Шимолий Корея янги сув ости ракетасини намойиш қилди. Бу Байден учун чақирувми?


АҚШнинг 4та штати парламенти бинолари ёнида қуролланган кишилар тўпланди


Download 34.49 Kb.
bet5/8
Sana09.06.2023
Hajmi34.49 Kb.
#1471456
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Шимолий Корея янги сув ости ракетасини намойиш қилди

АҚШнинг 4та штати парламенти бинолари ёнида қуролланган кишилар тўпланди АҚШнинг Оҳайо, Техас, Орегон ва Мичиган штатлари Капитолий бинолари ёнида қуролланган намойишчилар тўпланди. Мичиганда парламент биноси ёнида бир неча ўнлаб қуролланган кишилар кузатилган.
Аввалроқ америкалик сенаторлар Жо Байденнинг инаугурацияси куни амалдаги президент Доналд Трамп тарафдорлари Вашингтондаги Капитолийга бостириб киришни режалаштираётганларидан огоҳлантиришган.
16 январда Капитолийга киришга уринган қуролланган эркак қўлга олинган. Эркак виржиниялик Уэсли Алан Билер исмли шахс бўлиб чиққан. Полициячилар унинг ёнида тўппонча, 500тадан кўпроқ ўқ ва милтиқ топишган.
Байденнинг президент курсисига ўтириши арафасида Вашингтонда фавқулодда вазият режими киритилди. Бунга эса 6 январда Трамп тарафдорлари Вашингтондаги Капитолийга бостириб киришмоқчи бўлишгани сабаб ҳисобланади. Намойишчиларнинг полиция билан тўқнашувларида 4 киши, жумладан бир полициячи ҳалок бўлган.
20 январда Вашингтонда Байденнинг инаугурацияси бўлиб ўтади. Ҳозирда шаҳарнинг Оқ уйга ва конгрессга ёндош катта қисми ўраб олинган. Тартибни сақлашга 25 минггача ҳарбийни жалб қилиш режалаштирилмоқда.
Эрон баллистик ракеталарнинг кенг миқёсдаги синовини ўтказди
Айрим манбалар Теҳрон кутилмаган ҳужум амалга оширилишидан хавотирланаётганини айтмоқда.
Эрон АҚШ билан муносабатлар кескинлашуви фонида янги баллистик ракеталар ва дронларнинг кенг миқёсдаги синовини ўтказди. Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси командири Ҳусайн Саломий Twitter-аккаунтида синовлар жараёнидан олинган лавҳаларни жойлаштирди. Эроннинг Press TV телеканалининг маълум қилишича, 15 январ куни «Зулфиқор», «Зилзал» ва «Дизфул» ракеталари синовдан ўтказилган. Хабарга кўра, ракеталар душманнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимини ёриб ўтувчи бошқариладиган жанговар каллаклар билан жиҳозланган.
Синовлар АҚШ билан охирги ойларда кескинлашган муносабатлар фонида ўтказилди. 2 январ куни Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Форс кўрфазидаги жанговар тайёргарликни оширгани хабар қилинганди. Декабрда эса Пентагон Ироқдаги Айн ал-Асад ҳарбий базасини кучайтирган.
Айрим манбалар Теҳрон кутилмаган ҳужум амалга оширилишидан хавотирланаётганини айтмоқда.
Аввалроқ АҚШ ва Саудия Арабистони Эронга қарши туриш учун ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олгани хабар қилинганди.

Download 34.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling