Шавкат Мирзиёев


Download 46.33 Kb.
bet1/7
Sana27.03.2023
Hajmi46.33 Kb.
#1300776
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
юбошкарув маданияти


Кириш
Биз фақат инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга эришамиз. Иқтисодиётдаги ижобий натижалар эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини яратади”.
Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва корпорацияларни бошқариш усуллари ўзгара бошлади. Корпоратив бошқарув андозаларини жорий этишнинг иқтисодий жиҳатлари, корпорациялар бошқарувининг самарали тизимини шакллантириш, бошқарувнинг тамойиллари, уни тузишга таъсир этувчи омиллар каби масалалар ҳозирги вақтда долзарб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида корпоратив бошқаришнинг миллий моделини шакллантириш жараёнлари давом этмоқда, шу сабабли ушбу уқув қўлланмада корпоратив бошқарув муаммолари ва уларни бартараф этиш мавзуларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Акциядорлик жамиятлари бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»гиПФ-4720-сонли фармонива Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 215-сонли қарори акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув амалиётига доир тажрибаларни илмий-амалий таҳлил қилиш асосида энг илғор ютуқларни кенг татбиғини жорий қилиш, бошқарув органлари фаолиятини тубдан қайта ташкил этиш билан бирга илғор хорижий ва миллий тажрибани умумлаштириш асосида корпоратив бошқарув тизими диагностикасини ташкил этиш, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида қўлланмалар ва ички корпоратив ҳужжатлар ишлаб чиқиш мамлакатимизда устувор йўналишлар сифатида қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгач, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини ҳамда жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлайоладиган кўп укладли иқтисодиёт ва рақобат муҳитини шакллантиришнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини яратиш устувор вазифа этиб белгиланди. Ўтиш иқтисодиёти мамлакатларини ислоҳ қилиш тажрибаси шуни тасдиқламоқдаки, маъмурий-режали иқтисодиётдан хўжалик юритишнинг бозор моделига уйғун ўтишнинг муҳим воситаси хусусийлаштириш ва акционерлаштириш бўлиб, бу хақиқий мулкдорлар синфининг шаклланишига ва хусусийлаштирилган мулкни корпоратив бошқаришнинг самарали усулларини жорий этишга кўмаклашади.
Корпоратив бошқарувни бозор иқтисодиётни талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб бориш, ишлаб чиқариш жараёнига инвестициялар жалб қилиш жахон андозаларига талабига мос келадиган махсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган технологияларни қўллаш асосида сифатли махсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайди. Бу ўзнавбатида корпоратив бошқарув субъектлари фаолиятини молиялаштириш даражасини юксалтиришни таъминлайди.



  1. Download 46.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling