Электрон схема симуляторлари
Режа:
1. Электр схемалар.
2.Электрон схема симуляторлари
3. Multisim дастури
4. Виртуал қурилмалар.
5. OrCAD дастури
СХЕМАЛАР Схема – бу график хужжат бўлиб, унда шартли белгилар ва тасвирлар тариқасида қурилманинг асосий қисмлари ва ўзаро алоқалари кўрсатилади. Схемалар ўз ичига қурилмани лойиҳалаштириш, яратиш, тўплаш, созлаш ва фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотларни олади. Схемалар қуйидагиларга мўлжалланади: - Лойиҳалаштириш босқичида- бўлғуси қурилманинг структурасини аниқлаш;
- Ишлаб чиқариш босқичида-қурилманинг конструкцияси билан танишиш, технологик жараёнини яратиш, қурилмани монтаж ва назорат қилиш;
- Фойдаланиш жараёнида – носозликларини аниқлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш.
СХЕМАЛАР
Электр схемаларни лойихалашда сифатини белгиловчи асосий омиллар, лойихалашнинг тезкорлиги, математик моделларнинг аниқлигидадир. Бу эса лойихалашнинг автоматлаштиришни тақозо этади. Ахборот технологиясининг ривожланиши автоматлаштирилган лойихалаш усулларининг купайиши, мураккаб функцияларни Ахборот технологиялари ёрдамида осон усулда ечишни имконини беради.
Хозирги кунда лойихалашни автоматлаштирилган усулларининг бир нечта турлари яратилган. Электр схемаларини лойихалашда қўлланиладиган математик моделлар симуляторлар дастурлари бир нечта тури ишлатилади.
Электрон схема симуляторлари – қурилма ёки схемаларни моделлаштириш, ўрганиш, таҳлил қилиш, лойиҳалаштириш, яратиш ва сигналлар кўрсаткичларини ўлчаш учун мўлжалланган маълум бир дастурий таъминот. Компьютерлар ёрдамида электр схемаларини тизимли лойихалаш Electronic Workbench тизимида Multisim версиялари, SPICE (Simulation Program with integrated Circuit Emphasis) дастури, AutoDesk тизими AutoCAD, OrCAD ва P-CAD дастурлар махсулотларини қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |