ҚЎшилган қиймат солиғи бўйича солиқ Ҳисоботи шакллари


-боб. Воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри


Download 0.88 Mb.
bet9/10
Sana26.10.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1723559
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-�����

4-боб. Воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри
24. Воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида воситачилик хизматларини кўрсатувчилар учинчи шахсларга ёки комитентга (топшириқ берувчига) тақдим этиладиган етказиб берилган (харид қилинган) товарлар (кўрсатилган хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрини юритадилар.
25. Воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри:
комитент (топшириқ берувчи) томонидан реализация қилиш учун берилган товарлар (хизматлар) бўйича;
комитент (бошқа топшириқ берувчи) учун олинган товарлар (хизматлар) бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралардаги маълумотлар асосида шакллантирилади.
26. Воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрида комитентнинг номи ва СТИР, товарларни (хизматларни) харидори бўлган учинчи шахснинг номи ва СТИР, комитент номидан етказиб берилган товарлар (кўрсатилган хизматлар)нинг ҚҚС киритилмаган ҳолдаги қиймати, ҚҚС ставкаси ва суммаси тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим.
27. Воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрининг шакли Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 6-иловасида келтирилган.
28. Воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида учинчи шахсга ёки комитентга (топшириқ берувчига) (комитент (топшириқ берувчи) товарларнинг (хизматларнинг) харидори бўлган ҳолларда) назорат-касса машинасидан (терминалдан) фойдаланган ҳолда товарлар етказиб берилганда (хизматлар кўрсатилганда) ҳисобварақ-фактура ўрнини босувчи ҳужжатларда акс эттирилган товарларнинг (хизматларнинг) умумий қиймати солиқ даври якуни билан бир сатрда шакллантирилади.
29. Воситачилик (топшириқ) шартномалари асосида реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрининг тўғри юритилиши устидан назорат қилиш ҳамда охирги ёзув санасидан бошлаб тўлиқ 5 йил давомида сақланишини таъминлаш ташкилот раҳбари ёки у томонидан ваколатли этиб тайинланган шахс томонидан амалга оширилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling