Саноат тармоқлари ва корхоналарини СХМ қатнашувчиси сифатида таърифи Саноат сув таъминоти хусусиятлари. Саноатни турли тармоқларида турли мақсадлар учун фойдаланадиган сувниниг сифатига, миқдорига ва ресурсларнинг - Таърифланаётган СХМ қатнашувчиси қуйидаги саволларга жавоб бериши мақсадга мувофикдир:
- 1. Таърифланаётган халк хўжа.лик тармоғи СХМ нинг қайси гуруҳига мансуб, яъни у сув истеъмолчими ёки сувдан фойдаланувчими?
- 2. Таърифланаётган халқ хўжа.лиги соҳаси СХМнинг қайси тоифасига киритилган ва у сув билан қандай навбатда ва тартибда таъминланади?
- 3. Таърифланаётган халқ хўжалиги соҳаси учун сув қандай мақсадлар учун керак? (Сув қайси эҳтиёжлар учун ишлатилади?)
- 4. Таърифланаётган халқ хўжалиги соҳаси учун қанақа сифатдаги сув керак? (Сувнинг сифат меъёри .)
- 5. Таърифланаётган халқ хўжалиги соҳаси учун қанча микдорда сув керак? (Сув истеъмол меъёри.)
- 6. Таърифланаётган халқ хўжалиги соҳасида микдор меъёрида олинган сувнинг қанча қисми тўла ўзлаштирилади? (Қайтмас сув истеъмол меъёри.)
- 7. Таърифланаётган халқ хўжалиги соҳасида микдор меъёрида олинган сувнинг қанча қисми оқова сув шаклида қайтарилади? (Оқова сув меъёри..)
- 8. Таърифланаётган халқ хўжалиги соҳасида қайтарилган оқова сувнинг сифати ва ифлосланганлик даражаси?
- 9. Таърифланаётган халқ хўжалиги соҳасида шаклланган оқова сувларнинг сифатини сақлаш ёки яхшилаш мумкинлиги? (Оқова сув сифати тозароқ сақланиши мумкинми?)
- 10. Таърифланаётган халқ хўжалиги соҳасида сув истеъмол қилиш ва оқова сув чиқариш меъёрларини камайтириш йўллари.
- 11. Таърифланаётган халқ хўжалиги соҳасида сув истеъмол қилиш ва оқова сув чиқаришни атроф муҳитга ва шу жумладан сув муҳитига салбий таъсирларини таърифлаш.
- 12. Таърифланаётган халқ хўжалиги соҳасида оқова сувларни тўплаш, ташқарига чиқариш, тозалаш иншоотлари мажмуида тозалаш ва сувдан қайта фойдаланиш (утилизация қилиш), ҳосил бўлган чиқиндини бартараф қилиш ҳамда сув истеъмол қилиш ва оқова сув чиқаришнинг атроф муҳитга салбий таъсирини бартараф қилиш ёки камайтириш йўллари.
- 13. Таърифланаётган халқ хўжалиги соҳасида сувдан фойдаланишни такомиллаштириш чора тадбирлари?
- СУВ ХЎЖАЛИК МАЖМУАСИ ҚАТНАШУВЧИЛАРИНИ
- ТАЪРИФЛАШ ТАРТИБИ ВА МАЗМУНИ
Do'stlaringiz bilan baham: |