Шеробод туман 58-сонли умумий ўрта таълим мактаби қошида ташкил этилган Ишчи гуруҳнинг №4-сонли йиғилиши б а ё н н о м а с и


Download 16.12 Kb.
Sana24.03.2023
Hajmi16.12 Kb.
#1291158
Bog'liq
Ишчи гуруҳнинг № 3-сонли йиғилиши Б. Холбоев


Шеробод туман 58-сонли умумий ўрта таълим мактаби қошида ташкил этилган Ишчи гуруҳнинг № 4-сонли йиғилиши
Б а ё н н о м а с и
2022 йил 25.04. Янги Хомкон қишлоғи
Қатнашди: 7 нафар ишчи гуруҳ аъзолари
К у н т а р т и б и :

  1. Моддий рағбатлантиришга тавсия этиш тўғрисида

Кун тартибидаги масала бўйича ишчи гуруҳ масъул котиби У. Ёқубов сўзи тингланди


- Бугунги йиғилишимизда моддий рағбатлантиришга тавсия этиладиган 2 нафар ходимимиз фаолияти бўйича тўхталиб ўтмоқчиман.
Маълумки, ўқув йили давомида ўтказилаётган туман ва вилоят миқёсида барча тадбирларда мактабимиз жамоаси шунчаки иштирок этиб қолмай, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Албатта иштирокчиларга бош-қош бўлиб, ташкилотчилик қилимб келаётган ММИБДЎ Ў. Худойбергановнинг хизматлари беқиёсдир. Жумладан, яқинда Навроз байрами муносабати билан ўтказилган туман миқёсидаги тадбирда 58-умумтаълим мактаби жамоаси “ Энг яхши қадимий уй-рўзғор буюмлари” номинациясида 1-ўринни қўлга киритганлиги учун мактаб раҳбарларини, хусусан Ў. Худойбергановни рағбатлантиришга тавсия этиш тўғрисида туман ХТБ нинг 2022 йил 18.03. даги 16-сонли хайат йиғилиши қарори қабул қилинган
Билдирилган ушбу фикр Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан бир овоздан мақулланди.
Иккинчидан, жисмоний тарбия фани ўқитувчимиз С. Полвонов 4 йиллик рекордини бу йил ҳам сақлаб қолди “ Умид ниҳоллари – 2022 “ волейбол турида Вилоят босқичида фахирли 2-ўринни эгаллаб қайтди.
Сўзга чиқди: Х. Эгамбердиев
- Вилоятда иккинчи, туманда биринчи дегани бу – шубҳасиз мукофот, рағбат. Мактаб рейтингига салмоқли балл қўшадиган бу ютуқларни биз албатта рағбатлантирамиз ва бошқа ходимларимиздан ҳам шундай ютуқларни кутуб қоламиз.
Билдирилган фикир-мулоҳазалрдан келиб чиқиб
Қ а р о р қ и л а д и:


  1. ММИБДЎ Ў. Худойберганов ҳамда ж. тарбия фани ўқитувчиси С. Полвоновлар моддий рағбатлантириш учун тавсия этилсинлар.

  2. Ишчи гурух йиғилишининг ушбу қарорини тасдиқлаб бериш мактаб педагогик кенгашидан сўралсин.


Ишчи гуруҳ раҳбари: Х. Эгамбердиев

Ишчи гуруҳ масъул котиби: У. Ёқубов

Аъзолари:


Директор ўринбосари: Б. Чоршанбиев
Касаба уюшма раиси: Х. Сафаров
Ўқитувчи: А. Жўраев
Ота-оналардан: И. Мардаев
Ҳ. Номозов
Download 16.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling