Шўрчи туман халқ таълими бўлимига қарашли 53-ўрта таълим мактаби
Download 45.81 Kb.
|
12.01.2023 Баённома.Одам савдоси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12-январ 2023 йил “Ялти” МФЙ 53-мактаб Йиғилиш раиси: мактаб директори А.Сафарова
- КУН ТАРТИБИДА: “Одам савдоси– энг оғир жиноят” мавзусида суҳбат. ЭШИТИЛДИ
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Йиғилиш котиби: И.Норбобоев
Шўрчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли 53 – умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш БАЁННОМАСИ 12-январ 2023 йил “Ялти” МФЙ 53-мактаб Йиғилиш раиси: мактаб директори А.Сафарова Йиғилиш котиби: ММИБ директор ўринбосари И.Норбобоев Қатнашдилар: Туман прократура ходими Р.Холмирзаев, Ялти МФЙ проқилактика инеспектори И.Бозоров, Ялти МФЙ раиси Т.Рахматов, мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Аллабердиев,мактаб психологи З.Норбоева , ўқитувчилар, 9-10-11-синф ўқувчилари ва ота-оналари КУН ТАРТИБИДА: “Одам савдоси– энг оғир жиноят” мавзусида суҳбат. ЭШИТИЛДИ: Йиғилишни мактаб директори А.Сафарова ўз сўзи билан очиб берди. У ўз сўзида йиғилишни ўтказишдан кўзланган мақсад хақида гапирди. Кун тартибидаги масала юзасидан туман прократура ходими Р.Холмирзаев “Одам савдоси – энг оғир жиноят” мавзусида маъруза ўқиди. У ўз маърузасида қуйидагиларни баён қилди: Инсоният яралибдики, муаммолар гирдобида яшайди. Урушлар, табиий офатлар, турли бедаво касалликларга ХХ аср охирига келиб улар сафига терроризм, наркобизнес, одам савдоси каби муаммолар хам қўшилди. Одам савдоси кейинги йилларда кўплаб анжуманларда “XXI асрнинг голобал муаммоси” сифатида тилга олинмоқда. Эндиликда бутун дунё хамжамияти, жумладан, Ўзбекистон жамоатчилигининг хам ушбу масаланинг ечимини топишга алоҳида эътибори талаб қилинмоқда. Бу иллатнинг олдини олиш унга қарши курашиш учун махсус ташкилотлар, давлат инcтитуционал тизимлари шаклланиб, уларнинг хуқуқий асослари яратилмоқда. Дунё мамлакатларида турли саммитлар ўтказилиб, ушбу жиноятнинг илдиз отишига йўл қўймаслик борасида қатор ишларни амалга оширмоқдалар. Инсоният шиддатли бир даврда, одамзод ақли ва тафаккур кучи чуққиларни забт этаётган замонда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар бутун дунё хамжамиятида жиддий ташвиш ва хавотир уйғотмоқда. Одам савдоси инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, келажагига тахдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётгани билан барчани жиддий ўйлантирмоқда. Инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинлиги, ҳимоясини таъминлаш асосий қадриятга айланган бу даврда одам савдоси жинояти туфайли юзага келаётган глобал хавф ортиб бормокда. Мустақиллик йилларида юртимизда одам савдосининголдини олиш ва унга қарши курашиш борасида анча ишлар қилинди. Республикамиз Президенти ва хукуматимиз томонидан қабул қилинган бир қанча қарорлар, меъёрий ҳужжатлар одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлаётир. Одам савдоси инсоннинг юксак эъзозига лойиқ бўлган конституциявий хуқуқ ва эркинликларини бузувчи шахсий дахлсизлигига тахдид солувчи жамиятдаги салбий иллатлардан биридир. Айниқса, ёшларимиз буни тўла англаб, етишлри жуда муҳимдир. Хар бир киши теварак-атрофида юз бераётган воқеа-ходисаларга хушёрлик билан қараб, қизиқиб, доимо огоҳ бўлиши лозим. Бугунги кунда юртимизда 500 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилот фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг муайян қисми ўз фаолиятини одам савдоси билан боғлиқ жиноятчиликнинг олдини олиш, бунда ахолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг хабардорлик даражаси ва хуқуқий маданиятини ошириш, жиноятчилик қурбонларига рухий-маънавий, тиббий, хуқуқий ёрдам кўрсатишга доир чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. деб ўз сўзини якунлади ва ўқувчилар билан савол-жавоблар ўтказди. Одам савдоси қурбонлари уларга нисбатан жисмоний ёки рухий тазйиқ ўтказилганлиги хақидаги маълумотлар ошкор бўлиши ёхуд қонунга хилоф равишда чет элга чиққанлиги фош бўлишидан чўчиб, хуқуқни ҳимоя қилувчи органларга мурожаат этмайдилар. Бундай холат ушбу жиноят билан шуғулланган шахсларнинг жавобгарликдан қутулиб қолишга, хамда жиноий фаолиятини давом эттиришга олиб келади, деб ўз сўзини якунлади ва ўқувчилар билан савол-жавоблар ўтказди. Шундан сўнг мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Б. Эргашева сўзга чиқиб, оила халқнинг жамиятнинг хаёти, турмушга оид урф-одатларини ўзида синовда ўтказади. Яхшиларни ўз бағрида асраб авайлаб келажак авлодга етказади. Ўз фарзандларини тарбиялаб уларга умуминсоний қадриятларни сингдириш билан бошланғич ижтимоий йўналиш беради. Уларни катта оқимга, жамиятга қўшиш билан бошлағич иқтисодиёти маданияти ва маърифатини хам белгилашга ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун ҳам шарқда оила қадим-қадимдан муқаддас қўрғон хисобланиб келинган. Оилада инсон тарбиясига асос солинади. У болада шаклланиши лозим бўлган барча инсоний жихат ва фазилатларни тарбияловчи хаёт мактаби хисобланади. Президентимиз “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида баркамол авлод тарбиясида оила мухити ниҳоятда катта ўрин тутишини инобатга олиб, мазкур масалага юртдошларимиз диққатини алохида жалб этади. Оилавий тарбия масаласида хатога йўл қўймаслик учун аввало хар қайси хонадондаги маънавий иқлимни ўзаро хурмат ахлоқ одоб инсоний муносабатлар асосида кўриш айни муддао бўлади. Таассуфки баъзи ота-оналар ўз фарзандининг қизиқиши ва интилишларига, унинг онг-у тафаккурида хар куни бир ўзгариш рўй бериб, кўзида янги-янги саволлар пайдо бўлаётганига эътибор бермайди. Агар ота оилада ўзини тутишни билмаса, ахлоқ одоб бобида фарзандларига ўрнак бўлиш ўрнига қўпол муомала қиладиган бўлса, бу ҳолат табиийки бола маънавий оламининг шаклланишида салбий таъсир кўрсатади. Маҳалла оилалардан ташкил топади. Фарзандлар оила бағрида камол топгани каби оила хам махалла кўз олдида барпо бўлади. Унинг ичида равнақ топади. Шу туфайли хам махалла оиланинг энг яқин маслахатчисидир. Маҳалла ёшларни касб-ҳунарга йўлловчи ишсизларни мехнат билан таъминловчи маскан хам. Ёшлар касб-ҳунар эгаллаб меҳнатсеварлик руҳида тарбияланиши натижасида уларнинг бўш вақти унумли ўтади турли салбий хатти-ҳаракатларнинг олди олинади деб ўз сўзини якунлади. Юқоридагиларни эшитиб йиғилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ: Мактабда одам савдосининг олдини олиш мақсадида кенг жамоатчилик, маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчилар, ИИБ ходимлари билан хамкорликда тарғибот ва ташвиқот ишлари янада кучайтирилсин. Мактабда ота-онаси чет элга ишга кетган ўқувчилар рўйхати олинсин ва уларни ўз қарамоғига олган фуқаролар билан ҳамкорликда иш олиб борилсин. Ушбу қарор ижросини таъминлаш синф раҳбарлари ва мактабнинг маънавий ва маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари И.Норбобоев зиммасига юклатилсин. Йиғилиш котиби: И.Норбобоев Download 45.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling