«ШЎртаннефтгаз» ушк
Ускуна ва коммуникацияларни таъмирга тайёрлаш ва уни ўтказиш
Download 0.83 Mb.
|
Перевод-Шуртан-АСО 1
9.2 Ускуна ва коммуникацияларни таъмирга тайёрлаш ва уни ўтказиш
Барча ускуналар ва коммуникациялар, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси йўриқномаларининг талаблари ва режали-огоҳлантирув таъмирлаш графигига асосан кўрикдан ўтказиш ва таъмирлашга қўйилади. Амалга оширилган таъмирлаш тавсифи аппарат паспортида қайд этилади. Аппарат ёки сиғим-идишнинг ички таъмирини амалга ошириш учун қуйидагиларни бажариш зарур: - газхавфли ишларни олиб бориш режасига, газхавфли ишларни амалга оширишга наряд-рухсатномага эга бўлиш; - аппаратни маҳсулотдан бўшатиш; - маҳсулотларни қабул қиладиган ва чиқадиган қувурўтказгичларида беркитувчи мосламаларни зичлаб ёпиш; - босимни аппаратдан машъалага ёки атмосферага чиқариб юбориш; - шартли диаметр ва босим, рақамлар қўйилган чиқувчи «думчалар» ларга эга бўлиши шарт бўлган заглушкаларни ўрнатиш йўли билан барча қувурўтказгичлардан аппаратни изоляция қилиш, заглушкалар қалинлиги тегишли босимга ҳисоб-китоб қилиш билан текширилган бўлиши шарт. Ўрнатилган заглушкалар сони ва уларнинг жойлашган жойи заглушкаларни ўрнатиш китобида қайд қилинган бўлиши шарт; - аралашма қолдиғини аппаратдан буғ билан дам бериш йўли орқали чиқариб юбориш, бунда буғўтказгичнинг метал қисми ерга туташтирилган бўлиши шарт; - аралашма қолдиғини насосдан сиқиқ ҳаво билан дам бериш йўли орқали чиқариб юбориш; - йўриқномага асосан, юқори люкдан бошлаб аппаратни очиш. Аппарат совугандан ва шамоллатилгандан сўнг, маҳсулот йўқлигига таҳлил олиниши зарур. Қониқарли таҳлил олинганда, аппаратдаги барча ишлар, аппарат ичкарисида ишларни амалга оширишга расмийлаштирилган наряд-рухсатнома мавжуд бўлганда олиб борилиши мумкин. Ички таъмирлашларда, 12 В кучланишдаги портлашданхавфсиз ёриткичлардан фойдаланиш зарур. Оловли ишларни амалга ошириш зарур бўлган ҳолларда, уларни ўтказишга наряд-рухсатнома расмийлаштирилиши зарур. Оловли ишлар жойи ичкарида ҳам, ташқарида ҳам зарурий ўт-ўчириш воситалари билан жиҳозланган бўлиши шарт. Аппаратлар арматураси ижро этувчининг шахси кўрсатилган ҳолда, дефект ведомостига асосан таъмирланади. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling