Шеробод тумани 51-умумий ўрта таълим мактабини ўрганиш юзасидан
Download 20.02 Kb.
|
tekshiruv ma\'lumotnomasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Ўқитувчи ва ўқувчилар кийиниш маданияти. Ўқитувчи ва ўқувчилар кийиниш маданияти талаб даражасида. 3.Мактаб қуввати ва қамров коээфиценти.
- 4.Мактаб раҳбарларининг дарс таҳлили.
- 5.Мактабда хорижий тил ва битта касб бўйича қилинган ишлар.
- 6. Битирувчи синф ўқувчиларининг касбга йўналтириш бўйича чора тадбирларнинг ишлаб чиқилганлиги.
- 7. Мактабда фан тўгараклари ташкил этилганлиги.
- 8. Маънавий ва маърифий тадбирлар режаси ва бажарилиш ҳолати.
- 9. Кутубхона фаолияти.
- 10. Ободонлаштириш ишлари ҳолати.
М А Ъ Л У М О Т Н О М А Шеробод тумани 51-умумий ўрта таълим мактабини ўрганиш юзасидан 1. Шеробод тумани 51-умумий ўрта таълим мактаби 2021-2022 ўқув йили ўрганилганда, мактаб яшил ҳудудда бўлиб туманда рейтинг кўрсатгичи 10 ўринда. Мактаб 1988-йилда қурилган асосий бино 396 ўринли. Дарслар 1 навбатда бўлиб, 279 нафар ўқувчиларга 30 нафар педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда. Педагогларнинг 2 нафари олий тоифали, 6 нафари 1-тоифали, 11 нафари 2-тоифали, 11 нафари мутахассис, 6 нафари тугалланмаган олий, 4 нафари ўрта махсус. Ўқувчилар давомати жорий мактабда жами 279 нафар ўқувчи бўлиб 1-сменада жами 279 нафар ўқувчи бўлиб 17.02.2023 йил кунида ўқувчилар давомати 96 % ташкил этди. 2.Ўқитувчи ва ўқувчилар кийиниш маданияти. Ўқитувчи ва ўқувчилар кийиниш маданияти талаб даражасида. 3.Мактаб қуввати ва қамров коээфиценти. Шеробод тумани 51-умумий ўрта таълим мактаби 1988 йил қурилган бўлиб мактаб 396 ўринга мўлжалланган, мактабда 279 нафар ўқувчи тахсил олиб келмоқда. Коэффициенти 0,70 ташкил этади. 4.Мактаб раҳбарларининг дарс таҳлили. Раҳбарларининг дарс таҳлили ўрганилганда Ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Каримова Гулнора Холлиевна 2012 йил 16 октябр кунидан Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келади. 2022-2023 ўқув йили учун 50 та дарс таҳлил қилган. Маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Жайловов Бобомурод Тохирович 2018 йилдан Маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. 2022-2023 ўқув йили 32 та дарс таҳлил қилган. Мактаб директори Эшонқулов Санжар Тўхтаевич 2022-2023 ўқув йили учун 24 та дарс таҳлил қилган. Чориев Норқул Қўзиевич 2013 йил 29-августдан мактаб психологи вазифасини бажариб келмоқда 2022-2023 ўқув йили учун 12 та дарс таҳлил қилган. 5.Мактабда хорижий тил ва битта касб бўйича қилинган ишлар. 51-мактабда 2 та тил ва касбга йўналтириш хонаси мавжуд. Хорижий тил фанлари ўқитувчилари инглиз тили ва немис тили фани ўқитувчилари мавжуд. 6. Битирувчи синф ўқувчиларининг касбга йўналтириш бўйича чора тадбирларнинг ишлаб чиқилганлиги. 2021-2022 ўқув йилида 11 синф битирувчилари 11 нафарни ташкил қилган шундан ОТМ га 5 нафари Давлат олий таълим муассасаларига талаба бўлган. Ўтган йили ОТМ га кириш кўрсатгичи 39% ни ташкил этган. Мактабда 64 касбга йўналтириш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб Компьютер оператори, тикувчилик йўналишлари ташкил қилинган. 7. Мактабда фан тўгараклари ташкил этилганлиги. Ўрганиш даврида мактабда 16 та фан тўгараклари ва 4 та спорт тўгараклари фаолият юритаётган бўлиб шундан спорт тўгаракларига 4 секцияга ажратилган тўгаракларга 255 нафар ўқувчилар жалб қилинган. Тўгарак жадваллари ишлаб чиқилиб график асосида ўтилиб келинган. 8. Маънавий ва маърифий тадбирлар режаси ва бажарилиш ҳолати. Мактабда маънавий ва маърифий тадбирлар режаси мавжуд бўлиб ҳисоботлари олиб борилган, ҳамда 5 та муҳим ташаббус ҳолатлари ўрганилганда иш режа асосида олиб борилган бўлиб ҳар бир йўналиш бўйича бажарилган ишлар ҳисобот қилинган. Масалан 2-ташаббус бўйича спортнинг волейбол тури бўйича 9-10-синф ўқувчи қизлари вилоят босқичида иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаб келган. 1 -ташаббус саънат йўналиши бўйича 10-синф ўқувчиси Ўролоқа Ирода Вилоят телевиденияси Мунаввар тонг кўрсатувида иштирок этиб келган. 9. Кутубхона фаолияти. Мактабда умумий кутубхона фонди 9760 дона бўлиб, бадий адабиётлар 2865 дона бўлиб, шундан 4 таси электрон китоб, ўқув дарсликлари 2450 донани ташкил этади. Мактабда ўқув дарсликлари қамрови 100 % ташкил этади. Раҳбарлар картотекасида охирги ўқилган китоблардан Мактаб директори С.Эшонқулов Рашод Нури Гултекиннинг Тамға асари, ЎТИБДЎ Каримова Гулнора Примқул Қодировнинг Юлдузли тунлар асари , ММИБДЎ Б.Жайловов Ахмад Лутфийнинг “Қозончи” асарини феврал ойида мактаб кутубхонасидан олган. 10. Ободонлаштириш ишлари ҳолати. Мактаб ҳовлисида ободонлаштириш ишлари яхши. Яшил макон дастури бўйича, 60 дона олма, 50 дона анор, 20 дона ўрик, 20 дона олча 50 та арча кўчатлари экилган. 51-мактаб директори: С.Эшолнқулов ЎТИБДЎ: Г.Каримова ММИБДЎ: Б.Жайловов Кутубхона мудири: Х.Хужакелдиев Ишчи гуруҳ аъзоси: Б.Холбоев Download 20.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling