Шодиев Ботур Вахобжонович 25 январ 1991 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2015 йилда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институтининг тиббиёт факултетини имтиёзли диплом


Download 28.97 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi28.97 Kb.
#1324285
TuriДиплом
Bog'liq
автобиография Охирги узбекча




Автобиография

Шодиев Ботур Вахобжонович 25 январ 1991 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2015 йилда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институтининг тиббиёт факултетини имтиёзли диплом билан тамомлаган.


У иш фаолиятини 2016-2017 йилларда 10-оилавий поликлиникада шифокорлик билан бошлаган.
2015-2018 йилларда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро Давлат тиббиёт институтини акушерлик ва гинекология мутахассислиги бўйича магистратурани тамомлаган. 2018 йилдан акушерлик ва гинекология кафедрасида ассистент лавозимида ишлаган. IELTS инглиз Тили сертификатига ега (6.5)
2017-йилда Жанубий Қозоғистон, Чимкент вилояти, Хўжа Ahmad Яссавий Туркистон университетида бўлиб ўтган конференсияда ёш олимлар ўртасида 2-ўрин дипломи билан тақдирланган.
2018 йилда 6 ой давомида Истанбулда Туркиянинг Соглик билимлари университети илмий-тадқиқот университетида, "Зейнап Комил"номидаги гинекология ва репродуктологияга ихтисослашган клиникада репродуктология бўйича ихтисосликни тамомлаган.
2019 йилда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-тадқиқот институтида "Акушерлик ва гинекологияда оператив ва диагностик эндохирургия" буйича 6 ой таҳсил олиб, эндохирургия бўйича сертификат олган.
2021 йилдан бошлаб 14.00.01-"Акушерлик ва гинекология" йўналиши бўйича таянч докторантура (Phd) да илмий фаолиятини олиб бормоқда.


Диссертация мавзуси: "Бачадон найлар бепуштлиги булган аёлларни ёрдамчи репродуктив технологияларга тайерлаш услубларини такомиллаштириш асосида хомиладорликнинг биринчи даври натижаларини яхшилаш".
Илмий раҳбар: т.ф.д, Профессор Расул-Заде Юлдуз Гулямовна
30 дан ортиқ мақолалар муаллифи. Диссертация мавзуси бўйича 17 та илмий мақола, шу жумладан 6 та журнал мақолалари, докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини нашр етиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия етилган 5 та республика ва 1 та хорижий нашрларда чоп этилган. Хирш индекси 2
Тиббий-профилактика муассасалари амалиётида ва компютер дастурида қўлланиладиган 1 та услубий тавсия мавжуд.
Оилавий аҳволи уйланган. 2 фарзанди бор.
Download 28.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling