Схм нинг қайси гуруҳига мансуб, яъни у сув истеъмолчими ёки сувдан фойдаланувчими


сув истемол килиш ва окова сув чикаришни сув мухитига таъсири сезиларл


Download 379 Kb.
bet4/6
Sana31.03.2023
Hajmi379 Kb.
#1313793
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Такдимот

сув истемол килиш ва окова сув чикаришни сув мухитига таъсири сезиларлидир. Катта микдорда манбадан (ер усти ёки ер ости) сув олиниши манбадаги сувнинг микдорига тугридан-тугри ва билвосита таъсир курсатади, ифлосланган окова сувларни тулик тозаламасдан манбага ташланиши эса ундаги сувни сифатига салбий таъсир курсатади. Бундай салбий таъсирни сезиларсиз тарзда режа буйича булишини таъминлаш сув олиш иншоотларини белгиланган режимда ва параметрларда эксплуатация килинишига богликдир. Шунинг учун сув олиш иншоотларини ишини назорати доимий булиши шартдир.
  • Коммунал-рузгор хужалик сув таъминотини атроф-мухитга тасирини бартараф килиш учун хар бир ахоли яшаш пунктида канализация шохобчаси жихозланиб шаклланадиган окова сувларни тозалаш иншоотларида тозаланиши ва кайта фойдаланиши зарур.
    • САНОАТ СХМ катнашувчи сифатида
    •  
    • 1. Саноат СХМни сув истеъмолчи гурухига мансуб булиб сув билан биринчи навбатда озик-овкат саноати кохоналари таъминланади ва колган сохалари иккинчи навбатда таъминланади.
    • 2. Саноатда сув: корхона ишчи-хизматчиларини ичимлик-хужалик сув таъминоти, хом ашё сифатида, технологик жараён, ёрдамчи жараёнларда (совутиш тизимида, худудни санитар холатини таъминлашда ва бошк), ут учириш ва сугориш максадлари учун зарурдир.
    • 3. Корхона ишчи-хизматчиларини ичимлик-хужалик максадлари учун сувнинг сифати - DSt : 950 – 2011 "Ичимлик сув" талабларига тулик жавоб берадиган сув булиши шарт. Бу максад учун корхонани хар бир ишчи-хизматчисига сменада 20-30 литр сув берилиши керак, хамда бундан ташкари хар бир ишчи-хизматчига сменада 40-60 литр микдорида душ учун сув берилиши керак. Корхонада ёнгинни учириш учун уни ёнгинга хавфлилиги ва ахамияти буйича 3 соат давомида 5-30 л/c микдорида сув берилиши керак. Корхона худудини нормал санитар холатини таъминлаш ва сугориш учун сувни микдори уни майдони, иклими ва технологик жараёнлар тавсифига боглик холда хисоблаш йули билан аникланади. Бу максадлар учун сув тоза булиши шарт.
    • Технологик жараен учун ва хом-ашё сифатида ишлатиладиган сувни сифати "Саноатни турли тармокларида сув истемол килиш ва окова сув чикаришни йириклаштирилган меъёрлари" талабларига жавоб берадиган даражада булиши шарт.
    • 1. Саноат корхонаси учун канча микдорда сув кераклигини, сувни канчаси окова сув сифатида ифлослантирилиб кайтарилиши ва технологик жараёнда сувни канчаси кайтмас тарзда сарфланиши корхона ишлаб чикарадиган махсулотининг бирлиги учун зарур булган сув истемол килиш, окова сув чикариш ва кайтмас сув сарфлаш меъёрлари кийматлари асосида корхонани йиллик махсулот хажми микдорига купайтириш йули билан аникланади.
    • 2. Корхонада фойдаланилаётган технологик жараёнда кайтариладиган окова сувлар ва кайтмас тарзда сарфланадиган сувлар микдори унда жорий килинган сувдан фойдаланиш тизимига узвий богликдир.
    • 3. Хозирда саноатда 3 хил тизимда сувдан фойдаланиш амалга оширилмокда
    1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling