ҚЎшилган қиймат солиғи бўйича солиқ Ҳисоботи шакллари
-боб. Сотиш реестрини юритиш
Download 0.88 Mb.
|
1-�����
3-боб. Сотиш реестрини юритиш
17. Товарларни (хизматларни) етказиб берувчилар сотиб олувчиларга тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни (ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатларни) рўйхатдан ўтказиш учун мўлжалланган Сотиш реестрини юритадилар. 18. Сотиш реестрида ҳисобварақ-фактураларни (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатларни) ҳақиқатда товарлар реализация қилинган, хизматлар кўрсатилган солиқ даврида хронологик тартибда рўйхатдан ўтказилади. 19. Сотиш реестрига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 257-моддасида белгиланган ҳолларда ўзгартириш киритилганда, бирон-бир янги ҳисобварақ-фактурани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ёзув киритиш ёки аввал рўйхатдан ўтказилганига тузатиш киритиш, Сотиш реестрининг қўшимча варағида ушбу ўзгартириш амалга оширилган солиқ даврида амалга оширилади. Сотиш реестрининг қўшимча варақлари унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. 20. Сотиш реестрининг шакли Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 5-иловасида келтирилган. 21. Аҳолига бевосита назорат-касса машинасида (терминалда) фойдаланмаган, бироқ қатъий ҳисоботдаги ҳужжатлар берган ҳолда пуллик хизматларни кўрсатувчилар (товарларни етказиб берувчилар) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Сотиш реестрида ҳисобварақ-фактуралар ўрнига сотиб олувчиларга тақдим этилган қатъий ҳисоботдаги ҳужжатларини ёки календарь ойи учун жами реализация бўйича тузилган рўйхат асосида қатъий ҳисоботдаги ҳужжатларнинг суммавий маълумотларини рўйхатдан ўтказадилар. 22. Топшириқ, воситачилик шартномалари бўйича бошқа шахс манфаатини кўзлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар Сотиш реестрида топшириқ берувчига, комитентга ўзининг ҳақи суммасига тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни рўйхатдан ўтказади. 23. Сотиш реестрининг тўғри юритилиши устидан назорат ташкилот раҳбари ёки у томонидан ваколатли этиб тайинланган шахс томонидан амалга оширилади. Сотиш реестри етказиб берувчида охирги ёзув санасидан бошлаб тўлиқ 5 йил давомида сақланади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling