Шовқин интенсивлигини ҳисоблаш
Download 38.09 Kb.
|
2-Amaliy mashq. (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ғишт девор
2 – АМАЛИЙ машғулотШОВҚИН ИНТЕНСИВЛИГИНИ ҲИСОБЛАШ 2.1. Машғулотнинг мақсади: Шовқинни ютувчи материаллар қўлланилмаганда ва қўлланилганда шовқин интенсивлигини аниқлаш. Хулосалар чиқаринг. 2.2. Дастлабки берилганлар: Ҳисоблаш учун берилганлар 2.1 ва 2.2-жадвалларда келтирилган. 2.1.-жадвал
2.2-жадвал
2.3-жадвал
2.3. Ҳисоблаш услуби: Шовқин ва вибрация, агар уларнинг интенсивлиги маълум сатҳдан ортиб кетса, касбий зарар ҳисобланади. Шовқин билан курашиш учун умумий ва шахсий ҳимоя воситалари қўлланилади. Корхоналар ва уларнинг алоҳида цехларини бошқа шовқинли корхоналарга нисбатан тўғри режалаштириш ва жойлаштириш катта аҳамиятга эга. Ишлаб чиқариш биноларида шовқинни сезиларли камайтиришни деворларни ва шипларни товуш ютувчи материаллар билан қоплаш орқали амалга оширилади. Аппаратураларнинг турли механизмларини лойиҳалашда ва ўрнатишда қурилмаларни махсус амартизаторларга ўрнатиш, айланувчи деталлар эксцентриситетини камайтириш, ўзаро зарбали қисмларни зарбасизларига алмаштириш ва ҳоказолар ҳисобига вибрацияни камайтириш имкониятини кўриш зарур.1 Шовқин манбаидан R масофани ўзгариши билан шовқин интенсивлиги сатҳининг ўзгаришини ҳисоблаш қуйидаги ифода бўйича амалга иширилади: (2.1) бу ерда,
Агар шовқин манбаи ва иш жойи орасида тўсиқ-девор бўлса, шовқин жадаллиги сатҳи N дБ га камаяди: (2.2) бу ерда,
Иш жойидаги шовқин жадаллигининг сатҳи тўсиқ-деворни ҳисобга олганда қуйидаги ифода орқали ҳисобланади:
Икки шовқин манбаларининг LA ва LВ сатҳлардаги шовқин жадалликлари йиғиндиси қуйидаги ифода орқали ҳисобланади: (2.4) бу ерда,
∆L - 2.4-жадвалдан аниқланадиган, сатҳлар айирмасига боғлиқ бўлган тўлдирувчи. Бир неча манбаларнинг йиғинди қувватини аниқлаш жадалроғидан бошлаб кетма-кет амалга ошириш керак бўлади. LΣ учта шовқин манбалари учун аниқланишини ҳисобга олиш керак бўлади ва ҳар бир манба мос равишдаги тўсиқ-девор билан кўриб чиқилади. Тўсиқ - деворнинг параметрлари (материал тури, 1 м2 нинг қалинлиги ва оғирлиги) 2.2-жадвалдан олинади. 2.4–жадвал
Деворлар ва шип шовқинни ютувчи материаллар билан қопланганида шовқин интенсивлигини аниқлашда оддийлик учун тўғри товуш нурларини эътиборга олинади, тўсиқ-деворлар бино ичкарисига жойлашган ва товушни ютишга таъсир қилмайди деб ҳисоблаш мумкин. Деворлар ва шипда товушни ютилиши қуйидаги ифода орқали ҳисобланади: ют. бир. (2.5) бу ерда, Snm, Sс - мос равишда бино деворлари ва шипи майдони, м2; α, β, γ - шип деворлар ва полга жойлаштирилган материалларнинг мос равишдаги ютиш коэффициентлари. Топшириқда бино шипи ва поли майдонлари ўзаро тенг олинади. Шовқин интенсивлигининг камайиши қуйидагича бўлади: (2.6) бу ерда, М1, М2-мос равишда деворлар ва шип махсус товушни ютувчи материаллар билан қопланмагандаги (М1) ва қоплангандаги (М2) товуш ютилишлари, ют. бир. М1 нинг қиймати a1 ва β1 коэффициентлардан фойдаланиб, М2 нинг қиймати эса, a2 ва β2 коэффициентлардан фойдаланиб ҳисобланади. Одатда, пол товушни ютувчи материал билан қопланмайди ва ҳисоблашларда пол паркетли (γ =0,061) деб қабул қилинади. Иш жойида шовқин жадаллиги сатҳи деворлар ва шип товушни ютувчи материаллар билан қопланганлигини ҳисобга олганда қуйидагига тенг бўлади. (2.7) 2.4. Мустақил тайёрланиш учун саволлар 1. Инсон организмига шовқининг таъсирини тушунтиринг. Меъёрлар бўйича руҳсат этиладиган шовқинлар сатҳларини ва ҳимоя чораларини айтинг. 2. Шовқин жадаллиги ва жадаллик сатҳи нима? 3. Эшитиш бўсағаси ва оғиш бўсағаси нима? 4. Бир неча манбалар шовқинларининг умумий сатҳи қандай аниқланади? 5. Шовқин сатҳини камайтириш бўйича қандай мухандислик ечимлари қўлланилади? 6. Вибрация таъсиридан қандай ҳимоя чоралари қўлланилади? 7. Ишлаб чиқариш шовқини ва вибрацияда қандай ҳимоя воситалари қўлланилади? 8. Қурилма тагига фундаментларни виброизоляцияси қандай ўрнатилади? 9. Доимий шовқин нима? 10. Барқарор шовқин нима? 1 Юлдошев Ў.Р., Рахимов О.Д. Ҳаёт фаолият хавфсизлигидан лаборатория ишлари. Тошкнт,ТДТУ, 2010й.-74б. Download 38.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling