Шавкат Мирзиёев


II-боб. Корпоратив бошқарув маданияти муаммолари ва ривожланиш истиқболлари


Download 46.33 Kb.
bet6/7
Sana27.03.2023
Hajmi46.33 Kb.
#1300776
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
юбошкарув маданияти

II-боб. Корпоратив бошқарув маданияти муаммолари ва ривожланиш истиқболлари
2.1. Корпоратив бошқарувнинг миллий моделини шакллантириш
Турли мамлакатларда корпорацияларни бошқариш таркиби корпоратив муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик асослари, муайян мамлакатда юзага келган характерли бошқарув таркиби каби омиллар билан белгиланади. Ҳар бир мамлакатда корпорацияларни бошқариш таркиби уни бошқа мамлакатлар таркибидан фарқлаб турадиган маълум бир элементларга эга. Тадқиқотчилар корпорацияларни бошқаришнинг учта асосий модели:инглиз-америка модели, немис модели ва япон моделини ажратибкўрсатади. Дастлабки икки модель ривожланган капитал бозорларида ҳукмронлик қилади. Инглиз-америка моделини кўриб чиқишда унинг шахсий жамғармаларни фонд бозори орқали ҳаракатга солиш даражасининг юқорилиги, капиталнинг компаниялар ва тармоқлар орасида осон кўчиб ўтиши, шунингдек, компанияларнинг ахборот жиҳатидан очиқлик даражаси юқорилиги каби асосий афзалликларини ажратиб кўрсатиш зарур. Моделнинг камчиликлари сифатида асосан қисқа муддатли мақсадларга йўналтирилганлик, инвестиция лойиҳалари даромадлилигига талабларнинг қаттиқлиги ва ҳ.к.ни кўрсатиш мумкин. Немис моделининг афзалликлари узоқ муддатли стратегияга мойиллик, компаниялар молиявий барқарорлигининг юқорилиги ҳисобланади. Камчиликлар эса майда акциядорлар ҳуқуқларига етарли эътибор қаратилмаслик, ахборотнинг очиқлик даражаси пастлигидан иборат. Корпоратив бошқарув миллий моделини шакллантириш истиқолларини баҳолашда реал ижтимоий-иқтисодий жараёнлар таҳлилига таяниш лозим. Ўзбекистонда корпоратив бошқарувнинг мавжуд классик моделлари элементларини қамраб олган ўзининг, ўзига хос модели шаклланмоқда.
Амалда Ўзбекистонда ҳозирги пайтда расман барча анъанавий моделларнинг тарқоқ ҳолдаги таркибий қисмлари мавжуд: нисбатан майдалаб юборилган мулк (бироқ ноликвид бозор ва кучсиз институционал инвесторлар), назорат ва мулкни бир ерга тўплашнинг яққол ва барқарор тенденцияси (бироқ тўғри келадиган молиялаштириш ва самарали мониторингсиз), ҳар хил турдаги мураккаб корпоратив таркиблар шаклланиши (бироқ бирон-бир турга мойиллик йўқ). Қуйидаги тенденцияларни ҳам кўрсатиб ўтиш мумкин:

  • молия-саноат гуруҳларининг гуркираб ривожланиши билан Ўзбекистонда япон модели –банк назорати ва молиялаштиришга асосланган, нисбатан ёпиқ модель томон бурилиш рўй берди;

  • инглиз-америка модели билан ўхшашликлар қайд этилди:моделда ҳам биринчи навбатда компания қийматини, унинг қисқа муддатли истиқболдаги фойдасини оширишга йўналтирилган фаолият рағбатлантирилади;

  • бошқарув тизими юқори мослашувчанлигини қўллаб-қувватлаш, компанияларнинг ташқи муҳит, янгиликлар ва рискка мослашувига йўналганликни ҳам қайд этиш мумкин.

Шу тариқа, Ўзбекистонда шундай вазият юзага келдики, бу ерда корпоратив бошқарув тизимларининг биронта тури етакчилик қилмайди, корпоратив бошқарув миллий модели эса энди шаклланиш босқичида турибди.
Умуман Ўзбекистонда корпоратив бошқарув миллий моделини ривожлантиришнинг асосий хусусиятлари сифатида қуйидагиларни алоҳида кўрсатиш зарур:

  • корпорацияларда мулкни қайта тақсимлаш узлуксиз жараёни;

  • кўплаб инсайдерларнинг (менежерлар ва йирик акциядорлар) корпорация активларини «чиқариш» ва молиявий оқимлар назорати билан боғлиқ ўзига хос мотивациялари;

  • корпоратив бошқарув анъанавий «ташқи» механизмлари суст ёки ғайриодатий роли (қимматли қоғозлар бозори, банкрот, корпоратив назорат бозори);

  • акциядорлик капиталида давлат улушининг катталиги ҳамда бошқарув ва назоратнинг келиб чиқадиган маммолари;

  • самарасиз ёки танланма (сиёсийлаштирилган) давлат инфорсменти (акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик нисбатан ривожланган ҳолатда).

Шу билан бирга корпоратив бошқарув миллий моделининг ривожланишини қийинлаштирадиган концептуал характерли қатор муаммолар мавжуд:

  1. Ўтиш даври иқтисодиётига эга мамлакатлар учун корпоратив бошқарув тизимини ривожлантиришнинг умумий ёндашуви ва умумий йўналиши йўқлиги. Масалан, Джозеф Стиглиц 1999 йил мулк ва бошқарув ўртасидаги алоқалар муаммолари нуқтаи назаридан агентлик муносабатлари занжирини қисқартиришга ижобий таъсир кўрсатадагина инсайдерлар ролига эътиборни кучайтириш зарурлигини қайд этган. Худди шу йили Европа тараққиёт ва тикланиш банки кейинги ўн йиллик учун энг муҳим йўналишлардан бири сифатида «иссиқ жой топиб олган инсайдерлар»га қарши кураш заруратини кўрсатиб ўтган.

  2. Кенгроқ маънода мулк ҳуқуқининг иқтисодий табиати масаласи «соф» назария доирасидан чиқади —охирги пайтларда у хўжалик юритиш сиёсатининг долзарб муаммолари (масалан, хусусийлаштириш натижасида вужудга келган муаммолар) тобора кўпроқ боғланмоқда.

  3. Ўзбекистонда корпорациялар мулк структураси энди шаклланиш босқичида турибди, акциядорлик капиталини консолидациялаш жараёнлари ҳам давом этмоқда, шу боисдан корпоратив бошқарув структурасининг у ёки бу классик моделига мойиллик ҳақида гапиришга ҳали эрта.

  4. Ўзбекистонда аффиляцияланган муносабатлар ва бенефициар эгалик қилиш муаммолари ўткир муаммолардан саналади.

Шаклланаётган корпоратив бошқарув миллий моделининг санаб ўтилган ўзига хос жиҳатлари иқтисодий сиёсат ва ҳуқуқ соҳасида қарорлар қабул қилиш учун сезиларли қийинчиликлар яратмоқда. Бунда эсдан чиқармаслик керакки, узоқ муддатли режада корпоратив бошқарув моделларини бир хиллаштириш умумжаҳон тенденциясини ҳисобга олиш лозим (турли механизм ва таркибий қисмлар бир-биридан ўлаштирмалар олиши). Корпоратив бошқарув моделини ҳуқуқий расмийлаштиришнинг ўзи (ҳуқуқий воситалар) иккиламчи ва фақат реал иқтисодий жараёнларга, жумладан, глобаллашув жараёнларига асосланади. Давлат нуқтаи назаридан асосий вазифа бу –корпоратив бошқарувни мулкчилик ҳуқуқини (инвесторлар ҳуқуқлари, акциядорлар ҳуқуқлари) кафолатлаш ва ҳимоя қилиш ҳамда корпоратив муносабатлар барча қатнашчиларининг манфаатлари (ҳуқуқлари) мувозанатини таъминлаш ҳисобланади. Иқтисодий ўсишнинг энг муҳим институционал шарти сифатида корпоратив бошқарув айнан шу нуқтаи назардан кўриб чиқилиши лозим.


Download 46.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling