Коррупцияни бир нечта асосий турларга ажратиш мумкин: - Коррупцияни бир нечта асосий турларга ажратиш мумкин:
- субъектларнинг мақомига кўра:
- а) ҳокимият органларидаги коррупция;
- б) хусусий сектордаги коррупция;
- в) сиёсатдаги коррупция ёки сиёсий коррупция;
- 2) Даражасига кўра:
- а) қуйи даражадаги коррупция;
- б) юқори даражадаги коррупция;
- в) вертикал коррупция;
- 3) Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра:
- а) коррупция-қилмиш;
- б) коррупция-жиноят.
ХХ асрнинг 90-йиллари бошидан халқаро ва минтақа доирасида коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ шартномалар қабул қилина бошланди. - Америка халқаро коррупцияга қарши конвенция 1996 йил 29 мартда қабул қилинган; Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган “Халқаро тижорат битимларида хорижий давлатлар мансабдор шахсларини сотиб олишга қарши кураш тўғрисида”ги; Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январда қабул қилинган “Коррупция учун жиноий жавобгарлик”; 2003 йил 12 июлдаги Африка Иттифоқининг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш тўғрисида”ги, БМТнинг “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка ҳамда коррупцияга қарши кураш” каби конвенциялар шулар жумласидандир. МДҲ доирасида эса, унга аъзо давлатлар томонидан 2003 йил 15 ноябрда 22-15 қарорга мувофиқ, “Коррупцияга қарши сиёсатнинг қонунчилик асослари тўғрисида”ги модел (қонун) қабул қилинган.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КОНВЕНЦИЯСИГА (НЬЮ-ЙОРК, 2003 ЙИЛ 31 ОКТЯБРЬ) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚЎШИЛИШИ ТЎҒРИСИДА Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 24 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2008 йил 27 июнда маъқулланган. 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни Айрим тадқиқотчилар фикрига кўра коррупция даражаси энг паст бўлган давлатлардан бири Финляндия ҳисобланади. Ҳозирги кунда Финляндияда йилига 3-4 та порахўрлик билан боғлиқ жиноят ишлари кўрилар экан. 1980-1989 йилларда 81 нафар шахслар пора олганлик учун, 49 нафар шахслар пора берганлик учун жазоланган. - Шуниси эътиборлики, Финляндия Жиноят кодексида ―коррупция― деган тушунча мажуд эмас. Унда мансабдор шахсларнинг порахўрлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, бундай жиноятни содир этган мансабдор шахслар учун қилмишнинг ижтимоий хавфлилигига қараб жарима ёки 4 йилгача бўлган муддатга турмага қамаш жазоси татбиқ этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |