ҳолатда бўлишини таъминлаш; г) ўз вақтида ва ўз ҳисобидан объектни жорий таъмирлаш; д) объект атрофидаги ҳудуд ва қўшиб берилган ер участкасини тегишли санитария ҳолатида сақлаш; е) объектнинг сантехникавий, электротехник ва бошқа ускуналарининг авария ҳолатига келиб колганлигини аниқлаган тақдирда бу ҳақда зудлик билан Ижарага берувчини хабардор қилиш; ж) Ижарага берувчининг розилигисиз хоналарни қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва бошқа капитал таъмирлаш ишларини бажармаслик; з) объект ўзининг шартнома шартларига номувофиқ ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги оқибатида аврия ҳолатига келиб қолган тақдирда, ўз кучи билан ва ўз ҳисобидан таъмирлаш ёки қонунда белгиланган тартибда Ижарага берувчига етказилган зарарни тўлаш; и) объектнинг ҳолати ва қай тартибда фойдаланилаётганлигини текшириш мақсадида келган Ижарага берувчининг вакилларини тўсиқсиз объектга ўтказиш мажбуриятини олади. 2.3. Ижарага берувчининг ёзма розилиги бўлган ҳолдагина объект қайта ижарага берилиши мумкин. Download 407.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling